Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XIV боб бўйича саволлар
1. Речь Посполитанинг ташқи сиёсати қандай мақсадларга қаратилган
эди?
2. XVII–XVIIIасрларда олиб борилган урушлар Польшанинг халқаро
мавқеига қандай таъсир кўрсатди?
3. XVIII асрдан бошлаб Польшанинг ички ишларига Россия аралашу-
вининг кучайишини қандай изоҳлаш мумкин?
4. XVIII асрдан бошлаб Польша маданий тараққиётида қандай ижобий
ўзгаришлар кузатилади?
5. Қандай ички ва ташқи сабаблар Польша давлатининг тугатилишига
олиб келди?
XV Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА БОЛҚОН ХАЛҚЛАРИ
Болқон халқлари Усмонийлар империяси таркибида. Усмоний 
туркларнинг XIV–XV асрларда Европада олиб борган истилолари 
натижасида XV аср охири – XVI аср бошларида Болқон ярим оро-
лининг қарийб барча ҳудудлари, Осиё ва Африканинг кўпгина ер-
лари турклар зулми остида қолди. Кўплаб халқларни бўйсундирган 
Усмонийлар империяси ўз даврининг илғор давлатларидан бири, 
ўрта асрларнинг ягона асл ҳарбий давлатига айланди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


287
Усмонийлар давлатининг географик қулай, яъни Европа ва Осиё 
қитъалари ҳамда мусулмон ва христиан олами туташган ерда жой-
лашуви, уларнинг Европада олиб борган истилолари учун муҳим 
стратегик шароит яратди. Шундай истилочилик урушлари нати-
жасида Усмонийлар қўшинлари 1501 йили Дуррес шаҳрини (Аль-
бания), 1522 йили Родос шаҳрини (Греция), кейинчалик эса Эгей 
денгизидаги бир неча оролларни ва қалъаларни, 1571 йили Кипр 
оролини забт этдилар. XVI аср охирида венецияликлар Далмация-
даги денгизбўйи ҳудудларини, Ионна ва Крит оролларини ўзларида 
сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар, хорват ва словения ерлари 
Габсбурглар ҳукмронлиги остида қолди. Усмоний султонларнинг 
олий ҳукмронлигини тан олган мустақил шаҳар-республика Ду-
бровник ҳамда Валахия ва Молдавия Усмонийларга йиллик товон 
тўлаб турадиган бўлдилар. Усмонийлар империясининг Болқондаги 
ҳарбий-сиёсий устунлиги, мунтазам кучли армиянинг мавжудли-
гига, Европада ўз истилоларини давом эттириш, кенгайтириш ва 
бўйсундирилган халқларни қаттиқ итоатда ушлаб туриш мақсадига 
қаратилган сиёсатни олиб борувчи ҳарбий-маъмурий аппаратнинг 
қатъи марказлаштирилганлигига асосланган эди.
Румели Усмонийлар давлатининг асосий ҳудудларидан би-
рига айланди. Чунки айнан шу ерда империя пойтахти Стамбул 
шаҳри, Усмоний султонларнинг эски қароргоҳи Эдирне (Адриано-
поль) ҳамда савдо марказлари ҳисобланган кўпгина бошқа йирик 
шаҳарлар – Салоники, Дуррес, Скопье, София, Сараево жойлашган 
эди.
Туркиянинг Болқон ярим оролида олиб борган сиёсатида 
болқон халқларини исломлаштириш муҳим ўрин эгаллайди. XVII 
асргача сақланиб келинган «қон билан тўланадиган солиқ», яъни 
бўйсундирилган халқлардан ўсмирларни саралаб олиш, ислом ди-
нига ўтказиш, кейинчалик султон мулкининг ҳимоячиларига ай-
лантириш ҳамда улар ичидан сарой аёнлари, яничарлар тайёрлаш 
болқон халқлари ҳаётида оғир из қолдирди. Бундан ташқари шаҳар 
ҳунармандлари ва савдогарлар орасидан кўплаб болқонликлар ўз 
мулклари, баъзан эса ҳатто ҳаётларини сақлаб қолиш учун ислом-
ни қабул қилганлар ҳам кўп эди. Бошқа диндагиларнинг (христи-
анлар, яҳудийлар) мусулмонлар билан тенг ҳуқуққа эга эмаслиги 
ҳам исломнинг зўрлик билан сингдирилиши учун шароит яратар-
ди. Мулкка эгалик ҳуқуқи ва солиқлар тизими ҳам шу мақсадга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


288
йўналтирилган бўлиб, исломни қабул қилмаган аҳоли бундан жуда 
катта жабр тортарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish