Алишер Навоий ҳақида унинг замондошлари



Download 45,4 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi45,4 Kb.
#23865
Bog'liq
Алишер Навоий ҳақида унинг замондошлари



Алишер Навоий ҳақида унинг замондошлари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Абдураҳмон Жомий: “Кел, Жомий, умр бўйи машаққат тортиб, кўнглингдан шу “беш
ганж”ни дунёга чиқардинг. Сенинг бу “Беш”инг (“Хамса”нг) шундай кучли панжа
бўлдики, дарёкафлар қўли буралиб кетди… Бироқ ҳар хазина ўлчовчи (яъни етук
шоир) қаламидан бу ўтар дунё “Беш хазина” билан бойигандир. У “Беш”ликларга
сенинг “Беш”инг қачон тенглашарди? Уларнинг бир хазинаси сенинг юз хазинангдан
яхшидир. Хусусан, у панжаки, ганжадан сарпанжа урганда Шер каби ўз сарпанжасини
урди, туркий тилда бир ажойиб қўшиқ куйладики, жоду нафаслилар оғзи муҳрланди.
Бу қаламга фалакдан офаринлар ёғилсин! Чунки бу ёқимли нақшни ўша қалам яратди
ва форсий тил эгалари, форсча назм дурларини тузувчиларга раҳм қилди: у ҳам шу
форсий тилда ёзганда бошқаларга сўз айтишга мажол қолмасди. Бу мўъжизакор назм
тарозиси қаршисида Низомий ким-у, Хусрав ким бўлди? У бошқа тилда сўз
юритганидан ақлга орадаги фарқни ажратиш учун йўл қолмади. Эй (Навоий), сенинг
табъинг сўз устодидир. Қаламинг очқичи билан сўз эшигини очдинг. Равнақдан қолиб
кетган ва хорлик бурчагидан ўрин олган (туркий) сўзга сен янгидан обрў бердинг. Уни
ижод майдонига олиб чиқдинг. У сенинг раъйинг нуридан сафоли бўлди, лутфинг
навоси (бойлиги)дан наволи (баҳраманд) бўлди”.
Рашидий: “У (Алишер Навоий)нинг келиб чиқиши бахшиларга бориб тақалади. Отасини
“Кичкина бахши” дейишган, у саройда амалдор бўлган. Мир Алишер болаликдан
Султон Ҳусайн мирзо билан дўстлашган. Султон Ҳусайн мирзо подшоҳ бўлгач, Алишер
Навоий унинг хизматига келган, мирзо уни беҳад қадрлаб, ғамхўрликлар кўрсатган,
Мир Алишер эса халққа худди шундай ғамхўрлик қилган”.
Ҳакимшоҳ Қазвиний: “Ҳеч ким туркий шеърни ундан яхшироқ айта олмаган ва назм
дурларини ундан яхшироқ соча олмаган”.
Хондамир: “874-йилнинг бошларида Мирзо Ёдгор Муҳаммад Ҳасанбек туркман ёрдами
билан Хуросонни қўлга киритиш пайига тушди. Султони Соҳибқирон (Ҳусайн Бойқаро)


Алишер Навоий ҳақида унинг замондошлари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
эса бир тўда амир ва қўшинни душманга қарши юбориб, улар орқасидан ўзи ҳам
жўнади. Нусрат нишонли байроқлар Машҳаддан ўтганда, душманнинг яқинлашган
хабари илғор аскар бошлиқларига кетма-кет эшитилди. Шу сабабдан зафар байроқли
подшо душман томонга тезлик билан ҳаракат қилиш хоҳишини билдирди. Аммо унинг
муборак тилига вақт белгилаш учун мунажжим чақирилсин деган сўз келди. Бу вақтда
улуғ мартаба эгаси ва ҳазрат султоннинг яқин дўсти (Алишер Навоий) арз қилдики,
мунажжим чақириб, пайтнинг яхши-ёмонлигини ҳозирда текширишнинг фойдаси йўқ.
Чунки пайт мувофиқ бўлса ё бўлмаса ҳам ишини кечиктириш мумкин эмас ва тезлик
билан ҳаракат қилиш лозим”… Бироз юрилгандан кейин ишни бошлаш учун отланиб
чиқишнинг мақсадга ғоятда мувофиқ эканлиги аниқ маълум бўлди”.
“Гарчи олий ҳазратга ўзидаги табъ қуввати ва қобилияти кўплиги жиҳатидан ҳар икки
нав, яъни туркий ва форсий шеърлар муяссар бўлса-да, унинг ўткир табъи (нинг
мойиллиги) форсийчадан кўра туркийчага ортиқроқ эди”.
“Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим
муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг
ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий
нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан.

Download 45,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish