Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Испания тахти учун уруш. Испания қироли Карл II нинг фар-
занди ҳам, ака-укалари ҳам йўқлиги сабабли унинг вафотидан сўнг 
испан тахтига ким эгалик қилиши Англия ва Франция саройларида 
катта қизиқиш уйғотаётган эди. Франция Людовик XIV нинг наби-
раси, Карл II нинг жияни Филипп Анжуйскийнинг номзодини, Ан-
глия эса Карл II нинг бошқа жияни, император Леопольд I нинг ўғли 
эрцгерцог Карлнинг номзодини қўяётган эдилар. Рақобатда Фран-
циянинг таъсири кучлилик қилди ва Карл II Филиппни ўзининг 
вориси деб эълон қилди. 1701 йили Мадридга келган Филипп Ан-
жуйский Филипп V номи билан Испания тахтига ўтирди. Шундай 
қилиб, Испанияда Габсбурглар ўрнига Бурбонлар сулоласи тахтга 
келди.
Французча тарбия топган, испан тилида сўзлашишни ҳам бил-
майдиган Филипп V қудратли бобоси, Франция қироли Людовик 
XIV нинг тўлиқ таъсири остида эди. Вице-қироллар ва испан му-
стамлакаларининг бошқа амалдорларига француз қиролининг 
топшириқларини сўзсиз бажариш, чет давлатлардаги испан элчи-
ларига эса Франция манфаатларига зид иш кўрмаслик, Людовик 
XIV нинг барча ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш топширилди. 
Француз товарлари учун божхона тўловлари тўлиқ бекор қилинди, 
Людовик XIV қўшинлари Нидерландиядаги қатор қалъаларни эгал-
лади. Шу тариқа Испания Францияга қарам бўлиб қолди. Вужудга 
келган бу шароит Англияни хавотирлантириб қўйди. Чунки Фран-
циянинг янги мақомини тан олиш, дунё биринчилиги учун Англия 
мағлубиятини тан олиш билан баробар эди. Англия тез орада Фран-
цияга қарши кучли иттифоқ тузишга муваффақ бўлди. 1701 йили 
Гаагада тузилган «Буюк иттифоқ»қа Англия, Австрия ва Голландия 
кирди, кейинроқ эса Португалия, Савойя ҳамда Пруссия ва бошқа 
герман давлатлари ҳам бу иттифоққа қўшилишди. «Буюк иттифоқ» 
www.ziyouz.com kutubxonasi


276
қатнашчилари эрцгерцог Карлни Испаниянинг қонуний қироли деб 
эълон қилди ва Филипп V ва Людовик XIV га қарши уруш эълон 
қилдилар. Шу тариқа испан тахти учун уруш бошланди.
Уруш иккала томоннинг кетма-кет устунлиги билан узоқ да-
вом этди. 1711 йили бўшаб қолган Австрия тахтига эрцгерцог 
Карлнинг (император Карл VI номи билан) келиши иттифоқчилар 
учун кейинги уруш ҳаракатларини мақсадсиз қилиб қўйди. Бундан 
ташқари уруш натижасида Франциянинг сезиларли кучсизланиб 
қолганлигидан Англия ҳам қаноат ҳосил қилди. Натижада уруш 
Англия ва Франция ўртасида 1713 йил мартда имзоланган Утрехт 
сулҳи
билан якунланди. Сулҳга биноан Филипп V Испания қироли 
деб тан олинди, аммо Франция ва Испаниянинг битта монарх қўл 
остида бирлашиши тақиқланди. Гибралтар ва Менорка оролидаги 
Маон порти Англиянинг базалари деб эълон қилинди, Тоскананинг 
бир қисми, Милан, Неаполь, Сардиния ва Нидерландиянинг Ис-
панияга қарашли қисми Австрия назорати остига ўтди, Сицилия 
Савойяга берилди. Филипп V уруш давомида эрцгерцог Карлни 
қўллаб-қувватлаган каталонияликларни авф этиш мажбуриятини 
олди ҳамда англияликларга Испаниянинг Америкадаги мустамла-
калари билан савдо қилиш ҳуқуқи ва у ерга негр-қулларни олиб бо-
риш монопол ҳуқуқи (асьементо) берилди.
Шундай қилиб, уруш Испаниянинг янада сусайишига олиб кел-
ди. У ўзининг Европадаги катта ҳудудларидан, стратегик жиҳатдан 
муҳим аҳамиятга эга бўлган Гибралтар қўрғонидан ажралди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish