Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Америка инқилоби. Мустақиллик учун кураш



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Америка инқилоби. Мустақиллик учун кураш.
АҚШнинг ташкил топиши.
Мустақиллик учун урушнинг сабаблари. Буюк Британия 
қироли, зодагонлар ва тадбиркорлар мустамлакалардан олинадиган 
фойдани тобора кўпайтиришга ҳаракат қилишди. Улар мустамла-
калардан қимматбаҳо хомашё, тери ва пахтани олиб кетишарди, 
мустамлакаларга эса тайёр маҳсулотларни олиб келишар, солиқ ва 
тўловларни йиғиб олишарди. Буюк Британия парламенти мануфак-
туралар очиш, темирдан буюмлар ишлаб чиқариш, бошқа мамла-
катлар билан савдо қилиш каби бир қатор фаолият турлари учун 
мустамлакаларда турли тақиқ ва чеклашлар ўрнатган эди. Шунга 
қарамасдан, мустамлакалар иқтисодий қудрат ва маданий равнақ 
жиҳатидан беқиёс даражада ўсди ва деярли барчаси узоқ йиллар да-
вомида ўзини бошқариб келди. 1760 йили мустамлакаларнинг жами 
аҳолиси 1 500 000 кишидан ортиб, 1700 йилдан бери олти бараварга 
ўсди.
Кўчиб келганларнинг янги ерларга силжиб бориши ҳиндулар 
билан уруш келтириб чиқаришидан чўчиган Британия ҳукумати 
бу борада ҳам чеклаш сиёсатини қўллади. 1763 йилги қирол Дек-
ларациясига биноан Аллеген тоғлари, Флорида, Миссисипи да-
рёси ва Квебек орасидаги ғарбий ҳудудларга мустамлакаларнинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


314
жойлашиши тақиқланди. Шу тариқа қирол ҳокимияти мустамла-
каларнинг ғарбий ерларга бўлган талабларини сўндириш ва ғарб 
томон силжишини тўхтатишга уринди. Бу чора плантаторларни ўз 
плантацияларини ҳосил бермай қўйган ерлардан янги, ҳосилдор 
ерларга кўчириш имкониятидан маҳрум этарди. Бундан ташқари 
майда арендаторларнинг, Ғарбга кетиб у ерларда мустақил фермер 
бўлишни хоҳлаётган кишиларнинг ҳам манфаатларига путур етаёт-
ган эди.
Амалда ҳеч қачон қўлланмаганига қарамасдан, мазкур тадбир 
мустамлакачилар назарида уларнинг ғарбий ерларни ишғол этиш ва 
ўзлаштириш борасидаги ҳуқуқини Буюк Британия томонидан на-
зар-писанд қилмаслик эди.
Бунинг устига, ўзининг кенгайиб бораётган империясини 
сақлаш учун тобора кўпроқ маблағга муҳтож бўлаётган Британия 
ҳукуматининг янги молиявий сиёсати ҳам анча норозиликлар кел-
тириб чиқарди.
Буюк Британияга тобе бўлмаган минтақалардан ром ва қора 
шинни импортига ман этувчи бож ёки солиқни киритган, 1773 йил-
ги Қора Шинни қонунини 1764 йилги Шакар Қонуни билан алмаш-
тириш янги тизимни татбиқ этиш борасида дастлабки қадам бўлди. 
Хорижий ром ичимлигини импорт қилиш ман этилди. Қонун йўли 
билан барча манбалардан келтириладиган қора шиннига меъёри-
даги бож солиғи ўрнатди ва вино ичимликлари, ипак матолари, 
қаҳва ва бошқа ҳашамат мол-маҳсулотларига бож солиқлари солди.
1764 йили, парламент «минбъад Зоти олийларининг имконият-
ларида чиқарилган қоғоз пулларни қонуний тўлов воситасига ай-
лантиришнинг олдини олиш учун» валюта қонунини татбиқ этди. 
Мустамлакалар савдо-сотиқ борасида камомад ҳис этаётган ва до-
имий нақд пул етишмаётган бир пайтда, бу чора мустамлакалар 
иқтисоди учун қўшимча қийинчилик туғдирди. Қирол қўшинларини 
озиқ-овқат ва турар жой билан таъминлашни талаб этган 1765 йилги 
жойлаштириш қонуни ҳам кўчиб келганлар назарида номаъқул эди.
Айниқса, метрополия 1765 йили киритган «Ғарб йиғими қону-
ни»га биноан бериладиган тўловлар жуда оғир эди: ҳар қандай маҳ-
сулотни, ҳатто газетагача сотиб олинганда солиқ тўлаш зарур эди.
Бу чоралар оммавий норозилик ҳаракатини келтириб чиқарди. 
Шимолий Америка шаҳарлари бўйлаб «Ваколатсиз солиқ йўқ!»
деган шиор остида аҳолининг йиғинлари бўлиб ўтди. Мустамлака-
www.ziyouz.com kutubxonasi


315
лар адолатли талаб қўйиб, уларнинг вакиллари Англия парламенти-
га овоз бериш ҳуқуқига эга бўлсаларгина солиқларни тўлашларини 
айтдилар. 1765 йили биринчи инқилобий ташкилот – «Озодлик 
фарзандлари» пайдо бўлди. У мустамлакаларда авж олаётган ин-
глиз товарларини бойкот қилиш ҳаракатини йўналтириб турди. Герб 
тўловларини йиғувчи амалдорларни бўяб ташлаб, лойларга ағнатиб, 
пақир ва товаларни қулоқни қоматга келтирувчи таққилатишлар 
жўрлигида узун ёғочларга боғлаб олиб юришган пайтлари ҳам 
бўларди. 1773 йил 16 декабрда Самуил Адамс бошчилигида бо-
стонлик бир гуруҳ радикаллар портда турган инглиз кемаларига 
ҳужум қилдилар ва солиққа тортиладиган учта инглиз кемасидаги 
чой ўрамларини кемалардан сувга ташладилар. Бу воқеа «Бостон 
чойхўрлиги»
деган ном олди. Бунга жавобан Британия ҳукумати 
чой можаросини ваҳшийлик деб қоралади ва чўктирилган чой-
нинг ҳаққи тўланмагунча Бостон портини ёпиб қўйди. Британия 
парламенти бу воқеаларга жавобан шундай ялпи қонунлар қабул 
қилдики, мустамлакалар уларни «Мажбурий ёки чидаб бўлмайдиган 
қонунлар» деб атади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish