62
етказиб бериш билан якунланадиган битимлар улушини ҳисоблаш мумкин.
Маълумки, муддатли битимлар ва фьючерсли битимлар доим ҳам товарни
етказиб бериш билан тугамайди. Реал товарни етказиб беришда биржа улгуржи
корхона функцияларини бажаради. Товар етказиб берилмаганда биржа
хеджлаш орқали касса битимлари ва муддатли битимларда нархларнинг ўзаро
алоқалари натижасида нарх барқарорлашувини таъминлаган ҳолда асл биржа
функцияларини бажаради. Хорижий биржаларда реал таъминот 1–2%дан
ошмайди.
Биржа нархлари таҳлили – биржа конъюнктураси комплексли таҳлилининг
энг муҳим томонларидан бири. Агар бозор конъюнктурасини тавсифлаш учун
нарх динамикаси (ўсиш, пасайиш, доимийлик) ҳақида жорий, жуда чекланган
ахборот талаб қилинса, биржа бозори қатнашчилари таҳлил ва амалий қарорлар
қабул қилиш учун кейинги ҳаракатларни олдиндан кўра билишга интилади.
Улар амалга оширадиган тижорат фаолияти самарадорлиги қабул қилинадиган
қарорларнинг тўғрилигига боғлиқ бўлади. Бу айниқса, биржа ўйинчилари
(сотиб олиш ва сотиш нархи ўтасидаги фарқдан даромад оладиган чайқовчилар)
учун характерли.
Нарх динамикасини башорат қилиш учун фьючерс шартномалар бозорида
2 хил таҳлил усули: фундаментал ва амалий (ёки техник) усул қўлланади. Ҳар
бир усулнинг ўз тарафдорлари бор, бироқ қупчилик
тижоратчилар уларни
биргаликда қўллайдилар.
Фундаментал таҳлил қуйидаги тамойилга мувофиқ биржадан ташқари
ахборотдан кенг фойдаланишга асосланади: товар таклифини пасайтирадиган
ёки талабни оширадиган ҳар қандай иқтисодий омил нархнинг ўсишига олиб
келади ёки аксинча, товарга таклифни оширадиган ёки талабни камайтирадиган
ҳар қандай омил қоидага кўра, нархнинг пасайишига олиб келади. Шунинг
асосида ўтмишдаги тажрибадан келиб чиқиб, ушбу талаб ва таклиф нисбатига
мос келадиган нарх башорат қилинади.
Нархни башорат қилишда фойдаланиладиган асосий кўрсаткичлар
илгариловчи, йўлдош ва кечиккан кўрсаткичларга тақсимланади.
Иқтисодиётнинг яқин ойлардаги ҳолатини тавсифлайдиган илгариловчи
кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради: иш хафтасининг ўртача узунлиги,
ишлаб чиқаришнинг юкланганлиги, истеъмол
товарларига янги буюртмалар
ҳажми, келажакдаги товар етказиб беришнинг кечикиши, янги бизнесни ташкил
қилиш, турар-жой уйлари кутилаётган қурилиш ҳажми, товар захираларининг
ўзгариши, етакчи компанияларнинг акциялар даражаси, фонд индекслари
даражаси, пул таклифи ва ҳ.к.
Йўлдош ва кечиккан кўрсаткичлар узоқ
муддатли даврга башорат
имкониятари камроқ бўсада, улардан кўра ишончлироқ ҳисобланади. Ҳар ойлик
йўлдош ва кечиккан кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради: ишсизлик
даражаси, ташқи савдо сальдоси, мамлакат ичкарисида автомобиллар сотиш
ҳажми, чакана товарайланма ҳажми, ишлаб чиқарувчининг нархлар индекси
(хомашё нархининг ўзгаришини ҳисобга олиб), товар-ишлаб чиқариш
захираларининг ўзгариши, турар-жой ишлаб чиқариш ҳажми,
шахсий
даромадлар, ялпи миллий маҳсулот, истеъмол нархлари индекси.
63
Фундаментал таҳлилни қўллаш иқтисодий моделни тузишга асосланади. Бу
иқтисодий моделларнинг мураккаблик кенг доирада ўлчанади – товар нархини
бир нечта асосий статистик кўрсаткичлар билан боғлайдиган оддий
тенгламадан то минглаб ўзгарувчиларга эга комплексли моделларгача.
Амалий таҳлил нарх дианмик қаторларини тадқиқ этиш ва айрим
кўрсаткичларга асосланади (масалан, савдо ҳажми, тузилган ва бекор қилинган
битимлар сони). Амалий таҳлил усуллари қаторига график ва статистик усуллар
киради.
График усуллар яққоллиги билан ажралиб туради. Энг тарқалган
графикларга устунли диаграммалар, чартлар (ингл. сhart – диаграмма), ўртача
миқдорлар графиклари, нуқтаи-фигурали графиклар киради.
Чартлар сериясини тасвирлашда вертикал ўқинархни, горизонтал ўқ эса –
вақтни кўрсатади. Кундалик графикларда ҳар битта савдо куни шу куннинг энг
юқори ва энг қуйи нархини бирлаштирувчи вертикал чизиқ билан ифодаланган.
Ушбу кун учун биржа ёпилган вақтдаги нархни вертикал чарт билан
кесишадиган горизонтал чизиқча (штрих) кўрсатади. Тадқиқот турига қараб,
айрим графикларда биржа очилган соатдаги нархлар
чартдан чап томондаги
штрих билан, биржа ёпилган соатдаги нарх эса – ўг томондаги штрих билан
белгиланади. Кейинги кунларданҳар бири нархи графикка ундан олдинги
куннинг график тасвиридан чапга киритилади. Агар хафтада байрам куни бор
бўса, мос келувчи чизиқ графикда тушириб қолдирилади.
Ички кун бу – кейинги куннинг нарх диапазони ундан олдинги кун
доирасида бўлган кундир. Бу кунда ёпилиш нархи жиддий кўриб чиқилмайди.
Нархларнинг бу диапазондан қандай чиқишини кузатиш лозим. Бозор
қатнашчиси кейинги кунларда нарх доирасининг қайси томонидан чиқишига
қараб сотиб олади ёки сотади.
Ташқи кун ички куннинг аксидир. Бу ҳолатда биржа ёпилган вақтдаги
нархга катта аҳамият қаратиладию
Қарама-қарши ёпилиш нархи бу – нархлар дастлаб бундан
олдинги савдо
куни билан бир хил йўналишда борган, бироқ биржа ёпилишида нарх ҳаракати
ўзгармаган
вазиятдир.
Нарх
динамикасининг
бундай
тури
нарх
тенденциясининг
тугаш
эҳтимолидан огоҳлантирувчи
муҳим белги
ҳисобланади.
Нархларнинг асосий қайтиши ташқи кун ва қарама-қарши ёпилиш нархи
вариантларини уйғунлаштиради. Қарама-қарши нарх вариантининг асосий
фарқи шундаки, очииш нархи ҳам, ёпилиш нархи ҳам бундан олдинги куннинг
нарх доирасидан четда бўлади. Нархларнинг асосий қайтиши, айниқса, хафалик
диаграммада, тенденциянинг якунланишидан дарак берувчи белги сифатида
қабул қилинади. Амалий усулдан фойдаланувчи кўплаб
савдогарлар, гарчи
бундан ҳолат атиги битта кузатилсада, бозордаги ўз позицияларини қарама-
қарши томонга, яъни сотувни харидга ва аксинча ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: