Тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Маклерлар, брокерлик идоралари ва бошқа биржа воситачилари



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

3.3. Маклерлар, брокерлик идоралари ва бошқа биржа воситачилари


51 
 
Биржада савдо тармоғи ўтказишда одатда кўп одамлар иштирок этади. У 
ерда ишлаётганлар аниқ сони ҳар куни, баъзида эса ҳар соат ўзгариб туради. 
Кимдир савдо халқасида бир неча соат ўтказиб, танаффусга чиқиши ва яна 
савдонинг охирларида қайтиши мумкин. Бозор фавқулодда фаоллик ҳолатида 
бўлганда зал тўлиб кетиши мумкин. Савдо залига кириш чекланган. Биржа 
воситаачилари савдо залида иштирок этадиганлардан бири саналади. Улар 
қаторига брокерлар ва маклерлар киради. 
Брокер бу – ишлаб чиқарувчи ва дилер ўртасидаги ёки дилер ва 
истеъмолчи ўртасидаги муносабатларда агент сифатида қатнашадиган 
воситачи. Брокерлар фақат комиссион мукофоталр олади. 
Брокерлик идораси биржада асосий операцион бўғин ҳисобланади. У 
биржа маъмурияти вақти-вақти билан ўтказиб турадиган тендер савдоларида 
сотиб олиниши мумкин бўлган тўлиқ биржа аъзосининг жойи мавжудлигида 
ташкил этилиши мумкин. Битта тўлиқ қатнашчи жойига фақат битта брокерлик 
идораси ташкил қилиниши, ўз навбатида, у брокерлар белгиланган сонини 
бепул аккредитациялаши мумкин. 
Брокерлик идораси мижозлар билан брокерлик хизматлари кўрсатиш 
ҳақида шартномалар тузиш, шунингдек, ўз ҳисобидан ҳаракат қилиш 
ҳуқуқига эга. Ўз хизматлари учун брокерлик фирмалари тузиладиган битим 
тури билан ҳам, топшириқ тури билан ҳам белгиланадиган мукофот олади. 
Комиссион тўловлар ҳар ой учун қатъий белгиланган миқдорда ёки 
ҳарбитта битим учун фойдадан олинадиган фоиз кўринишида олиниши 
мумкин. 
Дунёнинг энг йирик брокерлик компаниялари: 
- "Морган Степин" АҚШ
- "Соламан брадерс" АҚШ 
- "Меррим Линч" АҚШ 
- "Нашура" Япония 
- "Дайва секьютериз", "СДЖ. Уорбкург" Буюк Британия 
- "Далкиниен секьюритиз" Канада. 
6
1
Мижозлар ва брокерлик идоралари ўтасидаги муносабатлар улар тузадиган 
шартнома ва битимлар асосида вужудга келади. Бундай битимлар бир нечта 
бўлиши мумкин: одатда доимий мижоз билан белгиланган муддатга 
тузиладиган брокерлик хизматлари кўрсатишга шартнома; мижозга ўз 
брокеридан биржа ахбороти ёки мижозни қизиқтираётган таҳлилий шарҳ 
олиш имкониятини берадиган ахборот хизматлари кўрсатишга шартнома. 
Шунингдек, бошқа битимлар ҳам тузилиши мумкин, масалан, вакиллик ёки 
қўшма фаолият ҳақидаги битимлар. 
Мижоз билан ишлашда брокерлик идораси ўз биржасининг ҳисоб-китоб 
фирмаларидан бирида бу мижоз билан ишлаш учун ҳисобрақами очади. Брокер 
билан белгиланган турдаги битим тузиш ҳақида келишиб олар экан, мижоз унга 
топшириқ беради, бу топшриқлар вариантлари хилма-хил бўлиши мумкин. 
Масалан, битта идоранинг брокерлик хизматлари кўрсатиш ҳақидаги 
6
Экономическая газета «Биржа», № 42, 5.04.07, стр. 2 


