„Эмас осон бу майдон ичра турмоқ



Download 13,27 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi13,27 Kb.
#128453
Bog'liq
Алишер Навоий(1441


Алишер Навоий(1441-йил, 9-феврал1501-йил, 3-январ) – улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган.[1][2][3]Ғарбда чиғатойадабиётининг буюк вакили деб қаралади, шарқда „низоми миллати ва дин“ (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланади.

Али Яздийназарига тушган, Мавлоно Лутфийёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатийэътирофини қозонган.Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммадкаби устозлардан таълим олган, Абдураҳмон Жомийбилан ижодий ҳамкорликда бўлган. Навоий 1469-йилгача темурийлар орасидаги ички низолар сабабли Ҳиротдан йироқроқда яшаган.


Ҳусайн БойқароХуросон тахтига ўтиргач (1469), Навоий ҳаёти ва ижодида янги босқич бошланади, муҳрдорлик (1469) мансабига, вазирлик(1472) ва Астрободҳокимлиги(1487)га тайинланади. 1480–1500-йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир неча мадраса, 40 работ (сафардаги йўловчилар тўхтаб ўтиш жойи), 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 та ҳовуз қурдиради. Ҳусайн БойқароАлишер Навоийга „муқарраби ҳазрати султоний“(„султон ҳазратларининг энг яқин кишиси“) деган унвонни беради. Унга кўра Навоий давлатнинг барча ишларига аралаша оларди.
Алишер Навоий таржимаи ҳоли ўз даврида Хондамир, Восифий, Ҳусайн Бойқаро, Бобуркаби тарихчива давлат арбобларининг асарларида акс этган.
Ўзбек олимлари Озод Шарафиддинов, В.Маҳмуд, Ойбек, Яҳё Ғуломов, Иззат Султон, А.Зоҳидов, В.Абдуллаэв, А.Қаюмов, С.Ғаниэва в.б. Навоийнинг ҳаёт йўли ҳақида асарлар яратишган.
Хамса“
Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси „Хамса“асари (1483-85)дир, шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ „Хамса“яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. Ушбу тўпламни Низомий Ганжавийнинг„Панж Ганж“(„Беш хазина“) асарига ҳавас сифатида ёзилганлигини ўқувчиларга англатмоқ мақсадида „Хамса“нингкириш қисмида:
„Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
Низомий панжасиға панжа урмоқ.“
дея таъкид этади.
„Хамса“таркибига "Ҳайрат ул-аброр", "Фарҳод ва Ширин", „Лайли ва Мажнун“, „Сабъаи сайёр“, „Садди Искандарий“каби достонлар киради.
"Ҳайратул-аброр"даҳамд, муножот, наът, ҳайрат бобларидан кейин шоирнинг Яратганга, борлиққа, табиатга, инсонга бўлган фалсафий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маърифий, ахлоқий ва эстетик муносабати акс эттирилган. Подшоҳ билан улуснинг инсонлик нуқтаи назаридан айирмасиз, фарқсизлигини, подшоҳнинг ҳунар, ахлоқ, адл, инсоф, мантиқ, тақво йўлида улусдан ўта олмаганини англатиш билан ўзининг адолатли шоҳ ҳақидаги қарашларини англатади.
"Фарҳод ва Ширин"дақаҳрамонлар севги саргузаштлари орқали инсоннинг тарих ва келажак олдидаги вазифасини белгилайди, инсонлик фақат муҳаббатда эмас, балки ўша шарафли номнинг ҳимояси орқали эканини уқдиради. Шарқ тарихидаги Хусрав ва Ширин воқеасини бадиий жиҳатдан қайта ишлаб, Фарҳод орқали ўзининг комил инсон ҳақидаги қарашларини ифода қилган. Навоий достони орқали Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий анъаналари янгиланган бўлса, ундан кейин бу сюжет турк мумтоз адабиётининг ўзак муаммоларини ҳал этишда асосий ўрин тутди ва бу йўналишда Аҳмад ризвон, Жалилий, Ҳаримий, Бафқий, Урфи Шерозий, Ламиий, Низорий в.б. достонлари яратилди.
„Лайли ва Мажнун“достонида араб эртаклари орқали маълум сюжет ўзининг тугал шаклини топди, унда ишқ фалсафаси бетакрор услубда ифода қилинди. Кейинроқ яратилажак Фузулий, Андалиб, Сайқалий достонлари учун маънавий замин бўлди. „Хамса“таркибидаги „Сабъаи сайёр“ва „Садди Искандарий“дашоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва оригиналлиги билан ажралиб туради. „Хамса“гаустоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди.
ЎР ФА ШИқўлёзмалар фондида 15-20 асрларда кўчирилган 166 қўлёзма сақланади. Улардан 84 тасида бешликнинг ҳамма достонлари берилган.
„Хамса“ҳақида хорижий олимлар А.Вамбери, Ж.Малоколин, Ф.Ричард, Л.Вари, Й.Экман, Э.Партеле; рус тадқиқотчилари И.Крачковский, В.Бартолд, Э.Бертелс, Конрад, Б.Жирмунский, А.Якубовский, А.Семёнов; турк олимлари Ф.Кўпрулу, А.С.Левенд, К. Эраслон; озар олимлари Ҳ. Арасли, Г. Алиэв; ўзбек олимлари Фитрат, И.Султон, В.Зоҳидов, А.Қаюмов, Т.Жалолов, Содир Эркинов, С.Назруллаэва, А.Абдуғафуров, М.Ҳакимов, С.Ҳасанов в.б. ишлари маълум.
Тасаввуфий асарлари
Навоийнинг тасаввуфий қарашлари деярли барча асарларининг руҳига сингиган бўлса-да, махсус "Лисон ут-тайр"достони(1499)да, "Насойим ул-муҳаббат"(1495-96)да, "Тарихи анбиё ва ҳукамо"(1485-8), „Арбаин“, „Муножот“сингари асарларида акс этган.
"Лисон ут-тайр"даборлиқ ва илоҳиёт ҳақидаги қарашларини, инсон, табиат ва ҳаёт ҳақидаги фикрларини қушлар тили ва саргузаштлари орқали баён қилган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Навоий асарларини диний ва сўфийлик жиҳатидан ўрганиш кенгайди, улар объэктив ва илмий баҳосини олмоқда. „Арбаин“, „Муножот“каби асарлари чоп этилди. Жомийнинг „Нафаҳотул-унс мин ҳазаротил-қудс“тазкирасини таржима қилиб ва тўлдириб, сўз юритилган 618та шайхлар сонини 770 тага етказди.
Насрий асарлари
Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий йўналишдадир.
"Маҳбуб ул-қулуб"(1500-1501) Навоийнинг сўнгги йирик асари бўлиб, унда улуғ мутафаккир адибнинг ҳаёти давомидаги кузатишлари, тўплаган бой тажрибаси ўз юқори даражасида аксини топган. Уч қисмдан иборат бу асарда „Сориун-носнинг афъол ва аҳволининг кайфияти“(1), ахлоқий муаммолар (2), „мутафарриқа фавойид ва амсол сурати“(3) масалалари ифодаланган.
„Хамсатул-мутаҳаййирин“(„Беш ҳайрат“,1494) асарида устози ва дўсти Абдураҳмон Жомий, унинг ҳаёти лавҳалари, тариқати, ёзишмалари, асарлари ҳақида ҳайратомуз ҳикоялар келтирилади.
„Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер“(1488-89), „Ҳолоти Раҳлавон Муҳаммад“(1493) асарлари маноқиб-ҳолот йўналишида бўлиб, уларда шоирга устозлик қилган буюк шахслар ҳаёти, фаолияти ёритилган.
„Муншаот“(1498-1499) Навоийнинг мактублари тўплами (жами 88 та хат) бўлиб, улар соғинчлик хатлари, наврўз табриклари, таъзияномалар, сиёсий ўгитлар, сулҳномалар ва бошқа йўналишлардадир. Улар Ҳусайн Бойқаро, Бадиуззамон ва бошқа тарихий шахсларга битилган.
Илмий-филологик мероси
„Мажолисун-нафоис“(1490-91; 1497-98) тазкираси турк тилидаги ёзилган дастлабки тазкира бўлиб, унда шоир саккиз мажлис доирасида 459 шоир ва адиб ҳақида маълумот берган. Биринчи ва иккинчи мажлисда тазкира тартиб берилганда ҳаёт бўлмаган шоирлар, учинчи мажлисда шоирнинг замондошлари, тўртинчи мажлисда бешинчи мажлисда Хуросон, олтинчисида Моварауннаҳр, Кичик Осиё ва Эрон, еттинчи ва саккизинчи мажлисларда темурийлар сулоласига мансуб ижодкор шоҳ ва шаҳзодалар ҳақидаги маълумотлар жамланган. Асар Фаҳрий Ҳиротий(1521-22), Муҳаммад Қазвиний(1522-23), Шоҳ Али Абдулали (1598) томонидан уч марта форс тилига таржима қилинган.
Навоий „Муҳокаматул-луғатайн“асарини ўз замонидаги туркий лаҳжалар, зиёлилар нутқи, бадиий ва илмий асарларнинг лексик-грамматик хусусиятларини форсий тил хусуситлари билан қиёслашга бағишлади. Жонли халқ тилида қўлланилган кўплаб сўзларни асарга киритиб, адабий тилда қўлланилишига сабабчи бўлди. Ўзигача ишлатилган сўзларни янги маъно қатламларини очди. ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг тили грамматикасини Маҳмуд Кошғарийдан сўнг илмий асосга солди. ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг тилининг бадиий ва эстетик имкониятлари кенгайишига сабабчи бўлди. Форс ва турк тилларида яратилган энг йирик ва эътиборли асарларга мурожаат қилди, шоир ва олимларни тил истиқлоли учун курашга чорлади.
Аруз назариясига бағишланган „Мезонул-авзон“(1492) асарида араб ва форс арузи қоидаларини туркий тилда аниқ ва равон тушунтирди. Турк ёзма ва оғзаки шеърияти намуналарининг вазн хусусиятларини ўрганди. Туркий аруз табиатини ёритиш билан бирга турк шеърияти мураккаб аруз тизимини бойитганини англатди. Баҳрлар ва доиралар ҳақидаги тасаввурни кенгайтирди. Тўққизта янги вазн ва шеърий шаклни аниқлади. Турклик тарихида илк бор миллий вазн ҳақидаги қарашларни илгари сурди.
Навоийнинг илмий-филологик меросини мунтазам тадқиқ қилиш 20 асрнинг 20-йилларидан йўлга қўйилди. Бу йўналишда Фитрат, Ойбек, А.Саъдий, О.Шарафиддинов, А.Ҳайитметов, И.Султон, Ҳ.Қудратуллаэв каби адабиёцҳунос ва А.К.Боровков, О.Усмонов, А.Рустамов каби тилшунос олимларнинг ишлари эътиборли.
Тарих ва иқтисодга оид асарлари
„Тарихи мулуки Ажам“(„Ажам шоҳлари тарихи“,1488) қисқа тарих бўлиб, Эрон шоҳлари хроникаси баён қилинган „Тарихи Табарий“, „Шоҳнома“асарларини мантиқан тўлдиради, улардаги фактларни изчил илмий тизимга солади. Афсонавий шоҳ Каюмарсдан сосонийларнинг сўнгги вакили Язди Шаҳриёргача бўлган шоҳлар тарихини, мифологик талқинини беради.
„Тарихи анбиё ва ҳукамо“(„Пайғамбарлар ва ҳакимлар тарихи“, 1485—1498) асарининг биринчи бўлимида „Қиссасул-анбиё“ларанъаналарини давом эттириб, Одам алайҳис-саломдан Нуҳ, Исо, Мусо, Яъқуб, Сулаймон, Юсуф, Довуд каби пайғамбарлар тарихига оид қиссалар келтиради. Навоий Луқмони ҳакимга ҳам анбиёлар қаторидан жой беради. Асарнинг „Ҳукамо зикрида“деб номланган иккинчи бўлимида инсоният тарихида чуқур из қолдирган донишманд ҳакимлар Фишоғурс, Жомосп, Буқрот, Суқрот, Афлотун, Арасту, Болинос, Жолинус, Батлимус, Бузургмеҳр ҳақида ибратли ҳикоялар келтиради, уларнинг донишмандлиги, илмий кашфиётлари сири қисқа сатрларда талқин қилинади.
„Вақфия“(1481) асарида вақф ерлари, мулклари, уларнинг миқдори, улардан фойдаланиш, вақф мулки ва маблағи эвазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу йўналишда мадраса ва хонақоҳларда ўрнатилган тартиблар ҳақида фикр юритди. Навоий ўз ихтиёридаги маблағлар ҳисобига қурилган хайрия муассасалари, илмий-маданий бинолар ва боғларни санаб ўтди. Асар Навоий ва Ҳусайн Бойқаро муносабатларини ўрганиш учун ҳам муҳим ҳужжатли манбадир.
Тарих ва иқтисодий йўналишдаги асарлари Н.Веселовский, Якубовский, Я.Ғуломов, В.Зоҳидов, Б.Аҳмедов каби олимлар томонидан ўрганилган.
Араб ва форс тилларидаги асарлари.Алишер Навоий форс тилида ёзган шеърлари асосида „Девони Фоний“тузилган бўлиб, унинг муқаддимасида „Ситтаи зарурия“(„Олти зарурат“) ва „Фусули арбаа“(„Тўрт фасл“) форсий қасидалари мажмуалари берилган.„Ситтаи зарурия“тўпламидаги қасидалар „Руҳул-қудс“(„Муқаддас руҳ“), „Айнул-ҳаёт“(„Ҳаёт чашмаси“), „Туҳфатул-афкор“(„Фикрлар туҳфаси“), „Қутул-қулуб“(„Қалбдар ғизоси“), „Минҳожун-нажот“(„Қутилиш йўли“), „Насимул-хулд“(„Жаннат насими“) каби номлар билан аталади. Улар Хоқоний, Деҳлавий, Салмон Соважий, Абдураҳмон Жомий асарлари руҳида, уларга фалсафий-мантиқий жавоб тарзида ёзилган.„Фусули арбаа“даСултон Ҳусайн Бойқаро мадҳидан сўнг „Баҳор“, „Саратон“, „Хазон“(„Куз“) ва „Дай“(„Қиш“) васфидан иборат.Муаммо жанри қоидаларига бағишланган „Муфрадот“(1485) форс тилидаги илмий асарида мумтоз шеъриятдаги бу жанрни назарий жиҳатдан асослади. Муаммо ва уни ифодаланган жанрлар рубоий, қитъа, туюқ, айрим ҳолларда ғазал муносабатини англатди. Муаммоларни ечиш усулларини ўргатиш баробарида 121 та мисол келтирди.Навоийнинг араб тилида „Сабъатул-абҳур“(„Етти денгиз“) номли диний-тасаввуфий руҳда луғат характеридаги асар ёзгани маълум. Бироқ бу асар нашр этилиб, етарли даражада ўрганилмаган. Алишер Навоийнинг форс тилидаги мероси Фитрат, Ҳ.Сулаймон, Н.Маллаэв, Ш.Шомуҳамедов, Р.Воҳидов, Болтаэва томонидан ўрганилган.Навоий даҳоси туфайли инсоният тарихида дунёнинг турли жойларида яшаётган туркий халқлар якқалам қилинди, миллат маънавий мероси умумжаҳон хазинасидан мустаҳкам ўрин олди. Мустақил Ўзбекистонда Навоийни англаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Республикадаги энг йирик вилоятлардан бири ва унинг маркази, Ўзбекистон Давлат мукофоти, ЎзРФА Тил ва адабиёт институти, опера ва балет академик театри, Ўзбекистон Давлат кутубхонаси, Самарқанд Давлат университети ва бошқа юзлаб маданий-маърифий муассасалар, жамоа хўжаликлари улуғ шоир номи билан аталади.
Download 13,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish