LXXXIL АМИР СОҲИБҚИРОННИНГ БАҒДОДДАН ҚАЙТИБ, ТАБРИЗ
ТОМОН ЖЎНАГАНЛИГИ БАЁНИДА
1
Ғалаба шиорли ялов бахтли толс билан Бағдоддан қайтганида Курдистон йўли билан
Табриз томон юзланди. Ғалаба ѐр аскарлар чодири Оқ Машҳад саҳросига тикилган пайтда
Эрон замин мамлакатларининг, айниқса, қуббат ул-ислом Табризнинг саййидлари,
акобир ва аъѐнлари ҳумоюн ялов истиқболига кслиб, муборак қўшуннинг ғуборидан
кўзларини мунаввар қилдилар. Инсонларнинг шарафлиси ва дину миллатга асос бўлган
уламолар бир қанча мажлисларда илмий мубоҳасалар,
шаръий масалалар билан олии
тахт поясини осмон қуббаси чўққисига етказдилар ҳамда лутфу марҳамат, инъому
эҳсон билан сийланиб, иззату икромга хос бўлдилар.
У срдан муборак ялов Ужон томонига қўзғалди, Амир Соҳибқироннинг вужуди туфайли
Кўшки Ғозон бир неча кун давомида жанват айвонию боғининг рашкини келтириб
турди. У жойдан иқбол яловининг юзи муборак толеъ ва бахтли фол билан Табриз
дорулмулкига қаради, у мулк майдони ўз соҳибининг қадамлари
туфайли фалаклар
қасрларидек баланд қадр бўлди.
Амир Соҳибқирон раият ва заифу ожизлар аҳволини чуқур тскшириб, золимлардан ўчини
олиб, мазлумларнинг додига етди. Хосу авомларни инъому эҳсон ва лутфу марҳамат
билан кўнглини кўтариб, Гуржистон томонига жўнади, токи янгитдан қилич юзини дин
душманлари қони билан гулгун этгай ва мамлакатни уларнинг палид вужудидан буткул
тозалагай. Подшоҳона ҳиммат шунга қара-тилганки, ислом дини ва амну амонлик ялови
мамлакатда пойдор қолгай; хисравона қасд
шунга сарф этилардики, мушриклигу динсизлик
туғи пасту баландда юз тубан йиқилгай. Гурж аскарлари Амир Соҳибқирон йўқ пайтида
ўз ҳадларидан ташқари оѐқ босиб, мухолифат ва бадфсъллик эшигини очганликлари учун
Амир Соҳибқирон уларнинг етарли даражада адабини бсришни хоҳлади. Муборак ялов
(243) Шамкур саҳросига етганида гуржилар кўрсичқон каби қуѐш нури шуъласидан
бевужудлик ва но-муродликнинг қоронғи
кунжига кириб кетдилар, қочишдан, ваҳшату
нафратдан бошқа чора топмадилар. Аммо ерлари шаҳарлари, экинлари ва ахлу
авлодларини Амир Соҳибқироннинг ғазаб ўтидан сақлаш учун заруратан қайта-қайта элчи
юбордилар, нодир туҳфалар, отлар ва ҳар хил жониворлардан иборат тортиқлар тортиб,
илтимос қилдилар: "Ҳазрати Амир Соҳибқирон раҳмли Тангри ва ҳазрати раб-
билоламинаинг соясидирлар. Тангрииинг раҳмати мўъминларга қаратилган бўлганидск,
унинг карами кофирлар ва мушриклар учун хам насиба етказувчи ва нигоҳбондир, барча
унинг раҳмати дастурхонидан насибадор, карам ва эҳсонидан ҳиссадордир. Бизнинг
илтимосимиз шулдирки, журмимиз
устига афв этагини спиб, гуноҳимиздан ўтсалар ва бу
навбат яна бизга муҳлат бсрсалар, токи бундан кейин илгариги подшоҳлар ва оталаримиз бу
мамлакатлар султсшлари билан қандай яшаган бўлсалар, биз ҳам шу тариқа ҳаѐт
кечирайлик, божу хирож молларинй хазонайи маъмурага етказайлик, ҳарбий юришларда
муцаррар қилин-ган миқдорда аскар жўнатайлик. Агар жизя тўлаб турсак ва амонда
эканлигимизни билсак <сизнинг динингиз ўзингиз учун, мснинг диним ўзим учун> ни
ўқияжакмиз".
Амир Соҳибқирон уларнинг илтимосини ижобатга олиб гукоҳларидан ўтди, хадяларини
қабул этиб, шундай муқаррар қилди: "Бундан кейин қуллик мақомига дохил бўлиб, яхши
бандалик вазифаси ва мақбул хизматларни
адо этишга киришсинлар, сзишмалар ва борди-
кслди эшигини очсинлар, мусулмрвларни ўз жойларида эмин ва азиз тутсинлар, бсдинлар
қоидаларинн мўминлар вилоятида ошкора этмасинлар". Улар шу шартларни қабул қилиб, бу
ҳақда аҳду паймон боғлаганларидан кейин Амир Соҳибқирон уларнинг элчиларини сийлаб,
сарполар кийгазиб кўнгилларини кўтарди ва қайтариб юборди. Сўнг у лсойдан кўчиб,
Қаробоғ қишлоқига жўнади.