52 
шартномасида кўрсатилганки, мижоз брокерга қуйидаги топшириқ турларини 
беради: 
 товарни жорий биржа нархида сотиб олиш; 
 товарни жорий биржа нархида сотиш; 
 товарни жорий биржа нархидан қимматга сотиб олмаслик; 
 товарни жорий биржа нархидан арзонга сотмаслик; 
 товарни унинг нархи белгиланган қийматга етган пайтда сотиб олиш; 
 товарни унинг нархи белгиланган қийматга етган пайтда сотиш; 
 товарни брокернинг ҳоҳиши билан сотиб олиш; 
 товарни брокернинг ҳоҳиши билан сотиш. 
Маклер бу – фонд ва товар биржаларида битимлар тузишдаги воситачи. У 
мижознинг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилади. Маклер 
юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиб, биржа операцияларининг белгиланган 
турларига ихтисослашади. Улар воситачилик химатлари кўрсатувчи ва бунинг 
учун биржа қўмитаси белгилаган миқдорда комиссион тўловлар олувчи 
маклерлик идоралари ва фирмаларига бирлашади. 
Биржада қатнашадиган шахслар ичида маклерлар алоҳида ўринга эга. 
Уларнинг вазифаси – ҳар бир харидорга сотувчини ва ҳар бир сотувчига 
харидорни етказиб юеришдир. 
Асрлар давомида мавжуд бўлиб келган маклерлар воситачилик 
қилиши, лекин шартномалар тузмаслиги лозим деган тамойил биржа 
савдосининг ривожланиши ва 1896 йил биржа қонунининг кучга кириши 
блан янада кучайди. Бу қонунга кўра қасамёд қиладиган маклерлар олдинги 
каби тайинланмайди, уларнинг ўрнини курс маклерлари эгаллади. 
Курсларнинг расмий белгиланишида улар ёрдамчи шахслар сифатида 
иштирок этади. Савдонинг бошқа турлари билан шуғулланиш ва унда 
иштирок этиш улар учун тақиқланган. 
Курс маклерлари лавозимга ҳукумат томонидан тайинланади ва ишларни 
бошлашдан аввал уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан 
бажаришга қасамёд қилишлари зарур. Бу ҳолатда, гарчи фаолияти хусусий 
характерга эга бўлсада, улар амалдорларга айланади. Шу билан бирга, улар 
савдогар бўлиб, уларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларгиа эгалар, гарчи бошқа 
савдо маклерларига қарши маълум бир чекловларга учрасалар ҳам. 
Курс маклерлари биржа залида ўз жойларига эга, шундай экан, у ёки бу 
нарсани сотиш ёки сотиб олиш истагида биржага ташриф буюрган шахс кимга 
мурожаат қилишини билади. Эркин маклерлар, аксинча, бутун биржа бўйлаб 
югуриб юради. Курс маклерларининг савдо фаолияти доираси эркин 
маклерларнинг фаолият доирасига тўлиқ мос келмайди. Мукофотли битимлар 
ҳам буларнинг кейингисига тегади. Курс маклерлари бу билан шуғулланмайди. 
Шунинг учун ҳам мукофотлар курси норасмий. Курс маклерларининг бу билан 
шуғулланмаслиги сабаби шундаки, улар биржадаги ўз ўрнига боғлаб қўйилган. 
Мукофотли битимлар бўйича маклер турли биржа гуруҳларида турли 
қатнашчиларни излаши лозим. У битта жойдан бошқа жойга кўчиб юриш 
имконига эга бўлиши керак. 


53 
Маклерларнинг биржа даромадлари 2 та элементдан: куртаж ва чайқов 
фойдасидан ташкил топади. Куртаж бу – савдо маклерининг воситчалик билан 
боғлиқ югур-югури учун мукофот. Курс қийматига эга бўлмаган, алоҳида 
ҳисоблаб чиқиладиган куртаж курс маклерларида мингдан 1/2 га тенг бўлади. 
У харидор томонидан ҳам, сотувчи томонидан ҳам тўланади, курс 
маклерининг куртажи эса нақд битимларда ифодаланиб, доимий қийматга эга 
бўлади: максимум мингдан 1/2, минимум 0 (франко куртаж); одатда эса – 
мингдан 1/4. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish