Шимолий Европа халқлари маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар.
XVI аср Шимолий Европа халқлари маънавий ҳаётига кўплаб ян-
гиликлар олиб келди. Бевосита Реформациядан сўнг, ибодатхона ва
монастирлар қошидаги мактабларнинг ёпилиши, католицизм билан
боғлиқ ўрта аср қўлёзмаларининг, рассомчилик ва ҳайкалтарошлик
асарларининг йўқ қилиниши натижасида маориф ва санъатда маъ-
лум тушкунлик юз берди. Бироқ бу ҳолат жуда тез ўзгарди. Диний
маросимларнинг миллий тилларда ўтказилиши шу тилларнинг, энг
аввало Швеция, Дания, Финляндияда ривожланишини тезлаштир-
ди. Китоб нашр қилиш кўпайди, Инжилнинг скандинав тилларидаги
таржимаси ва дастлабки алифболар кўпайди. Адабиёт ва тасвирий
санъатда дунёвий жанрлар пайдо бўлди. Меъморчиликда Уйғониш
даври анъаналари шимолий готика усули билан алмашади, XVII
асрдан эса готика ўрнига илк барокко
1
усули келади. Дастлабки
1
Барокко – (итальян. barocco – мўъжизавий, ажойиб) XVI–XVIII асрнинг ўрталарида Ев-
ропа мамлакатларидаги санъат, архитектура, адабиёт ва мусиқада кенг тарқалган йўналиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
303
фольклор тўпламлари ва миллий тарихнинг илк баёнлари пайдо
бўлади. Мактаб таълими ҳам кенгайиб борди. Стокгольм (1477) ва
Копенгаген (1479) университетлари таълимнинг миллий марказла-
рига айланади. Шу билан бирга кўплаб скандинав ёшлари Европа-
нинг машҳур университетлари – Париж, Болонья ва бошқаларда
ўқий бошлайди.
Даниялик олим Тихо Брагенинг астрономияга оид асарлари,
Ураниенборг қасридаги расадхонаси ва мактаби бутун Европада
шуҳрат қозонади. XVII асрда Швецияда қадимий ёдгорликларни,
шу жумладан археологик ёдгорликларни ҳимоя қилиш бўйича даст-
лабки қонунлар қабул қилинади.
Шимолий Европа халқлари маданий тараққиётида илгаригидек
илғор чет эл маданияти намуналарини ижодий ўзлаштириш катта
рол ўйнайди. Шу ўзлаштириш туфайли Шимолий Европа халқлари
порох, китоб чоп қилиш дастгоҳи, компас, вексель, мукаммал тоғ-
кон қурилмалари, металлургия пресси ва қурилишнинг илғор усул-
лари билан танишди.
Бир неча аср Ганза билан узвий алоқада бўлиш ва кўплаб не-
мисларнинг Скандинавия мамлакатларида ўтроқлашиб қолиши
маҳаллий тилларда, Шимолий Европанинг моддий ва маънавий ма-
даниятида сезиларли из қолдирди.
* * *
XVI аср ўрталари, айниқса XVII ва XVIII асрларда ёш миллат-
лар – французлар, инглизлар, биринчи навбатда голландлар, вал-
лонлар ва фламандларнинг Шимолий Европага таъсири катта
бўлди. Нидерландиянинг жанубий ҳудудларидан кўчиб келганлар
ўзига тўқ ва ишбилармон кишилар эди. Тадбиркорлар, молиячи ва
савдогарлар, қурувчилар, металлурглар, муҳандис ва денгизчилар –
буларнинг ҳаммаси Данияга, кейин эса Швецияга катта маблағни,
биржани, ҳарбий ишдаги янгиликларни, чет эл савдо компанияла-
рининг тажрибасини олиб кирди. Қиролнинг, бой аслзодаларнинг
саройларида, кийимларида, умуман аҳолининг туриш-турмушида
янги давр руҳи уфуриб турарди. Скандинавия халқлари маданияти
миллий ва бадиий ўзига хосликни сақлаб қолган бўлса-да, янги давр
руҳи бу жабҳада ҳам сезила бошлаган эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
304
Do'stlaringiz bilan baham: |