Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XV боб бўйича саволлар
1. Усмонийларнинг Болқондаги ҳарбий-сиёсий устунлиги ва маҳаллий
халқларни итоатда ушлаб туришга қаратилган сиёсати қандай фак-
торларга асосланган эди?
2. Усмонийлар истилоси Болқонда ишлаб чиқариш ва савдонинг ри-
вожланишига қандай таъсир кўрсатди?
3. Болқон мамлакатларида капиталистик муносабатларнинг шакллани-
ши бошқа Европа мамлакатларидагидан қандай фарқ қиларди?
4. Болқон халқларида миллий уйғониш жараёнининг ўсишига Европа-
даги қайси воқеалар жиддий таъсир кўрсатди?
5. Болқон халқларининг миллий-озодлик ҳаракатига усмонийларнинг
исломлаштириш сиёсати қандай таъсир кўрсатди?
XVI Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ШИМОЛИЙ ЕВРОПА
МАМЛАКАТЛАРИ
XVI–XVIII асрлар Шимолий Европа мамлакатлари тарихида 
алоҳида ўрин эгаллайди. Бу даврда улар Европанинг энг ривожланган 
мамлакатлари қаторига кирмаса-да, товар ишлаб чиқариш ва капи-
талистик муносабатларнинг шаклланиши, феодал деҳқончиликнинг 
барҳам топиши жадал суратлар билан давом этаётган эди. Шунинг-
дек, Шимолий Европа давлатларининг сиёсий ҳаётида ҳам муҳим 
ўзгаришлар юз берди: Кальмар унияси
1
бекор қилинди; Швеция ва 
Данияда абсолютизм ўрнатилди; қирол ислоҳоти амалга оширилди; 
минтақада ҳукмронлик учун кураш кучайиб, етакчилик роли Дани-
ядан Швецияга ўтди.
XVII аср ўрталарига келиб Шимолий Европа мамлакатлари ик-
кита давлат – Швеция ва Данияга бирлашди ҳамда уларда абсолют 
монархияга ўтиш жараёни асосан якунланди.
XVI асрга келиб Кальмар унияси атрофидаги кураш ҳам якун-
ловчи босқичга кирди. Унияга биноан бирлаштирилган мамла-
катларнинг қироли бўлиб Дания монархи қолаверди. Ютландия 
1
Кальмар унияси – 1397 йили Швециянинг Кальмар шаҳрида Дания, Швеция, Норвегия 
ўртасида абадий бирлик тўғрисида тузилган акт. Дания қироли Эрик Померанский уч дав-
латнинг қироли деб эълон қилинган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


295
ва Сконье, Блекинг, Халланд ҳудудларидаги Дания оролларидан 
ташқари Шлезвиг ва Гольштейн герцогликлари ҳам бу пайтда Дани-
яга қарашли эди. У стратегик жиҳатдан муҳим ҳамда аграр ва товар 
ишлаб чиқариш учун бой ҳудудларни эгаллаб турарди. Дания билан 
нафақат Ганза, балки империя (герман миллатининг Муқаддас Рим 
империяси) ҳам ҳисоблашарди.
Унияга кирган Норвегия ва бошқа майда давлатлар кучсиз, фақат 
Швециягина уни бекор қилиш учун фаол ҳаракат олиб бораётган
эди. XVI аср бошларида Швеция ҳукмдорлари озод деҳқонлар 
ва Ганза шаҳарларининг ёрдамига таяниб, амалда мамлакат 
мустақиллигига эришдилар.
1518 йили Дания қироли Кристиан II турли-туман халқлар ва-
килларидан ташкил топган армияга бош бўлиб унияни тиклаш учун 
Швецияга бостириб кирди. У Стокгольмни эгаллаб, пойтахтда ва 
бошқа шаҳарларда номдор фуқароларни қатл қилдирди. Бунга жа-
вобан шведлар унияга қарши умумхалқ ҳаракатини бошладилар 
(1520 –1523). Ҳаракатга таниқли зодагон Густав Ваза бошчилик 
қилди. У Ганза флоти ёрдамида 1523 йили Швеция тахтини қўлга 
киритди ва Швециянинг униядан чиққанлигини эълон қилди.
Униянинг бекор қилиниши натижасида Шимолий Европада бир-
бири билан рақобатлашадиган икки давлат – Дания ва Швеция ву-
жудга келди.
Дания. Дания қироллигига унинг ўз ерларидан ташқари Норве-
гия, Исландия, Гренландия, Фарер ороллари ва Эльба дарёси орти-
даги Шлезвиг ҳамда Гольштейн герцогликлари ҳам кирар эди.
Скандинавия мамлакатлари ичида бойлиги ва аҳоли сонининг 
кўплиги билан ажралиб турувчи Данияда XVI асрдан бошлаб ка-
питалистик муносабатлар шакллана бошлади. Мануфактура ишлаб 
чиқариши кенгайиб, савдо тез ривожланди.
Чет эл савдосидаги коньюктура XVI аср ўрталарига келиб Дани-
ядан жавдар, арпа, гўшт, ёғ, тирик моллар (шу жумладан, чўчқалар), 
чўчқа ёғи, тери ва балиқ маҳсулотларини четга сотиш учун ниҳоятда 
қулай шароит яратди. Кемалар қатнови кўпайди. Шимолий денгиз-
дан Болтиқ денгизига ўтувчи бўғозга эгалик қилиши ҳам Данияга 
катта фойда келтирди: фақат Зунд бўғози орқали ўтиш учун савдо-
гарлар қиролга кемадаги юкнинг 1/30 миқдорида бож тўлашар эди; 
қирол товарларни биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқидан ҳам фой-
даланарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


296
Қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқариш кенгайиб, давлат ва 
хусусий ер эгалиги кучайди. Агар XVI аср бошларида ҳайдаладиган 
ерларнинг 1/3 қисми зодагонларга қарашли бўлса, юз йилдан кейин 
бу кўрсаткич 50 фоизга етди.
Германия империяси билан яқинлик ҳам Даниянинг иқтисодий 
тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Дания зодагонлари Сканди-
навиядаги энг бой ва кучли қатламга айланди. Бир табақали Зода-
гонлар йиғини Давлат кенгашининг асосий таянчи ҳисобланар эди.
Ҳали XVI аср бошларидаёқ қирол Кристиан II (1513 –1522) 
Данияни илғор Европа мамлакатлари қаторига кўтариш учун 
ҳаракат бошлайди. У олиб борган абсолютизм сиёсати зодагон-
ларнинг ҳуқуқларини чеклашга ва немисларни мамлакатдан сиқиб 
чиқаришга қаратилган эди. Шу мақсадда расмий иш юритишда 
қўлланиб келинган немис тили данияликлар тили билан алмаш-
тирилди. Кристиан II томонидан қабул қилинган шаҳар ва савдо 
тўғрисидаги янги қонунлар (1521) шаҳар аҳолиси ва савдогарлар-
нинг ролини оширди. Бундан ташқари у деҳқонларнинг сотили-
шини тақиқлади, мактабларда ўқувчиларга нисбатан қўлланиб ке-
линаётган тан жазосини бекор қилди, шаҳарлар орасидаги алоқа 
хизматини (почта) яхшилади, деҳқончилик маданиятини ошириш 
мақсадида нидерландларни кўплаб таклиф қилди.
Ислоҳотларнинг зодагонларга қарши қаратилганлиги уларни 
қиролга қарши қўйди. Жорий қилинган янги солиқлар ҳам аҳоли 
ўртасида қиролнинг обрўсини тушириб юборди. Ташқи сиёсатдаги 
муваффақиятсизликлар, Швеция билан Кальмар униясининг бузи-
лиши Кристиан II га қарши исён кўтарилишига олиб келди. Давлат 
кенгаши уни тахтдан тушириб, ўрнига амакиси Фредерик I Дания-
ликни сайлади (1523 –1533). У Швециянинг мустақиллигини тан 
олди ва Кристиан II нинг муҳим ислоҳотларини бекор қилди.
1534 –1536 йиллари Кристиан II нинг тахтга қайтиш учун қилган 
ҳаракатлари мамлакатда фуқаролар урушига олиб келди. Натижа-
да Фредерикнинг ўғли Кристиан III Дания қироли қилиб сайланди 
(1536 –1559). Шу йиллари католик епископлар устидан ҳам ғалабага 
эришилиб, мамлакатда лютеранлик жорий қилинди (1536). Дания-
ликлар тили черков, мактаб ишларида кенг қўлланилиб, расмий дав-
лат тили сифатида қарор топди.
Қирол Кристиан IV даврида (1588 –1648) Дания қудратли дав-
латга айланди. Меркантилистик сиёсат юргизилиб, мануфактура 
www.ziyouz.com kutubxonasi


297
ривожланди, савдо флоти ташкил қилинди. 1619 йили Исландия би-
лан савдо қилувчи монопол компания ташкил қилинди. Мамлакат 
ичкарисида савдо қилувчи компаниялар ҳам кўплаб ташкил бўлди. 
Ҳиндистонга қилинган экспедициядан кейин Транкебарда савдо 
флотилияси қурилиб, Даниянинг Ост-Индия (1616), Вест-Индия 
(1625), Африка (1636) компаниялари вужудга келди.
Кристиан IV ҳукмронлигининг катта қисми урушларда ўтди. 
1611–1613 йиллари Швеция билан уруш, кейин Ўттиз йиллик уруш, 
1626 йилги Любек сулҳи билан 1629 йилги Вестфаль тинчлик сулҳи 
Данияга катта муваффақиятсизликлар олиб келди. 1557–1560 йил-
лари шведлар билан олиб борилган уч йиллик уруш натижасида 
Дания ўз тарихидаги энг оғир сулҳ – Роскилль тинчлик сулҳини 
имзолашга мажбур бўлди. Скандинавия ярим оролининг жануби ва 
Бохусланд тўлиқ Швецияга ўтди. Дания энди Шимолий Европа би-
лан Атлантик океани ўртасидаги йўлни назорат қила олмай қолди. 
XVII асрда олиб борилган урушлар Даниянинг сиёсий салоҳияти ва 
иқтисодий қудратига катта путур етказди.
Айниқса, Даниянинг Шимолий урушдаги мағлубияти ҳукуматни 
ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилди. 1702 йили қирол имзолаган 
рескрипт эълон қилиниб, унга биноан 1699 йил 25 августдан кей-
ин туғилган деҳқонлар крепостной қарамликдан озод қилинди. 
Лекин озодлик учун тўланадиган товон пулининг юқорилиги (у 30 
дан 50 риксдалергача эди) қарорнинг аҳамиятини йўққа чиқарди. 
Бунинг устига қирол ландвер (лашкарлик) ҳақида бошқа бир ре-
скрипт эълон қилиб, унга кўра хизматга яроқли деб рўйхатга олин-
ган деҳқонлар қарамлигича қолаверди. Бир оздан кейин, 1703 йили 
ландвер бекор қилинди, лекин крепостнойлик сақланиб қолаверди. 
1733 ва 1764 йиллари ландвер тикланиб, энди 4 ёшдан 40 ёшгача 
бўлган деҳқонлар рўйхатга олинадиган бўлди.
Юзага келган молиявий танглик туфайли XVIII аср 60-йилла-
рида ҳукумат қиролликка қарашли ерларнинг бир қисмини сотиш-
га мажбур бўлди. Кўплаб ҳудудлар майда деҳқон хўжаликларига 
бўлиниб кетди. Бу қишлоқда капиталистик муносабатларни ривож-
лантириш йўлидаги дастлабки қадамлар эди. Шунингдек, маълум 
шартлар асосида тўлов эвазига жамоа ерларини хусусийлаштириш 
тўғрисида ҳам қонун қабул қилинди. Ер эгаларининг бир қисми 
қарам деҳқонларнинг меҳнати унумсиз бўлганлиги сабабли уларни 
озод қилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


298
1766 йили Дания тахтига Кристиан VII келди. Руҳий касалга ча-
линган қиролни даволаш мақсадида Иоганн Струэнзе (1737–1772) 
таклиф қилинди. Струэнзе Вольтер ва Руссонинг ашаддий мухлиси, 
маърифатли ва маданиятли киши эди. У тез орада қиролича Каро-
лина Матильданинг маъшуқи, 1770 йилдан Даниянинг диктатори 
бўлиб олади. Икки йил ичида Струэнзе 1700 дан кўп қонунлар иш-
лаб чиқди ва қирол имзоси билан эълон қилди.
Струэнзе маърифатли абсолютизмнинг идеал кўринишини ҳа-
ётга татбиқ этишга ҳаракат қилди. Қабул қилинган қонунлар нати-
жасида яширин давлат кенгаши тарқатиб юборилди, молия соҳасида 
тартиб ўрнатилди, фойда келтирмайдиган мануфактуралар ёпилди, 
суд олдида барчанинг тенглиги эълон қилинди, қийноққа солиш ва 
тан жазоси бекор қилинди, цензура йўқ қилиниб, матбуот эркин-
лиги эълон қилинди. Бундан ташқари армиянинг сони қисқарти-
рилди, сарой харажатлари камайтирилди. Никоҳсиз туғилган бо-
лаларни камситиш тақиқланди, якшанба куни ишлаганлик учун 
жарима бекор қилинди ва черков байрамлари сони камайтирилди. 
Норвегияга автономия бериш ва унда университет очиш режалаш-
тирилди.
Струэнзенинг деҳқончилик соҳасидаги қонунлари келишувчан-
лик характерида эди. Крепостной ҳуқуқ фақат 14 ёшдан 34 ёшга-
ча бўлган эркакларгагина жорий қилинди. Баршчинанинг миқдори 
давлат томонидан назорат қилинадиган бўлди. Солиқлар ва 
тўловларни деҳқонлар ўз хўжайинига эмас, балки хазинага тўлаши 
жорий қилинди.
Струэнзенинг ислоҳотлари катта ер эгалари, сарой аёнлари 
ва руҳонийларининг қатъи қаршилигига учради. 1772 йил 17 ян-
варда улар Струэнзени ағдаришди ва қатл қилишди. Унинг барча 
ислоҳотлари бекор қилинди. Айтиш лозимки, Струэнзе ислоҳотлари 
катта прогрессив аҳамиятга эга бўлса-да, Дания жамияти маданий 
ва ижтимоий-руҳий жиҳатдан уларнинг кўпчилигини қабул қилишга 
тайёр эмас эди.
XVIII аср охирида Дания иқтисодий сиёсатининг асоси мер-
кантилизм бўлиб қолди. 1800 йили крепостной ҳуқуқ ҳам бекор 
қилинди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish