Ўзбекистон тив ҳолат бўйича баёнот берди ва давлат чегарасини бузганларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди


Путин дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган омилларни айтиб ўтди



Download 29,67 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi29,67 Kb.
#262799
1   2   3   4   5

Путин дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган омилларни айтиб ўтди


Россия президенти Владимир Путин Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси иштирокчиларига видеомурожаатида оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, халқаро жиноятчилик, кибержиноятчилик ва терроризм каби дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган омиллардан хавотир билдирди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Хабарга кўра, давлат раҳбари, шунингдек, НАТОнинг Россия чегаралари яқинидаги инфратузилмалари кучайтирилаётганини яна бир бор қайд этди. Унинг сўзларига кўра, НАТО Россиянинг кескинликни пасайтириш ҳақидаги таклифларини кўриб чиқишдан бош тортмоқда.


«Минтақавий қуролли тўқнашувлар, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиш хавфи, трансчегаравий жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар савдоси ва кибержиноятчилар фаоллиги жиддий ташвишга солмоқда» — деди Путин.
Путиннинг таъкидлашича, «НАТОнинг Россия чегаралари яқинидаги ҳарбий салоҳияти ва инфратузилмасининг тобора кучайиб бориши, шунингдек, альянснинг кескинликни пасайтириш ва олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфни камайтириш бўйича таклифларни конструктив равишда кўриб чиқишдан бош тортаётгани ҳақида воқеалар Россияни ташвишлантирмаслиги мумкин эмас».
«Умид қиламизки, соғлом фикр ва биз билан конструктив муносабатларни ривожлантириш истаги охир-оқибат устун келади», — дея қўшимча қилди у.
Агентлик таъкидлашича, Россия президенти минтақавий можароларнинг ҳал этилиши глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим йўналиши деб билади. «Россия буни фаол равишда тарғиб қилмоқда. Ҳарбий ёрдамимиз туфайли биз Сурия ҳудудининг катта қисмини халқаро террорчилардан озод қилдик, Сурия давлати қулашининг олдини олдик. Туркия ва Эрон билан биргаликда Остона форматидаги сиёсий ва дипломатик ишларимиз БМТ ҳомийлигида Сурияни тартибга солиш жараёнини бошлашга имкон берди», — деди Путин.

  1. Ўзбекистонда коррупционерлар «қора рўйхати» шакллантирилади

Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратишга қаратилган фармон ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Бу ҳақда адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳужжатлар қабул қилинса, қуйидагилар амалга ошади:

  • Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши белгиланиб, унга киритилган шахсларга нисбатан бир қатор чекловлар ўрнатилади (масалан, бундай шахсларнинг давлат хизматига қабул қилиниши, мукофотлар билан тақдирланиши, назорат остида бўлган корхоналар акцияларига эгалик қилиши тақиқланади).

  • 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилмоқда.

Декларация қилиш тизими доирасида:

  • мол-мулкнинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш шарти фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилади;

  • декларацияни тақдим этишдан бош тортиш ва нотўғри маълумот киритиш давлат хизматидан бўшатиш ва жавобгарликка тортишга асос бўлади;

  • давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Манфаатлар тўқнашуви ҳисобланадиган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари белгиланиб, уларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади (масалан, тижорат ташкилотларининг муассиси бўлиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, давлат органининг ишларида учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суриш ва бошқалар).
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда:

  • коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаб, бундай жиноятлар учун жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;

  • декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик ва манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарликни белгилаш.

Барча давлат органи ва ташкилотларида кадрлар билан ишлаш тизими, шу жумладан, вакант лавозимларни эълон қилиш, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари раҳбарлари ва назорат функцияларига эга бўлган бошқа тузилмалар раҳбарлари ҳар 3 йилда мажбурий ротация қилинади.
Шунингдек, 2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланмоқда.
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш мақсадида қуйидаги қонунлар тайёрланиши белгиланмоқда:

  • «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги;

  • «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида»ги;

  • «Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойида 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизматчилари айрим тоифаларининг мол-мулкини, даромадлари ва харажатларини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Қарорга кўра, давлат хизматчиларининг мол-мулкини, даромадларини ва харажатларини декларациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, Президентга ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкин. Қонун лойиҳаси 2021 йил 25 март куни Ўзбекистон Президенти Администрациясига киритилган эди.

  1. Download 29,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish