Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ерга эгалик шакллари. Босиб олинган ерларда усмонийлар
ерга эгалик қилишнинг Болқондаги илгариги шаклларидан тубдан 
фарқ қиладиган ўз тизимини ўрнатдилар. Босиб олинган мамла-
катлардаги аксарият ерлар ҳарбий хизматлари учун сипоҳийларга 
тарқатилди, қолган ерлар эса усмоний амалдорларга ва саркарда-
ларга фойдаланиб туриш учун берилди. Шу ерларнинг бир қисми 
султон ҳамда сулола аъзоларининг мерос мулки сифатида сарой их-
тиёрига ўтди.
Христиан динига мансуб ер эгаларининг баъзилари ислом дини-
га ўтиш шарти билан ўз ерларини сақлаб қолдилар, бошқалари эса 
ҳарбий-ленчи (мамлакатдаги ерларнинг катта қисми ҳарбий ленлар-
га айлантирилган эди) сифатида ерлардан фойдалана бошладилар. 
Аммо христиан сипоҳийларга унумсиз ерлардан кам миқдорда аж-
ратилганлиги сабабли сипоҳийларнинг бу тоифаси XVI аср давоми-
да йўқ бўлиб кетди. Христиан черкови ҳам Болқондаги ўз ерлари ва 
қарам деҳқонларидан деярли бутунлай маҳрум бўлди.
Шаҳарлар. Савдо ва саноат. XV аср охири ва XVI асрлар-
да бир қатор Болқон шаҳарларида иқтисодий ўсиш кузатилади
шаҳарларнинг ташқи кўриниши сезиларли даражада ўзгарди, му-
сулмон меъморчилиги намуналари кўпайиб борди. XVII асрга келиб 
мусулмон-шаҳарларнинг салмоғи умуман Болқон шаҳарларининг 
ярмидан ошиб кетди. Бу жадал турк мустамлакачилиги ва ислом-
лаштиришнинг натижаси эди.
Болқон мамлакатларида анъанавий шаҳар ҳунармандчилиги ва 
савдонинг ривожланиши усмонийлар ўрнатган феодал тузум ша-
роитида ўта зиддиятли эди. Бунинг устига диний чеклашлар ҳам 
ўрнатилган бўлиб, христиан динига мансуб ҳунарманд ва савдогар-
лар фаолиятнинг маълум турлари билангина шуғулланиши мумкин 
эди. Шу сабабли турклар ҳукмронлиги бўйсундирилган халқларнинг 
иқтисодий ўсишини тўхтатиб қўймоқда эди. Бундан ташқари бур-
жуача тадбиркорликнинг асосий шарти бўлган мулкнинг ва савдо-
гар шахсининг дахлсизлиги ҳам кафолатланмаган эди.
Шунга қарамасдан Европада, айниқса католик мазҳаби ҳукмрон 
ҳисобланган мамлакатларда инкивизиция авж олган, ўзга мазҳаб 
ва диндагилар қувғинга учраган пайтда Испания ва Португалиядан 
яҳудийларнинг Болқонга кўчиб келиши кўпайди. Булар асосан сав-
www.ziyouz.com kutubxonasi


289
догарлар бўлиб, Дубровник ва Ғарбий Европа савдогарлари билан 
яхши алоқа ўрнатган эди. Шу сабабли улар Болқон ва бутун Усмо-
нийлар империясининг Англия, Франция, Италия, Голландия ва 
бошқа Марказий Европа давлатлари билан ташқи савдосида воси-
тачилик қилар ва умуман усмонийларнинг бошқа давлатлар билан 
бўладиган савдосида муҳим ўрин тутарди.
Савдонинг бир томонлама ривожланиши, яъни Ғарбий Европада 
ишлаб чиқарилган арзон молларнинг Болқон мамлакатлари ва уму-
ман Усмонийлар империясига қарашли ерларга оқиб келиши на-
тижасида маҳаллий ҳунармандчилик турғун ҳолатга тушиб қолди. 
Аста-секин Болқон мамлакатлари ва бутун Усмонийлар империяси 
саноати ривожланган Ғарбий Европа мамлакатларининг аграр хом-
ашё базасига айланиб борди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish