LM – эгри чизиғи ва унинг тенгламаси
LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро борлиғликни акс эттиради.
LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пулга талаб Мд пул таклифи Ms га тенг бўлади (hiquidity Preferense = Money Supply). Пул бозорида бундай мувозанатга даромад Y нинг ошиши билан фоиз ставкаси R кўтарилсагина эришилади.
Маълумки, пулга талаб миқдорига фоиз ставкасидан ташкари даромадлар даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Даромадлар юқори бўлса, ҳаражатлар ҳам кўп бўлади. Бу эса, ўз навбатида истеъмол ва бошқа ҳаражатлар учун пулга талабни ошишига олиб келади. Шундай қилиб, даромадлар даражасининг юкорироқ бўлиши пул талабини оширади. Бошқача айтганимизда, даромад ва пулга талаб динамикаси ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд.
Пулга талаб функциясини қуйидагича ёзамиз:
М/Р= f(R;V)
Пул бозори ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро муносабатларни 36-чизмада тасвирлаймиз.
36а-чизма. Пул бозоридаги 36б-чизма. LM эгри чизиғи графиги мувозанат графиги
36а-чизмадан кўриниб турибдики, пулга бўлган талаб, фоиз ставкаси пасайиши билан, шунингдек, даромадлар кўпайиши натижасида ҳам ошади. Даромадларнинг ошиши натижасида пулга талаб эгри чизига м. юқори сурилиб, М ҳолатини эгаллайди ва унда пул бозоридагй мувозанат нуқтаси, п ҳолатидан гг ҳолатига ўтади.
Шундай килиб, юқорироқ даромад юқорирок фоиз ставкасига олиб келади ва буни LM эгри чизиғи акс эттиради. У пул бозорида фоиз ставкаси ва даромад ўртасидаги муносабатларни кўргазмали тарзда ифодалайди. Даромад даражаси қанча баланд бўлса, пулга бўлган талаб шунча юқори ва шунга мувофиқ мувозанатли фоиз ставкаси ҳам шунча юқори бўлади.
LM эгри чизиғи ўзига хос конфигурацияси эга: горизантал қисм ва вертикал қисм. LM эгри чизиғининг горизантал қисми фоиз ставкаси R нинг минимал даражасидан пасая олмаслигини англатса, вертикал қисм фоиз ставкаси R нинг максимал даражаси чегарасидан ташкарида ҳеч ким ўз маблағларининг ликвид (пул) шаклида ушлаб турмаслигини ва уларни қимматбаҳо қоғозларга айлантиришини англатади.
Баҳоларнинг ўзгариши ҳамда пул таклифи ҳажмидаги ўзгаришлар LM эгри чизиғини (фоиз ставкаси R узгармас бўлган холда) силжишига олиб келади.
LM эгри чизиғи тенгламаси пулга талаб функциясини R ва Y га нисбатан ечиб топилади.
R га нисбатан LM эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича:
R= (k/h)Y - (1/h) (М/Р).
Y га нисбатан LM эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича:
Y = (1/к) (М/Р) + (h/k) R.
k/h коэфиценти LM эгри чизиғининг Y ўқига нисбатан оғиш бурчагини характерлайди ҳамда фискал ва пул кредит сиёсатининг нисбий самарадорлиги баҳолайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |