67
Бунинг тасдиғини ташқи дунё билан алоқаларимиз тобора кeнгайиб
бораётганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиёт
тармоқларини ривожлантириш, модeрнизация қилиш, тeхник ва тeхнологик
қайта
жиҳозлаш
бўйича
дастурларнинг
амалга
оширилаётганида,
Ўзбeкистоннинг халқаро савдо тизимига интeграциялашувида, маҳсулот ва
товарлар импорти ва экспортининг ўсиб боришида ва бошқа мисолларда яққол
кўришимиз мумкин»
8
.
Биржа бозор механизмининг таркибий қисми; у
талаб ва таклиф реал
нисбатини аниқлайди, мувозанатли нархларни шакллантиради ва уларга
улгуржи бозорни йўналтиради, товар массасини товар муомласи соҳасига жалб
этишга хизмат қилади. Бундан ташқари, биржа хеджлаш орқали нархни
барқарорлаштириш воситаси, нархлар фарқида тижорай чайқовлари воситаси
ва шу асосда инвестициялашнинг жалб этувчан соҳаси ҳисобланади.
Биржа атамаси остида биржа жараёнининг ўзим ҳам, биржа
битимларининг амалга оширилиши, уларнинг натижалари ҳисобга олиниши,
суғурта
операциялари, белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва ҳоказоларни
таъминловчи мос келувчи инфратузилма ҳам тушунилади.
Алоҳида товар биржаси доимий жойи ва иш вақтига эга бўлган
белгиланган товар ёки товарлар мажмуи билан савдо қиладиган мунтазам
фаолият кўрсатувчи бозорни ифодалайди.
Товар биржаси яратиш босқичларини кўриб чиқайлик. Асосий масала
товар биржаси жойлашадиган жойни ва у ерда сотиладиган маҳсулот турларини
танлаш ҳисобланади. Жаҳон тажрибасининг гувоҳлик беришича, биржалар,
қоидага кўра, кўпроқ энг мужассамланган моддий ресурслар манбаларига
максимал яқинликдаги йирик марказларда жойлашиши лозим.
Биринчи босқичда бу ишнинг ташаббускорлари улар биржа
ривожланишининг ддастлабки босқичида ва
келажакда бозор томон
ҳаракатланишда нимани олиши мумкинлини ва истаётганини аниқ белгилаб
олиши зарур.
Иккинчи босқичда биржа сотишга ихтисослашадиган товарларни
олдиндан танлаб олиш керак.
Биржа товарининг белгилари:
1. Стандартлаштирилганлик;
2. Бир-бирни алмаштира олиш;
3. Монополиялашув даражаси пастлиги;
4. Ишлаб чиқаришнинг оммавийлиги.
Қоидага кўра, биржа товари келажакда ундан кутиш мумкин бўлган
барқарор талаб каби тавсифга ҳам эга бўлади. Товар биржаси ташкил
этиладиган шаҳарни танлашга келадиган бўлсак, аввало, омбор бинолари ва
ривожланган ахборот тармоқларининг мавжудлиги каби омилларни ҳисобга
олиш зарур.
8
Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз
«Халқ сўзи» №237 (4647), 06.12.2008 й.
68
Учинчи босқичда товар биржаси яратишнинг ташаббускорлари унинг
потенциал таъсисчиларини танлайдилар. Бунинг учун ташаббускорлар
томонидан хўжалик фаолияти жараёнида тўпланган ахборот, шунингдек, бошқа
ташкилотларда, масалан, статистика бошқармасида
мавжуд ахборотдан
фойдаланилади.
Потенциал таъсисчиларни танлаш уларда биржани яратиш учун молиявий
маблағлар киритиш имкониятининг мавжудлиги, биржа савдоларига моддий
ресурсларни жалб қилиш, корхона ва ташкилотлар билан кенг алоқалардан
келиб чиқиб амалга оширилади.
Кейинги, тўртинчи босқичда асосий эътиборни товар биржасини унинг
бўлажак
таъсисчиларига
реклама
қилишга
қаратиш
лозим.
Ҳар қандай товар биржаси иккита асосий фаолият йўналишига эга: бир
томондан, улгуржи савдо ва бошқа томондан, нарх котировкаси.
Товар биржаси, қоидага кўра, тижорат ташкилоти ҳисобланмайд. Катта фойда
олиш унинг мақсади эмас. Маълум бир шартлилик билан товар биржаларини
манфаатдор ишлаб чиўарувчилар ва воситачи
фирмалар томонидан унинг
қатнашчиларидан ҳар бирига сотув ва харид операциялври ўтказишни
таъминлайдиган, тартибга солинадиган товарлар бозорини ташкил қилиш
лойиҳасини биргаликда амалга ошириш учун яратиладиган консорциум
шаклида ифодалаш мумкин.
Қатнашчилар
оладиган
фойда
тижорат
ишларини
ўтказишга
харажатларни тежаш билан таъминланади.
Биржа бу улгуржи товарни шакллантирадиган классик бозор
иқтисодиёти институти. Биржа қуйидагиларга эга:
ташкилий асослар;
иқтисодий асослар;
юридик асослар.
Биржа, ташкилий нуқтаи
назардан, бу яхши жиҳозланган, брокерлар ва
дилерларга, яъни биржа иши профессионалларига тақдим этиладиган бозор
ўринидир.
Иқтисодий нуқтаи назардан, биржа бу белгиланган жойда ташкил
қилинган, белгиланган қоидалар бўйича мунтазам фаолият кўрсатадиган,
қимматли қоғозлар савдоси, намуналар ва стандартлар бўйича улгуржи савдо,
шунингдек, валюта ва нодир металлни талаб ва таклиф асосида расман
белгиланган нархларда сотиш амалга ошириладиган улгуржи бозордир.
Биржа алоҳида мулкига эга бўлган, судда, арбитраж давлат судида
даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок эта оладиган юридик шахс
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: