Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Пилигрим – кезиб юрувчи дуохон, муҳожир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


308
Мустамлакалар ташкил қилинган ҳудудларда ҳинду қабила-
ларининг асосан икки гуруҳи, ирокезлар ва алгонкинлар яшарди. 
Уларнинг умумий сони 200 минг киши бўлган, деб тахмин қилинади.
Мустамлакачиларнинг сони шимолда нисбатан кам бўлиб, улар 
қирғоқ бўйларида яшаётган пайтларида ҳиндулар билан дўстона 
муносабатда бўлдилар. Кўчиб келганларга ўрмонларни тозалаш ва 
ерга ишлов беришни айнан ҳиндулар ўргатдилар. Улар оқ танлилар-
га тамаки, нўхат, маис, ошқовоқ, қовун ва бодринг экишни, шакар 
олишни, балиқларнинг бош қисмидан ўғит сифатида фойдаланиш-
ни, ёввойи ҳайвонларни овлашни, қайин пўстлоғидан қайиқ ясашни 
(бундай қайиқларсиз мустамлакачилар ҳеч қачон ёввойи чангал-
зорларга кира олмаган бўларди), моллюскалар истеъмол қилишни 
ўргатдилар. Ҳиндуларнинг сўқмоқлари келажакда мустамлакачи-
ларнинг йўлларига айланиши керак эди. Бир сўз билан айтганда, 
ҳиндулар европаликларга Янги Дунёда қандай яшаш кераклигини 
ўргатдилар, улар эса кўпчилик ҳолларда ҳиндуларнинг ерларини 
тортиб олиш билан жавоб қайтарди.
Уй ҳайвонларига эга бўлмаган мустамлакачилар ўрмонларни 
эгаллаб ола бошладилар. Савдогарлар ром ёки фабрика товарла-
ри эвазига ҳиндулардан қимматбаҳо тери, мўйна, ер сотиб оларди. 
Ҳозирда Нью-Йоркнинг марказий қисми жойлашган орол ҳаммаси 
бўлиб 24 доллар турадиган пичоқлар ва тақинчоқларга сотиб олин-
ган.
Мустамлакачилар ва ҳиндулар ўртасидаги ўзаро муносабатлар 
ҳамкорлик ва тўқнашувдан иборат мураккаб қоришма эди. Асл аме-
рикаликлар янги технология ва савдо-сотиққа яқинлаштирилганидан 
фойда кўришига қарамай, кўчиб келганлар ўзлари билан келтирган 
касалликлар ва очкўзлик ҳиндуларнинг азалдан шаклланган ҳаёт 
тарзларига жиддий таъсир кўрсатди.
1570 йили шимолий минтақалардаги ирокезлар ўз даврлари 
учун энг демократик давлат – «No-De-No-Sau-Nee», яъни Ирокезлар
Лигасини ташкил қилиш мақсадида бешта қабила бирлашади.
1600 –1700 йиллар давомида Лига қудратли куч бўлган. Лига
Англия билан мўйна савдо-сотиқ ишларини олиб бориб, Америкага 
ҳукмронлик қилиш учун 1754 –1763 йиллар мобайнида авж олган 
урушда Францияга қарши Буюк Британияга иттифоқдош бўлган. 
Ирокезлар Лигасининг мадади бўлмаганда Буюк Британия мазкур 
www.ziyouz.com kutubxonasi


309
урушда ғолиб чиқмаган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Мазкур 
Лига Америка инқилобига қадар ўз кучини сақлаб турди.
ХVII аср ўрталарида Англияда содир бўлган инқилоб муҳожир-
лар сонини чеклади ва метрополиянинг Америкадаги монополиялар-
га эътиборини сусайтирди. Бу ҳол 1643 йили Массачусетс кўрфази, 
Плимут, Коннектикут ҳамда Нью-Хэвен мустамлакалари Янги
Линия Конфередациясини тузишлари учун имконият туғдирди.
Бу – европалик мустамлакачиларнинг минтақавий иттифоқ тузиш 
борасидаги дастлабки уринишлари бўлди.
1660 йили қирол Карл II нинг тахтга қайта тикланиши билан
Англия яна бир бор Шимолий Американи ўз диққат марказига 
олди. Қисқа муддат ичида Каролинада кўчиб келган европали-
кларнинг илк работлари бунёд этилди ва голландияликлар Нью-
Нидерланддан сиқиб чиқарилди. Нью-Йорк, Нью-Жерси, Делавэр 
ва Пенсильванияда хусусий мулкчиликка асосланган янги мустам-
лакалар таъсис этилди.
1732 йили, Жоржиянинг кўчиб келувчилар томонидан ўзлаш-
тирилиши билан 13 та мустамлакадан охиргиси ҳам таъсис этилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish