Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Болқон халқларининг миллий-озодлик кураши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Болқон халқларининг миллий-озодлик кураши. Усмоний тур-
клар томонидан забт этилган халқлар орасида ўзга дин, тил ва 
маданият ҳукмронлигидан озод бўлиш учун интилиш ҳеч қачон 
сўнмади. Усмонийлар империясининг Ғарбий ва Марказий Европа 
давлатлари билан ҳарбий ҳаракатларга тортилиши унинг Болқон 
мамлакатларидаги ҳарбий устунлик даражасига таъсир кўрсатди. 
Миллий-озодлик ҳаракатларининг кўламига кўп сонли мусулмон 
аҳолисининг мавжудлиги ва тўхтовсиз олиб борилган исломлашти-
риш сиёсати ҳам таъсир этмай қолмади.
XV–XVI асрларда усмонийларнинг сўзсиз ҳарбий устунлиги 
уларга қарши халқлар кураш тактикасида ўзгариш пайдо бўлишига 
олиб келди. Серб гайдуклари, грек клефтлари, хорват успоклари, 
болгар «қароқчилари»нинг алоҳида отрядлари шу тариқа пайдо 
бўлди. Кейинчалик мустамлака зулмининг кучайиши, зўрлик би-
лан исломлаштириш, маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзбошимчалиги 
ва христиан аҳолиси баъзи қатламларининг илгариги имтиёзлардан 
маҳрум этилиши халқ оммасининг қаршилигига, айрим вилоятлар 
аҳолисининг усмонийларга душман бўлган давлатлар томонига 
ўтиб кетишига олиб келди. 1537–1540 йиллардаги уруш давридаёқ 
Венеция ва унинг иттифоқчилари бўлган давлатларнинг туркларга 
қарши курашга чорловчи даъватлари славян, альбан, грек ва бошқа 
халқлар орасида ўз аксини топди. Айниқса, Химара Альбанлари-
нинг шиддатли курашлари усмонийларнинг Италияга бостириб 
кириш режасини йўққа чиқарди. Химара турклар томонидан забт 
этилмай қолди, венецияликлар ва испанларнинг бирлашган кучлари 
черногорияликлар кўмагида денгиз бўйидаги Херцегнови ва Рисан 
шаҳарларини эгалладилар.
Турк-венеция уруши ва усмонийлар флотининг 1571 йили 
Лепанто ёнидаги мағлубияти билан Болқон халқлари озодлик 
ҳаракатининг янги, юксалиш даври бошланади. Морея грекла-
ри, Химара ва Дукагина альбанлари, черногорияликлар ва бошқа 
болқон вилоятлари аҳолиси туркларга қарши иттифоқ тузилганли-
www.ziyouz.com kutubxonasi


292
ги ҳақидаги хабарни ўшанда зўр завқ билан кутиб олдилар. Вене-
ция қўшинларига кўпгина кўнгиллилар келиб қўшилди, тажрибали 
болқон денгизчилари усмонийлар флотини яксон қилинган Лепанто 
ёнидаги денгиз жангида иштирок этдилар. Аммо туркларга қарши 
иттифоқ иштирокчиларининг ўзаро келишмовчиликлари ва Вене-
циянинг кейинчалик бу иттифоқдан чиқиб кетиши уруш бошла-
рида эришилган ғалабаларни ривожлантириш имконини бермади. 
Шунга қарамасдан усмонийларнинг Болқондаги мавқеи XVI аср 70-
йилларидан бошлаб омонатлашиб қолган эди.
Гайдукларнинг сони ва фаоллиги сезиларли даражада ўсиб, ус-
монийларнинг Европадаги мулкларида доимий равишда ғалаёнлар 
кўтарилиб турди. Болқон халқларининг XVI аср охири – XVII аср 
бошларида усмонийларга қарши курашининг кенг қулоч ёйиши 
Муқаддас иттифоқ (Австрия, Испания ва Рим папалиги) нинг тур-
кларга қарши ўн беш йиллик Узоқ уруши йилларига (1592–1606) 
ҳамда бутун Усмонийлар империясининг жиддий инқирозга юз ту-
тиши даврига тўғри келади. Озодлик курашининг бу юксалиш дав-
рида Банатдаги сербларнинг қуролли чиқишлари (1594), Тирново 
шаҳрида янги шоҳ Шишман III ни тахтга ўтқазган (1598) болгар-
лар ва альбанларнинг қўзғолонлари (1594 –1596), Жанубий Сер-
бия ва Герцеговина аҳолисининг қўзғолонлари (1597–1598) муҳим 
воқеалар бўлди. Ўшанда гайдуклар йирик аҳоли пунктларини ҳам 
эгаллашганди. 1595 йили улар Софияни ишғол қилишди, 1596 йил-
да эса успоклар усмонийларнинг Далмациядаги муҳим таянч пун-
кти бўлган Клис шаҳрини бирмунча вақт эгаллаб турдилар. Барча 
халқ ҳаракатларининг умумий белгиси шу эдики, Болқондаги ус-
монийлар ҳокимиятини шу пайтгача маълум даражада қўллаб кел-
ган, унга қарши чиқишдан ўзини тийган маҳаллий ер эгаларининг 
маълум қатламлари энди бу ҳаракатда иштирок этибгина қолмасдан 
унга раҳнамолик ҳам қилдилар.
XVI аср охири – XVII аср бошларидаги усмоний турклар зул-
мига қарши халқ қўзғолонларини тайёрлашда христиан черкови 
раҳбарлари, хусусан Охрид архиепископлиги ва Печ патриархи-
яси, Альбания, Болгария шаҳарлари ва серб қишлоқларидаги ўз-
ўзини бошқариш органларининг кўзга кўринган оқсоқоллари кат-
та роль ўйнади. Улар усмонийларга душман бўлган давлатлардан 
ҳарбий ёрдам олишга интилишиб, жиддий дипломатик фаолият 
олиб бордилар, турли қўзғолон марказларини бирлаштиришга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


293
уриндилар. Аммо Австрия, Венеция ва Испаниянинг фаол ёрда-
мига ишонч беҳуда бўлиб чиқди. Бундан фойдаланган усмонийлар 
қўзғолонларни қаттиққўллик билан бостирди, илгари маълум имти-
ёзларга эга бўлган ёки деярли бўйсундирилмаган вилоятларда янада 
қатъи назорат ўрнатилди.
Усмонийлар қўшинининг қатор юришлари Альбаниянинг тоғли 
аҳолисини бўйсундиришга қаратилган эди, аммо тоғли ҳудудларда 
усмонийлар ўз ҳукмронлигини ўрната олмади. Шу йиллари усмо-
нийларга қарши курашда болқон халқларининг кучларини бирлаш-
тиришга уриниш жараёни давом этди. 1614 йили Албания, Черно-
гория, Босния, Герцеговина, Болгария, Сербия, Далмация ва Маке-
дония вакилларининг йиғинида умумболқон халқ қўзғолонининг 
режаси ишлаб чиқилди. Аммо режада асосий куч сифатида Визан-
тия империясини тиклаш орзусида юрган француз герцоги Карл 
Навварскийнинг эскадрасига ишонилганлиги ва бу эскадра денгизда 
турклар томонидан яксон қилинганлиги туфайли умумболқон халқ 
қўзғолони режаси амалга ошмади. Бунинг натижасида XVII аср 
20 –30-йилларига келиб усмоний турклар Болқонда ўз мавқеларини 
бирмунча мустаҳкамлашга эришдилар. Албания ва Руминиянинг 
қатор ҳудудларида исломлаштириш сиёсати яна авж олди.
* * *
XVII асрнинг ўрталарига келиб аста-секин ўзгариб бораётган иж-
тимоий-сиёсий вазиятнинг асосий хусусиятларидан бири жанубий 
славян, грек ва альбан халқларининг усмонийлар зулмига қарши ку-
рашда жипслашув жараёни бўлди. Шу курашнинг XVII асрдаги энг 
каттаси 1686 –1688 йиллардаги болгарлар қўзғолони эди. Шунинг-
дек, XVII аср охири ва бутун XVIII аср давомида Сербия ва бошқа 
жанубий славян ерларида ҳам қўзғолонлар тўхтамади. Мустақиллик 
учун курашда айниқса Черногория яхши муваффақиятларга эриш-
ди. Вақти-вақти билан мустақиллигини тиклашга эришиб турган 
бу давлат XVIII аср охирида Россиянинг Туркия устидан қозонган 
қатор ғалабалари натижасида батамом мустақилликни қўлга кирит-
ди. Шунингдек, 1793 –1794 йиллари сербларнинг қатъи ҳаракати ту-
файли Белград подшолиги ҳам автономияга эга бўлди.
Бироқ Болқонда турклар ўрнатган мустамлакачилик зулми XIX 
асргача, баъзи ҳудудларда эса ХХ асргача сақланиб қолди. XVIII аср 
охири ва XIX аср болқон халқларининг миллий уйғониш, ўзлигини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


294
англаш даври бўлди. Шу сабабли бу даврдаги мустақиллик учун 
олиб борилган кураш ғоявий асосланганлиги ва юксак ташкиллаш-
тирилганлиги билан ҳам ажралиб туради.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish