Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Жанубий славянларда капиталистик муносабатларнинг



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Жанубий славянларда капиталистик муносабатларнинг 
шаклланиши. Ҳали XVII асрдаёқ сипоҳийлар султонга қарамлик-
дан қутулиш ва шартли равишда эгалик қилаётган ерлари – 
сипоҳийликни мерос мулк – чифликка айлантириш учун ҳаракат 
қилдилар. Бунинг учун сипоҳийлар ҳарбий хизматдан товланиб, ўз 
ўринларига бошқа одамларни ёллашарди. Бу жараён айниқса XVIII 
асрда кенг қулоч ёйиб, дастлаб Македония, Босния ва Болгарияни, 
кейин эса Сербияни ҳам қамраб олди. Шу тариқа сипоҳийлик ерла-
ри чифлик (Болгарияда) ёки читлук (Сербияда) ерларига айланиб 
борди. Феодал муносабатларнинг барҳам топиш жараёнида чифлик 
ерлари бозор билан узвий боғланган бўлиб, маҳсулотларнинг ан-
чагина қисми сотиш учун олиб чиқилар эди. Бу шароитда аста-се-
кин бозор муносабатларининг шаклланиши учун шароит туғилади. 
Айни пайтда чифлик феодал ер эгалигига хос томонларни ҳам ўзида 
сақлаб қолган эди. Чифлик фақат турклар ёки турклашган аҳолининг 
мулки бўлиб, бу ерларда уларга бириктирилган славян деҳқонлари 
ишларди. Бу дастлаб баршчина – ишлаб бериш кўринишида бўлган 
бўлса, кейинчалик деҳқонлар ерни ижарага олиб ҳосилнинг бир 
қисмини, одатда ярмигачасини ер эгасига тўлайдиган бўлди. Чиф-
ликнинг кенг тарқалиши кўплаб деҳқонларни ерларидан маҳрум 
қилиб, ишсизлар сонининг ошиб кетишига олиб келди. Ишсизлар-
нинг бир қисми турклар бориши қийин бўлган тоғли ҳудудларга 
кетиб у ерда ўз қишлоқларини ташкил қилар ва ҳунармандчилик 
билан шуғулланарди. Қолган қисм деҳқонлар эса чифлик ерларда 
ёлланиб ишларди.
19 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


290
Жанубий славян қишлоқларининг аҳолиси «задруга» деб ата-
лувчи катта-катта оилаларга бирлашиб яшарди. Бундай оилаларда 
100 –150 тагача киши бўлиб, ер умумий мулк ҳисобланар ва унга 
биргалашиб ишлов бериларди. Жанубий славянларда задруга 
хўжалигининг узоқ сақланиб қолганлигига сабаб, товар-пул му-
носабатларининг суст тараққий этганлигида эди. XVIII аср охири- 
XIX аср бошларидан капиталистик муносабатлар ривожланган сари 
задруга хўжалиги ҳам барҳам топиб борди.
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши аста-секин бўлсада 
қишлоқ хўжалигининг маълум экинларга мутахассислашуви ва 
ҳунармандчиликнинг тараққиётига олиб келди. Асосий экинлар 
пахта ва тамаки бўлиб, улар кўплаб экиладиган бўлди. Чорвачи-
лик ҳам шу тариқа ривожланиб, Сербияда чўчқачилик, Болга-
рияда эса қўйчилик асосий соҳага айланди. XVII аср ва айниқса, 
XVIII асрда Дунай ва Сава дарёларининг савдо йўллари бўйларида 
ҳунармандчилик кенг ривожланади. Белград, Сараево, Мостар 
шаҳарлари ҳунармандчиликнинг муҳим марказларига айланади.
Болгариянинг турклардан тоғлар билан ажратилган янги қиш-
лоқларида ҳам аста-секин ҳунармандчилик ва савдо марказла-
ри таркиб топади. XVIII аср иккинчи ярмидан Сливено, Габрово,
Калеферо, Карлово ва бошқа болгар шаҳарларида ҳам ҳунар-
мандчилик ишлаб чиқариши жонланади. София ва Пловдив 
шаҳарларида болгар аҳолисининг сони ошиб, ҳунармандчилик ри-
вожлана бошлади.
Болқон ерларининг Габсбурглар империяси таркибига кирган 
қисмида XVIII аср 60 – 80-йилларида Мария-Тереза ва айниқса 
Иосиф II томонидан ўтказилган «маърифатли абсолютизм» исло-
ҳотлари помешчиклар зулмининг бир оз юмшаши, товар-пул му-
носабатларининг ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг риво-
жига ижобий таъсир кўрсатди. Жанубий славян халқлари миллий 
уйғонишининг бошланиши ҳам шу даврга тўғри келади.
Хорватияда бозор муносабатларининг шаклланиши жадал су-
ратларда юз берди. Ёғоч ишлаб чиқариш ва кемасозлик саноати 
айниқса тез ривожланди. 1779 йили Венгрия таркибига қўшилган 
Риска шаҳрида қоғоз фабрикаси ишлай бошлади, мануфактуралар 
вужудга келди. Сербия, Словения ва Босния билан савдо алоқалари 
мустаҳкамланди, чорва моллари, ёғоч ва дон сотиш кенг йўлга 
қўйилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


291
Словенияда капиталистик муносабатлар Хорватиядан олдинроқ 
шакллана бошлади. Триест ва Любляна шаҳарлари муҳим савдо-
саноат марказларига айланиб, капиталистик муносабатларнинг 
шаклланишида катта роль ўйнади. Янги муносабатлар қишлоқ 
хўжалигига ҳам дадил кириб борди: маккажўхори ва узум етишти-
риладиган майдонлар кенгайди, чорвачилик ривожланди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish