Ўзбекистон тив ҳолат бўйича баёнот берди ва давлат чегарасини бузганларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди



Download 29,67 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi29,67 Kb.
#262799
  1   2   3   4   5

  1. Ўзбекистон ТИВ ҳолат бўйича баёнот берди ва давлат чегарасини бузганларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Aфғонистоннинг чегарадош шимолий вилоятларидаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича баёнот берди.

“Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирган.

Қайд этилишича 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтган.

Аммо зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг улар ватанига қайтарилган.



“Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади”, - таъкидланади баёнотда.

Ўзбекистон Aфғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлак



  1. «Дастлабки лаборатория текширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда». Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқлангани ҳақида

Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқлангани ҳақида хабарлар жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бу борада ССВ матбуот хизматига изоҳ берди. «Аслида, юртимиз аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келадиган бўлса, бунга жиддий эътибор беришга одатланиб қолди. Эсласак, бундан аввал мамлакатимизда COVID-19’нинг ‘британча’ штамми илк бор аниқланганда ҳам айнан мана шундай муносабатлар, шу каби шов-шувларнинг гувоҳи бўлганмиз. Аслида, бутун Ер юзидаги мураккаб пандемия шароитида бу нарсани тўғри ва нормал ҳолат сифатида қабул қилиш лозим», — деган Нурмат Отабеков.
Унинг айтишича, дунё миқёсида коронавирусни илмий изланишлар мақсадида доимий кузатиб бораётган илғор лабораториялар мутахассислари берган маълумотларга кўра, бугунги кунда COVID-19 касаллигининг 5000 та, айрим соҳа вакилларининг фикрича эса 7000 дан кўпроқ мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган. Мутацияга учраган штаммлар фақат касалликнинг тарқалиш тезлиги, уни юқтириб олган одамларда енгил ёки оғир ўтиши, ёш тоифасида фарқ бўлиши мумкин.
«Айтиш мумкинки, аслида, коронавируснинг мутацияга учраган ва учрамаган ҳамма штаммларининг энг асосий микроорганизми COVID-19 штамми бўлганлиги ва ушбу штамм билан чақирилган касалликнинг клиник белгилари, лаборатория ташхиси, профилактикаси, олдини олиш чоралари, вакциналардан фойдаланиб, ҳимояланиш даражаси бир хил бўлгани учун уларни чуқур этимологик омилини аниқлаш ва қандай вирус эканлигини охиригача текшириб боришга эҳтиёж йўқ.
Илғор технологиялар марказида коронавируснинг ‘ҳиндча’ штамми аниқлангани тўғрисидаги хабарга келсак, дастлабки лаборатория текширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда. Аммо тўғри хулосага келиш учун якуний таҳлилларни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак бўлади», — деган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида 2021 йил 30 январь куни маълум бўлганди. У 23 январь куни Дубайдан қайтиб келган 10 ёшли қизчада аниқланган. 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонга коронавируснинг «африкача» штамми кириб келгани айтилганди.

  1. Download 29,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish