Англия мустамлакаларидаги ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт.
Янги Англиянинг (Шимолий Америкадаги Англияга қарашли ер-
лар шундай атала бошланди) мустамлакаларида кичик фермер
хўжаликлари кўпроқ тарқалди. Аста-секин қишлоқ хўжалиги билан
боғлиқ бўлган саноат ўсиб борди, ХVII аср иккинчи ярмида бирин-
чи мануфактуралар пайдо бўлди (йигирувчи, тўқув, темирдан буюм
ясовчи ва ҳ.к.). Янги қатламлар – буржуазия ва ёлланма ишчилар
қатламларининг шаклланиши тезлашди. Жанубий мустамлакалар-
да ер эгалари катта майдонларни плантацияларга айлантирардилар.
У ерларда етиштириладиган асосий экинлар пахта, тамаки ва шоли
эди. Бироқ мустамлакаларда бўш ишчи кучи сони чекланганлиги
учун ҳам бу ерларга ишчи кучларининг оммавий киритилиши бутун
Американи тўлдириб борарди. Кўпгина камбағал-иммигрантлар
океандан бу тарафга ўтиш учун маблағлари йўқлигидан савдогар-
лар ва кема эгалари билан қулларча келишувига рози бўлар, кейин
эса хўжайинлар уларни Америкада қайта сотишардилар. Бу одам-
ларни «шартномаланган хизматкорлар» деб аташарди, улар янги
хўжайинларига 2 йилдан 7 йилгача ишлаб беришлари шарт эди.
Бироқ Европадан қул-хизматкорларнинг оқиб келиши ҳам план-
тациялардаги ишчи кучи етишмовчилигини ҳал қила олмасди,
www.ziyouz.com kutubxonasi
310
ҳиндуларни ишлашга мажбур қилиш учун уринишлар эса фойда
бермади. Аста-секин «оқ қулларни» негрлар сиқиб чиқарди. Қуллар
меҳнати айниқса плантацияли хўжаликнинг негизи бўлган жанубий
мустамлакаларда кенг қўлланилар эди.
Америкача плантация капиталистик тузум ривожланаётган бир
шароитда қулдорлик даври эксплуатация усуллари қайта тикланиш-
нинг ўзгинаси эди. Мустамлакаларга негрларни олиб келиш 1619
йилдаёқ бошланганди. Меҳнат шароитлари чидаб бўлмас даражада
эди. Қочганлик учун негрларни шафқатсиз жазолашарди, ҳаётдан
маҳрум қилинишлари ҳам мумкин эди. Аммо қулларга қарши
йўналтирилган террорга қарамасдан, улар икки юз йил давомида
(1863 йилгача) 250 марта исён ва қўзғолонлар кўтардилар.
Мустамлакалар буржуача қадриятлар негизида ташкил топди,
лекин инглиз қироллари ва ер аристократияси уларда феодал тар-
тибларни ўрнатишга уринишарди. Англия қироллари ўз яқинларига
мустамлакалардан катта ерларни тарқатарди. Лорд Ферфакслар ои-
ласига майдони жиҳатидан Голландияга тенг ер берилганди, Лорд
Балтимор Мэриленднинг эгаси, герцог Йоркский эса Нью-Йоркнинг,
Уильям Пен – Пенсильваниянинг эгаси ва ҳ.к. Бу мулкдорлар ўз ер-
ларида феодал тартибларни ўрнатишга уринишарди. Бироқ бўш ер-
ларнинг мавжудлиги бу сиёсатни йўққа чиқарди. Ишчилар Ғарбга
кетиб қолар, у ёқда эркин фермер бўлишарди.
Англияда туриб мустамлакаларни бошқарар экан, қирол
кўпчилик мустамлакалар губернаторларини шахсан ўзи тайин-
ларди. Барча суд, ижро ва олий қонунчилик ҳокимияти уларнинг
қўлларида эди.
Мустамлака ассамблеялари икки палатадан: юқори палата –
губернатор аристократлар орасидан тайинлайдиган кенгашдан ва
аҳоли сайлайдиган қуйи палатадан иборат эди. Сайловчилар учун
юқори мулкий чеклов мавжуд бўлиб, у овоз беришда ва қарор
қабул қилишда энг қашшоқ, демакки, аҳолининг энг норози қисми
қатнаша олмаслиги учун ўрнатилганди. Сайловлар очиқ овоз бериш
йўли билан ўтказиларди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
311
Do'stlaringiz bilan baham: |