56
1. Биржалар сони, таркиби ва ҳажми
биржалар умумий сони
биржаларни турлари ва товар ихтисослашуви бўйича тақсимлаш;
биржаларни низом капитали ҳажми ва пайчи-аъзолар сони бўйича
тақсимлаш.
2. Биржада талаб ва таклиф
товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар сони ва ҳажми;
товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар нисбати (сони ва ҳажми бўйича)
буюртмалар сони индекси
буюртмалар ўртача ҳажми индекси.
3. Биржалар товарайланмаси
товарайланма умумий ҳажми, жумладан, реал товар
етказиб бериш;
реал товар етказиб беришнинг улгуржи товарайланма умумий ҳажмидаги
салмоғи;
товарайланма товар структураси (ассортименти), алоҳида товар сотуви
ҳажми (натурал ва қиймат бирлигида ва товарайланма умумий ҳажмининг
фоизида);
битта биржанинг товарайланма умумий ҳажми;
товарайланма бўғинлилиги (қайта сотишлар сони);
товарайланма индекслари;
ассортимент ўзгаришлари индекси.
4. Биржа бозорида ишбилармонлик фаоллиги
битимлар сони, жумладан, реал товарли битимлар ва
муддатли битимлар
сони;
реал товарли битимлар ва муддатли битимлар улуши;
битта биржага тўғри келадиган битимлар умумий сони.
5. Биржа нархлари
5.1. реал товарли битимлар ва фьючерс битимлар бўйича нарх даражаси
(котировка);
5.2.
базавий нархлар, таклиф, талаб ва сотув нархи;
5.3. давр учун ўртача нархлар;
5.4. фьючерс битимларида нархлар ўртасидаги фарқ;
5.5. нархлар индекси;
5.6. ўртача оғиш.
6. Хеджлаш
6.1 фьючерс битимларини суғурталаш ҳажми;
фьючерс битимларида депозитлар (кафолатли бай пули) ҳажми;
маржа ҳажми (ноқулай нарх ўзгаршиини қоплаш учун тўланган суммалар).
7. Биржа фаолиятининг
тижорат самарадорлиги
57
биржа харажатлари (биржа операциялари харажатлари)
7.1 биржа операцияларидан даромад;
7.2 соф фойда, пайчиларнинг дивидендлари
7.3 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ажратмалар, суғурталар,
бадаллар ва ҳ.к.)
7.4 рентабеллик (низом капиталининг фоизида фойда, битта жойга ҳисоб-
китоб қилгандаги фойда, биржа товарайланмасининг фоизидаги фойда, битта
битимга ҳисоб-китоб қилгандаги фойда);
8.
Биржа инфратузилмаси
8.1 асосий фонлар, жами ва ўртача битта биржага;
8.2 операцион зал ҳажми (майдони, кв. м), жиҳозланган ўринлар сони
(«яма»);
8.3
биржанинг
ахборот-ҳисоблаш
асбоб-ускуналари
билан
таъминланганлиги – умуман ва биржа халқасининг;
8.4 биржа ходимлари сони ва таркиби;
8.5 брокерлик (дилерлик, маклерлик) идоралари сони, уларнинг ходимлари
сони;
8.6 биржанинг омбор бинолари мавжудлиши, сони ва майдони (сиғими).
Статистик ҳисоб-китоблар учун ахборот манбаси манба бўлиб
қуйидагилар хизмат қилади: давлат статистика ҳисоботлари ва бухгалтерия
ҳисоби маълумотлари, ҳисоб-китоб (ҳисоб) палатаси маълумотлари, котировка
палатаси маълумотлари (жумладан, котировка бюллетенлари), брокерлар
ҳисоботлари (агар у биржа кенгаши томонидан киритилган бўлса), биржа
буюртмаси бўйича бажарилган махсус маркетинг тадқиқотлари (жумладан,
конъюнктура шарҳлари ва башоратлар).
Ҳисоб-статистика мақсадларида намунавий шартнома маълумотлари
(олди-сотди ҳажми, реал ва фьючерс товарни етказиб бериш муддати, жойи ва
сифати), кафолатли бай пули, базавий нарх ва унинг ўзгариш лимитларидан
фойдаланиш мумкин. Брокерлик ҳисоботида одатда, битимлар рўйхатини,
жумладан, реад товарли битим, битимдан фойда ва зарарлар рўйхатини қамраб
олган бажарилган операциялар бўйича ойлик ҳисоботлар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: