Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVI боб бўйича саволлар
1. Кальмар унияси бекор қилингандан сўнг Шимолий Европа мамла-
катлари ривожида қандай муҳим ўзгаришлар юз берди?
2. Даниянинг ривожланишида Кристиан II ва Струэнзе ислоҳотлари
қандай роль ўйнади?
3. XVI–XVIII асрларда Швеция тараққиётининг қандай асосий босқич-
лари мавжуд эди?
4. Сиёсий ва иқтисодий қарамлик Норвегия, Финляндия ва Исландия
мамлакатлари ривожига қандай таъсир кўрсатди?
5. XVI–XVIII асрларда Шимолий Европа халқлари маданий ҳаётидаги
асосий ўзгаришларнинг моҳияти нимада эди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


305
IV БЎЛИМ
ЯНГИ ДАВРДА АМЕРИКА МАМЛАКАТЛАРИ
XVII Б О Б. XVII–XVIII АСРЛАРДА ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
Америкадаги дастлабки мустамлакалар
Ғарбий Европа мамлакатлари Янги дунёга аллақачон бойликлар 
манбаи сифатида қарай бошлаганди. Чунки илк европаликларни 
олқишлаб кутиб олган Америка кимсасиз чўлга сира ўхшамасди. 
Ҳозир ҳисоблашларича, ўша пайтларда Ернинг Ғарбий Ярим кур-
расида худди Ғарбий Европада бўлгани каби, 40 миллионга яқин 
одам истиқомат қилган. Ҳозирги Америка Қўшма Штатларининг 
ерлари европаликлар томонидан мустамлакалаштирилган пайтда 
америкаликларнинг сони ҳар хил ҳисобларга кўра 2 миллиондан 
18 миллионгача деб кўрсатилмоқда. Европаликлар билан бўлган 
беҳисоб жанглар ва 1600 йилги очарчилик, даҳшатли чечак эпиде-
мияси аҳолининг кўпчилигини қириб юборди.
Европаликлар ХVIII аср бошларида Шимолий Америкада мус-
тамлакалар ташкил қилдилар. Натижада, Европа цивилизацияси 
Атлантик океанининг ғарбий соҳилларига ҳам тарқала бошлади.
Христофор Колумб Кариб денгизи соҳилига қадам босганидан 
атиги беш йил ўтгач, яъни 1497 йили венециялик денгизчи Жон 
Кэбот Британия қиролининг топшириғига биноан Ньюфаунлендга 
келди. Кэботнинг бу саёҳати умуман катта аҳамият касб этмаса-да, 
кейинчалик Британиянинг Шимолий Америка ерларига даъвогар-
лик қилиши учун асос бўлди.
Христофор Колумб кашфиётлари натижасида асос солинган 
Испания ер мулкларидан Американинг европаликлар томонидан 
ўзлаштирилиши бошланади. Улардан дастлабкиси, 1513 йили Хуан 
Понс де Леон бошчилигида таъсис этилган гуруҳ бўлиб, улар ўша 
йили Флорида соҳилларини ўзлаштиришни бошладилар.
1522 йили Мексиканинг забт этилиши билан Испаниянинг Аме-
рикадаги мавқеи янада мустаҳкамланди.
20 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


306
1539 йили Эрнандо де Сото экспедицияси Флорида орқали
Шимолий Американинг жануби-шарқий қисми бўйлаб то Миссиси-
пи дарёсигача кезиб чиқди.
Франция байроғи остида сузган асли венециялик Жованни де 
Веразано каби денгизчиларнинг саёҳатлари туфайли қарам Амери-
канинг шимолий қисми кашф этилиб борди. Де Веразанонинг 1542 
йилги экспедициясидан ўн йил ўтгач, Сант-Лоуренс дарёси узра 
уюштирилган Жак Картье экспедицияси Франциянинг Шимолий 
Америка ерларига то 1763 йилга қадар даъво қилишига асос бўлди.
1540-йиллари французлар Квебекда (ҳозирги Канададаги шаҳар) 
таъсис этган биринчи мустамлакаси барбод бўлганидан сўнг, орадан 
йигирма йил ўтгач, улар Флориданинг шимолий соҳилини ишғол 
қилишга уриндилар, бироқ бу мустамлака 1565 йили испанияликлар 
томонидан вайрон қилинди. Сўнгра Испания қуролли кучларининг 
бошлиғи Педро Менендез (1519 –1574) томонидан барпо этилган 
Санта Августин шаҳри европаликларнинг Шимолий Америкадаги 
доимий истиқомат жойига айланди.
Испанияга Мексика, Кариб минтақаси ва Перудаги мустамлака-
лардан оқиб келган бойликлар бу жойларга Европанинг ўзга дав-
латларида, хусусан Англия каби қудратли давлатларда ҳам катта 
қизиқиш уйғотди.
Англиянинг Шимолий Америкадаги илк мустамлакасини 1585 
йили Вольтер Раллей деган киши Роанок оролида ташкил қилди. 
Лекин инглизларнинг бу ерда доимий ўрнашиб олишлари учун яна 
20 йил чамаси уриниш лозим бўлди. 1607 йили Жеймстаунда ин-
глизларнинг мустамлакачилик ҳаркатлари муваффақият қозонди ва 
Шимолий Америка янги даврга кириб келди.
Инглиз мустамлакачиларининг оқими йил сайин ошиб бор-
ди. Бу ерда бошпана топиш ва «Исо подшолиги» ҳақидаги таъли-
мотни эркин тарғиб қилишга умид қилган пуритан жамоалари ўз 
нигоҳларини тобора тез-тез Америкага қаратдилар.
Америкага келаётганлар орасида ғов тутиш оқибатида ўз ер-
ларидан айрилган кўплаб деҳқонлар, ҳеч қанақа ҳунари йўқ мин-
глаб ёшлар бор эди. Шунингдек, меҳнатга яроқли жиноятчилар ҳам 
ҳукумат томонидан мустамлакаларга жўнатилар эди.
Шимолий Америкада ўрнашиб олган Англиянинг мустамлака-
ларидан биринчиси Жеймстаун бўлди. Қирол Яков (Жеймс) I нинг 
кафолат хати билан имтиёзга эга бўлган Виржиния (Ёш Лондон) 
www.ziyouz.com kutubxonasi


307
компаниясининг тахминан 100 кишилик бир гуруҳи 1607 йили
Чесапик кўрфази томон йўл олди. Бир қатор муваффақиятсиз-
ликлардан сўнг, 1610 йили Хенрико
(ҳозирги Ричмонд) шаҳри
бунёд этилди. 1612 йили Жон Рольф томонидан Вест-Индиядан кел-
тирилган тамакининг маҳаллий ўсимликлар билан чатиштирилиши 
натижасида олинган янги тамаки нави, Виржиниянинг асосий даро-
мад манбаига асос солди.
1620 йили ўзларининг иқтисодий аҳволидан ва диний камси-
тилишидан норози бўлган лейденлик пуританлардан бир гуруҳи 
Виржиния компаниясидан ер патентини олди ва 101 нафар пуритан 
(ота-пилигримлар)дан
1
иборат гуруҳ «Мэйфлауэр» кемасида Вир-
жинияга келди. Ўзларини шаклланган давлат қонунлари доираси-
дан ташқарида турганлигига ишонган пуританлар, ўзлари танлаган 
раҳбарлар ишлаб чиққан «адолатли ва барчага тенг қонунлар»га 
риоя этишга расман аҳдлашиб олдилар. Бу келишув «Мэйфлауэр 
аҳдлашуви» номи билан маълум.
Декабрь ойида «Мэйфлауэр» кемаси Плимут портига кириб кел-
ди. Кейинчалик бу ерда Янги Плимут шаҳри қурилди ва Янги Анг-
лия мустамлакаларига асос солинди. Кўчиб келувчилар қирғоққа 
туширилган кун – «Ота пилигримлар куни» ҳар йили АҚШда бай-
рам сифатида нишонланади.
Кўчиб келганларга улкан жасорат, тоқат ва чидам керак бўлди. 
Қиш эди, шунинг учун кемада яшашга тўғри келди. Икки-уч ой ичи-
да яшаш жойи йўқлигидан, цинга ва бошқа касалликлардан одам-
ларнинг ярми ҳалок бўлди, бироқ қўшни Вампоноад ҳиндулари 
уларга мадад берди, маккажўхори етиштиришни ўргатди. Баҳор 
келиши билан кўчиб келганлар фақат ўз кучларига ишониб ишга 
киришдилар. Улар ерларни тозаладилар, экинлар етиштирдилар
уйлар қурдилар, хўжалик юрита бошладилар. Дастлабки пайтларда 
бундай ерларда жамоа тартиби сақланиб турди, жамоа омборлари 
қурилди, озиқ-овқатлар ва асбоб-ускуналар марказлашган ҳолда 
тарқатилди. Акс ҳолда яшаб қолиш мумкин эмасди.
1630 йили, қирол Карл I нинг мустамлака барпо этиш кафолатига 
таянган инглизларнинг янги тўлқини Массачусетс кўрфазига етиб 
келади. Кўчиб келувчиларнинг кўпчилиги пуританлар бўлиб, улар-
нинг диний эътиқодлари ва амалиёти Англияда борган сари кўпроқ 
таъқиб остига олинмоқда эди.
1

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish