13-маъруза. Is-lm модели режа



Download 42,12 Kb.
bet1/4
Sana25.06.2022
Hajmi42,12 Kb.
#704964
  1   2   3   4
Bog'liq
13-маъруза


13-МАЪРУЗА .IS-LM МОДЕЛИ
РЕЖА


11.1. IS - LM моделининг мохияти ва тенгламалари

    1. IS - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси

Товар ва пул бозорида умумий мувозанатга эришиш шартлари ва макроиқтисодий сиёсат тадбирларининг бу икки бозорга таъсирини умумлаштириб тадқиқ қилиш IS-LM модели ёрдамида бажарилади.


IS-LM модели қисқа муддатли даврга ҳам товарлар ҳам пул бозорида биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини характерлайди. Бунда товарлар бозори деганда ҳам истеъмол ҳам инвестицион товарлар бозори тушунилади. Гарчанд истеъмол ва инвестицион товарларга талаб турли омиллар билан белгилансада IS-LM моделида улар бир бутун деб қаралади. Пул бозори деганда хазина векселлари ва тижорат қоғозлари кўринишидаги қисқа муддатли кредит воситаларини олди сотди механизми тушунилади. Бу бозорни облигациялар бозоридан фарқлаш зарур. Пулнинг облигацияларда ифодаланган нисбий баҳоси облигациялар бўйича фоиз ставкасидир.
АД-АЭ моделида товар ва пул бозорларининг алоқаси эътиборга олинган эди. Яъни товарлар ва хизматлар баҳоларининг кутарилиши пулга бўлган талабни ошириши бу эса ўз навбатида фоиз ставкасининг кутарилишига олиб келиши, окибатда инвестиция ҳаражатлари ва умуман ялпи ҳаражатлар камайиши АД-АБ моделида кўзда тутилган эди. IS-LM модели ЛД-AS моделини қисқа муддатли даврга аниқлаштиради ва бу моделда ҳар иккала бозор ягона макроиқтисодий тизимнинг секторлари сифатида намоён бўлади.
Модель бу секторларда таркиб топган шароитларга боғлиқ тарзда фоиз ставкаси R билан даромад даражаси Y нинг мувозанатли даражасини белгилайди. Модель биринчи бор 1937 йил Ж.Хикс томонидан Кейнснинг макроиқтисодий концепсияси моҳиятини изоҳлаш мақсадида таклиф қилинган бўлиб, “Хикс Хочи” деб ҳам юритилади.
IS-LM (инвестиция – жамғармалар, ликвидлиликнинг афзаллиги – пул) модели фоиз ставкаси R билан даромадлар Y нинг бир вақтнинг ўзида ҳар иккала бозорда мувозанатни таъминлайдиган комбинацияларини топиш имконини беради.
Моделнинг асосий тенгламалари қуйидагилар:

1. Y=C+I+G+Xn – асосий макроиқтисодий айният.


2. C= a+b (Y-T) – истеъмол функцияси,бу ерда Т = Та + tY.
3. 1= e-dR – инвестиция функцияси.
4. Xn= d- m1Y - nR – соф инвестиция функцияси.
5. M/P=kY - hR – пулга талаб функцияси.

IS-LM моделида кўрилган барча тенгламалар бажарилса мувозанатга эришилади.


Моделнинг эндоген ўзгарувчилари Y,C,I,Xn ва фоиз ставкаси R.
Моделнинг экзоген ўзгарувчилари G, Ms ва чегаравий солиқ ставкаси t.
a, b,c,d,m1,n,k ва h эмпирик коэффициентлар бўлиб мусбат ва нисбатан барқарордир.
Y < Y потенциал бўлган қисқа муддатли даврга мувозанат кўриб чиқилаётганда, моделда, баҳолар даражаси ўзгармас, фоиз ставкаси R ва даромад Y ўзгарувчан деб олинади.
Y хакикий = Y потенциал бўлган, яъни тўлиқ бандлик шароитида баҳолар даражаси Р ўзгарувчан, Ms номинал катталик ва бошқа барча ўзгарувчилар реал катталиклардир.


    1. Download 42,12 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish