2-БОБ. ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР ТИЗИМИ ВА УНИНГ ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ 2.1-§. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларнинг тизимли ёндашув нуқтаъи-назаридан таҳлили.
Тадқиқот ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар тизимига бағишлангани сабабли биринчи навбатда тизим тушунчасининг ўзини кўриб чиқиш, унинг асосида эса мазкур тадқиқот учун методологик аҳамият касб этувчи ўрганилаётган тизим тушунчасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бунинг учун тизимларни ўрганиш методологиясига, аниқроқ айтганда, тизимли ёндашувга мурожаат қилиш ва бунинг натижасида ҳар қандай тизимнинг муҳим, зарурий ҳамда етарли хусусиятларини аниқлаш мумкин.
Тизимли ёндашув А. A. Богданов томонидан ишлаб чиқилган тектологияда (умумий ташкилий фан) ва Л. вон Берталанфи томонидан ишлаб чиқилган тизимларнинг умумий назариясида ўз илдизларига ега
Системный подход имеет свои корни в тектологии (всеобщей организационной науке), разработанной А. А. Богдановым, и в общей теории систем, впервые разработанной Л. фон Берталанфи.