85
биринчи талаби билан, бироқ битта савдо сессияси давомида бажариши лозим.
Бунда «тескари» битим нархи «тўғри» битим нархидан фарқ қилиши мумкин.
Битимларнинг кейинги турида бартер операциялари ёки «шартли
битимлар» назарда тутилган. Бартер битими тузиш имконияти товар тақчилиги
кузатилган, хўжалик алоқалари узилган ва рубл кучсизланган шароитларда
мижозларни жалб қилган, шу сабабли биржалар бартер битимларини ўзларида
ҳам жорий қилган. Россия биржа қонунчилиги қабул қилинган ўша пайтларда
бартерни тўғридан-тўғри тақиқлаш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган. Бироқ
бартерни қонун билан мустаҳкамлаш бундан ҳам мақсадга мувофиқ эмасди,
шунинг учун бошқа муросали ифода топилиб, унда «бартер» сўзининг ўрнига
«бошқа битим турлари» киритилган.
Айтиш жоизки, «шартли битим» барибир оддий бартер битимидан бироз
фарқ қилган. Асосий фарқ шунда эдики, битим тузиш операцион залда маклер
иштирокида очиқ савдо жараёнида амалга оширилган ҳисоб ва ҳисоб-китоб
функцияларини пул бажарган ва битим биржа ахборот маълумотлар банкидан
фойдаланиб амалга оширилган. Брокер жавоб тариқасидаги товарни ой
давомида сотиб олиши лозим бўлган, акс ҳолда у мукофот ҳуқуқидан маҳрум
бўлган. Брокерлар бундай битимдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлган.
д)
реал биржа қимматига эга бўлган ва эга бўлмаган муддатли битимлар
Жаҳон амалиётида «спот» номи билан машҳур бўлган реал товарли
битимларда шартнома имзолайдиган томонлар шартнома
предметига нисбатан
ҳуқуқ ва мажбуриятларни реал ўтказиши кўзда тутилади, яъни реал шартнома
бўйича мулк ҳуқуқини сотувчи сотади, харидор эса сотиб олади. Бундай
битимлар қаторига касса ва форвард шартномалари киради.
Реал товарсиз битимлар шу билан тавсифланадики, шартномани ижро
этиш пайтида мусодара қилиш жараёни бажарилмайди.
Айни пайтда сотувчи
шартнома предметини белгилаб берадиган товарни етказиб бермасдан,
шартномани ижро этиш пайтида вужудга келадиган котировка нархи бўйича ўз
шартномасини қайта сотиб олади. Натижада, агар шартнома нархи сотиб олиш
нархидан паст бўлса, сотувчи бу нархлар ўтасидаги фарқни тўлайди, агар
шартнома нархи юқори бўлса, харидор бу фарқни сотувчига ўтказади.
Бу операция биржа амалиётида «хеджлаш» деб аталади. Бундан келиб
чиқадики, ушбу битимларни бажариш предмети реал товарни етказиб бериш
эмас, балки нарх фарқини томонлардан бирига тўлаш ҳисобланади. Шунинг
учун шартномаларнинг бу гуруҳи кўпинча «фарқ учун битимлар» деб аталади.
Реал товарсиз битимларга фьючерс ва опцион шартномалар киради.
Фонд ва валюта бозорларида энг кўп касса, форвард, фьючерс ва опцион
битимлар тузилади. Бундан ташқари, валюта бозорида амалда «гаровли»,
«кредитли» ва «шартли» битимлар тузилмайди, чунки валюта бу –
биржа
савдосининг ўзига хос объектм бўлиб, бундай битимлар валюта бозорида
битимда иштирок этган томонларга иқтисодий самара келтирмайди.
Муддатли битимнинг асосиф белгиси шуки, сотувчи ва харидорнинг ўз
мажбуриятларини бажариши келажакда белгиланган муддатда амалга
оширилиши лозим. Битим тузилган пайтда эса сотувчида фотилаётган фонд
86
қимматлари бўмаслиги, сотувчининг эса уларга тўлаш учун пули бўлмаслиги
мумкин.
Биржадан ташқари бозорда муддатли битимлар томонлар келишиб олган
шартларда бажарилади. Муддатли битим томонлари бу битимни бажариш
имкониятини кўрсатилган ташкилот билан шартномалар асосида клиринг
ташкилоти иштироки билан изоҳлаши мумкин.
Муддатли битим томонлари
муддатли битимнинг базис активини учинчи шахсга битимнинг ижросини
таъминлаш учун бериш имкониятини асослаб бериши мумкин. Муддатли
битим томонлари муддатли битимлар бўйича операциялар ҳисобини алоҳида
юритиши, уларни ўз бухгалтерия балансида акс эттириши лозим.
Биржадан ташқари бозорда муддатли битимнинг жиддий шартлари базис
активининг номи ва сони, базис актив нархи ва мажбуриятларни ижро этиш
муддати ҳақидаги шарт-шароитлар ҳисобланади.
е )фьючерс битимлари
Фьючерс битимининг предмети фьючерс шартномаси – мулкни (жумладан,
пул, валюта ва қимматли қоғозлар) ёки ахборотни олиш ёки
узатиш тартиби
кўрсатилган ҳолда бу узатиш ёки олиш ҳуқуқ ва
мажбуриятларини белгилаб
берадиган ҳужжатдир. Бунда у қимматли қоғоз ҳисобланмайд. Фьючерс
шартномаси оддийгина бекор қилиниши, ёки биржа тили билан айтганда
тугатилиши мумкин эмас. Агар у якунланган бўлса, ёки бир хил сонли товарлар
билан қарама-қарши битим тузиш йўли билан, ёки келишилган товарни
шартномада кўрсатилган муддатда етказиб бериш билан тугатилиши мумкин.
Фьючерс шартномалар бўйича савдо қоидалари қуйидаги имкониятларни
беради: сотувчи учун маҳсулотни етказиб бериш ёки муддатли шартномани
товар етказиб бериш муддати етиб келмасдан қайта сотиб олишдан бирини
танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинади; харидор товарни қабул қилиши ёки муддатли
шартномани етказиб бериш муддати келмасдан туриб сотиб юбориши мумкин.
Фьючерс битимининг предмети фьючерс шартномаси – мулкни (жумладан,
пул, валюта ва қимматли қоғозлар) ёки ахборотни олиш ёки узатиш тартиби
кўрсатилган ҳолда бу узатиш ёки олиш ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб
берадиган ҳужжатдир. Бунда у қимматли қоғоз ҳисобланмайд.
Барча фьючерс операцияларида томонларнинг нархга нисбатан тўлиқ
эркинлиги, товарни етказиб бериш муддатини танлашга нисбатан эса –
чекланган эркинлиги сақлаб қолинган. Қолган барча шартлар қатъий тартибга
солинган бўлиб, битимда иштирок этаётган томонларнинг ҳоҳиш-истакларига
боғлиқ эмас. Шу муносабат билан фьючерс биржаси баъзида харидор ва
сотувчи шартноманинг исталган шартини ўзаро келишиб олиши мумкин бўлган
товарлар бозоридан (истеъмол ва алмашиниш қиймати йиғиндиси ва бирлиги)
фарқли равишда «нарх бозори» (яъни алмашлаш баҳоси) деб ҳам аташади. Реал
товарли битимлардан сохта товарлар билан битимларга томон ривожланиш эса
реал қийматли пул муомаласидан қоғоз пул муомаласига ўтиш билан
таққосланади.