Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Норвегия. Норвегия ўзининг кучли қўшниларидан анча ортда 
қолаётган эди. XVI асрда у кам сонли ва сийрак жойлашган аҳолига, 
кучсиз зодагонларга эга камбағал давлат эди. Калмар унияси бузил-
гандан сўнг Норвегия расман қироллик ҳисобланиб, Давлат кенга-
ши – рискорд тимсолида ўз ҳукуматига эга бўлса-да, амалда Дания 
қироллари қўл остида қолди.
Ҳудуди асосан тоғли ерлардан иборат бўлган бу ўлкада дон 
етиштиришни ривожлантиришнинг имконияти йўқ эди. Шу сабаб-
ли дон доим танқис бўлиб, уни қўшни давлатлардан, асосан Да-
ниядан олиб келишар эди. Аҳолининг асосий машғулоти яйловда 
мол боқиш, балиқ тутиш ва овчилик эди. Четга сотиладиган асосий 
маҳсулот ёғоч ва балиқ бўлиб, у ганзаликлар монополиясида, йи-
рик порт Берген ҳам тўлиқ улар қўлида эди. XVII асрда ганзаликлар 
Норвегиянинг тижорат ишларидан даниялик ва голландияликлар 
томонидан сиқиб чиқарилади.
XVI аср ва XVII асрнинг биринчи ярмида Норвегия аҳолиси 
уч марта, шаҳар аҳолиси икки марта кўпайди. Мамлакат ерларини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


301
ўзлаштириш бошланиб, темир ва мис конлари ишга туширилди. 
Ўрмон саноати интенсив ривожланиш йўлига ўтди. Аҳоли сони-
нинг ошиши савдонинг ҳам тез ривожланишига олиб келди.
XVII аср ўрталарига келиб умуман Норвегия иқтисодида кескин 
жонланиш юз берди. Дастлаб кемасозлик, кейин эса кумуш қазиб 
олиш кўпайди. Ташқи савдо асосан Англия, Голландия, Испания, 
Португалия ва Африка мамлакатлари билан олиб борилди. XVIII 
аср охирларига келиб Норвегия савдо флоти мингта кема ва ўн минг 
денгизчига эга эди.
XVII–XVIII асрларда Дания ҳукумати Норвегиядаги қироллик 
ерларини сотишни кўпайтирди. 1760 йилга келиб деҳқонларнинг
66 фоизи хусусий ер эгалари, 34 фоизи ижарачилар эди. Шаҳар 
аҳолиси ҳам тез ўсиб борди.
Денгиз савдоси, тоғ-кон саноати ва металлургиянинг ривожлани-
ши ўсиб бораётган буржуазиянинг бойишига олиб келди. Иқтисоди 
гуллаётган ва капиталистик муносабатлар тез ривожланаётган Нор-
вегия билан у қарам бўлган Дания ўртасидаги қарама-қаршиликлар 
кучайиб борди. Айни пайтда Норвегиянинг ички зиддиятлари ҳам 
таранглашиб, қатор қўзғолонлар бўлиб ўтди. 1764 –1767 йиллардаги 
балиқчилар қўзғолони ва 1786 –1787 йиллардаги Лафтхус бошчили-
гидаги деҳқонлар қўзғолони шулар жумласидандир.
Натижада 1788 йили Дания ҳукумати дон савдосига монопол эга-
ликни бекор қилди. Шунгача Норвегия дон ва дон маҳсулотларини 
юқори нархларда фақат Даниядан сотиб олишга мажбур эди.
Ўсиб бораётган миллий онг кишиларда Дания қироллигига нис-
батан норозиликни кучайтирди. 1797 йили Жанубий Норвегияда 
қўзғолон бўлиб ўтди. Норозиликларнинг ўсишига Франциядаги 
инқилоб ҳам катта таъсир кўрсатди. Бироқ XIX аср бошларида ҳам 
Норвегия Дания қарамлигича қолаверди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish