280
XIV Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ПОЛЬША
Польша бутун XVII–XVIII асрлар давомида қолоқ қишлоқ
хўжалигига асосланган, арзигулик саноати йўқ аграр мамлакат эди.
Польшанинг халқаро аҳволи ёмонлашуви мамлакатдаги иқтисодий
инқирозни чуқурлаштирди.
Речь Посполита ва унинг сиёсати. Ливония уруши даври-
да (1558 –1583) Литва князлигининг кучсизланиб қолганлиги уни
Польша билан шартнома тузишга мажбур қилди. 1569 йили тузил-
ган бу шартнома Люблин унияси деб аталиб, унга биноан Польша
ва Литва битта давлат – Речь Посполитага бирлашдилар.
1573 йили Сейм француз шаҳзодаси Генрих Валуани (1573 –
1574) маълум шартлар асосида қирол қилиб сайлади. Бу шартлар
асосан Польша конституциясида ўз ифодасини топган бўлиб, Ли-
бериум вето
1
да мужассамлашди. 1574 йил Генрих Валуа қочиб
кетгандан сўнг Сейм воевода Стефан Баторийни янги қирол қилиб
сайлади (1574 –1587). С.Баторий Ливония урушида қатнашиб, анча
муваффақиятларга эришди. 1582 йилги Ям-Запольск тинчлик сулҳи
Ливония устидан Польша ҳукумронлигини ўрнатди.
Швед шаҳзодаси Сигузмунд III Вазанинг Польша қироли қилиб
сайланиши (1587–1632) Швеция билан Польша ўртасида Россияга
қарши коалициянинг тузилишига олиб келди. 1609 йили Сигизмунд
Россияга қарши уруш бошлайди. Аммо Россияни забт этиш режаси
амалга ошмади ва уруш 1618 йили 1 декабрь куни Троице-Сергиев
монастири (ҳозирги Загорск шаҳри) яқинидаги Деулин қишлоғида
Россия билан Польша ўртасида ўн тўрт ярим йилга имзоланган сулҳ
билан якунланди. Сулҳга кўра Россия Смоленск, Чернигов, Новго-
род-Северск ерлари, 29 та шаҳар, жумладан Смоленск шаҳридан
воз кечишга мажбур бўлди.
Польшанинг шарқда Россия билан урушда бандлигидан фой-
даланиб Швеция ва Туркия унга қарши юриш бошлади.
Швеция
урушни ўзи учун фойдали Алтмарк яраш сулҳи (1629) билан якун-
лади. Туркия Польша таркибига кирувчи украин ва волин ерлари
учун 1620 –1621, 1672 –1676, 1683 –1699 йиллари урушни давом эт-
тирди. Натижада, 1698 –1699 йиллардаги Карловица конгрессининг
1
Liberium veto – унга биноан Сеймда қарор қабул қилинмаслиги учун битта қарши овоз
етарли эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
281
қарорига биноан Польша ўз ерларидан ташқари Туркия таркибида-
ги ўнг қирғоқ Украина ва Подолия ерларига ҳам эга бўлди.
Аммо 1618 йили Бранденбург
билан Пруссиянинг бирлашиши
Польшанинг ғарбдаги позициясини сусайтирди. Қирол Владислав
IV даврида Польшанинг халқаро мавқеи ҳам анча тушиб кетди.
1632 –1634 йиллардаги рус-поляк урушидан сўнг Полянов тинчлик
сулҳига (1634) кўра Владислав IV рус тахтига бўлган
даъвосидан
воз кечди. Ўттиз йиллик уруш даврида (1618 –1648) Габсбурглар-
нинг кучсизланиб қолганлигидан Силезияни Польша таркибига
қайтариб олишда фойдаланилмади.
Мамлакат ҳудуди икки марта – ХVII асрнинг 50-йилларида ва
Шимолий уруш даврида шведлар томонидан босиб олинди.
XVII аср охири – XVIII аср бошларида тўхтовсиз
давом этган
урушлар мамлакат иқтисодини вайрон қилиб, давлатнинг халқаро
мавқеини янада тушириб юборди. Польшанинг ички ишларига чет
давлатларнинг аралашуви кучайди.
Польшага ўзининг сиёсий таъсирини кучайтиришга ҳаракат
қилаётган чор Россияси 1764 йили Екатерина II нинг арзандаси Ста-
нислав Август Понятовскийнинг Польша қироли қилиб сайлани-
шига эришди. Янги қирол ва унинг қариндошлари князь Чарторий-
скийларнинг чекланган ислоҳотлар орқали марказий ҳокимиятни
мустаҳкамлаш сари қилган ҳаракатлари
Пруссия ва Россиянинг
норозилигига сабаб бўлди. Диссидентлар (протестантлар ва право-
славлар) масаласини баҳона қилиб, Россия Польшанинг ички иш-
ларига қўпол аралашувни бошлайди. Натижада, 1768 йили Россия
билан Польша ўртасида имзоланган Варшава шартномасига биноан
протестантлар ва православларнинг сиёсий ҳуқуқлари кенгайтири-
либ, католикларники билан тенглаштирилди, Россия протекторати
ўрнатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: