Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Хўжалик ҳаёти. Мустамлакаларнинг бутун иқтисодий ривож-
ланиши Испания ва Португалия манфаатларига бўйсундирилган 
эди. Метрополиялар учун Янги Дунё мамлакатлари олтин, кумуш
ва плантацияларда етиштириладиган маҳсулотлар манбаи эди, хо-
лос.
Мустамлака ҳукуматлари маҳаллий саноатнинг шаклланиши 
учун шароит яратмасдилар, мануфактуралар қурилишига тўсқинлик 
қиларди.
Мустамлакаларнинг метрополиялар билан рақобатлашувининг 
олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимият бу ерларда узум, олхўри 
етиштиришни, ипак қурти боқишни тақиқлаганди. Узум токлари ва 
олхўри дарахтлари кесиб ташланар эди. Мустамлакаларда фақат 
Испания ва Португалияда етиштирилмайдиган мева дарахтларини 
ўстиришга рухсат бериларди. Бу каби чеклашлар мустамлакаларда 
хўжаликнинг тараққий этиши учун катта тўсиқ бўлаётган эди.
Савдо. Мустамлакалардаги аҳолининг асосий қисми жуда 
камбағал бўлганлиги сабабли ички бозор ҳам тор, кам тараққий эт-
ган эди. Қирол, черков, латифундияларнинг эгалари фойдасига оли-
надиган сон-саноқсиз тўловлар аҳолида энг зарур маҳсулотларни 
сотиб олиш учун ҳам маблағ қолдирмасди. Бунинг устига мустам-
лакаларда спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, туз, қоғоз ва 
шу каби бозоргир маҳсулотларнинг савдосига давлат монополияси 
ўрнатилган эди.
Мустамлакалар бошқа давлатлар билан мустақил савдо алоқа-
ларини ўрнатиш ҳуқуқига эга эмасдилар. Фақат XVIII асрнинг 
охирги чорагига келиб испан ва португал мустамлакалари Шимо-
лий Америкадаги инқилобий воқеалар таъсири остида бир-бири 
билан ўзаро савдо қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шу даврда 
устама солиғи ҳам камайтирилди.
Мустамлакалардаги ҳиндуларнинг аҳволи. Америка эгал-
лангандан кейин мустамлакалардаги маҳаллий аҳоли – ҳиндулар 
ҳақ-ҳуқуқсиз қулларга айлантирилди. Ҳиндулар учун янгича ҳаёт 
тарзига кўникиш жуда оғир кечди. Конлар ва плантациялардаги 
шафқатсиз, оғир меҳнатдан, очлик ва касалликлардан улар юзлаб ва 
минглаб ҳалок бўлдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


329
Европаликлар янги Дунёга ўзларининг илғор ғоялари билан бир-
га турли касалликлар – вабо, ўлат ва тифни ҳам олиб келдилар. Ка-
салликлар бутун ҳудудлардаги аҳолини қириб ташларди. Маҳаллий 
аҳолида бу номаълум касалликларга қарши на табиий, на сунъий 
кўникма йўқ эди. Шу сабабли Марказий Мексикада XVI асрда 
маҳаллий аҳолининг сони 10 баробар камайди. Бразилияда XVI аср 
охирига келиб маҳаллий ҳиндулар деярли тўлиқ қирилиб кетганди. 
Тирик қолганлари европаликлар бора олмайдиган ерларда яширин-
дилар.
Ҳиндуларнинг бу аянчли аҳволига қарши биринчилардан 
бўлиб машҳур испан гуманист-ёзувчиси Бартоломео де Лас Ка-
сас (1474 –1566) чиқди. 1552 йили унинг «Ҳиндистоннинг вайрон 
қилиниши ҳақида қисқача хабар» номли китоби чоп этилди. Бу ки-
тобда жасоратли ёзувчи мустамлакачиларнинг ҳиндуларга қарши 
қилган жиноятларини очиб ташлашга ҳаракат қилди ва маърифатли 
илғор кишиларнинг эътиборини қирилиб кетаётган аҳолининг аян-
чли аҳволига қаратди.
Ҳиндуларнинг тезлик билан камайиб кетаётганлиги ишчи кучи-
нинг етишмаслигини келтириб чиқариши хавфидан қўрққан испан 
ва португал ҳукуматлари маҳаллий аҳолига шафқатсизлик билан 
қилинаётган муносабатларни чеклаш борасида баъзи бир чоралар-
ни ҳам кўришди.
Ҳиндуларга нисбатан зулмни чеклаш тўғрисида Испания 
қиролининг фармонларини мустамлакачилар норозилик билан 
қабул қилдилар.
XVII аср охирига келиб мустамлакаларда ўрнатилган тартиб яна 
юз эллик йил сақланиб турди. Ҳиндулардан жон солиғи олинар, уни 
йиғишда амалдорлар тез-тез ғирромликка йўл қўярдилар. Ҳиндулар 
ҳокимиятнинг рухсатисиз яшаш жойларини ўзгартира олмасдилар. 
Ҳар бир жамоа кон ва плантацияларда ишлаш, мол боқиш, бино, 
кўприк, йўллар қуриш учун ўз орасидан 15 ёшдан 60 ёшгача бўлган 
маълум сондаги эркакларни ажратиши лозим эди. Улар текин ёки 
жуда кам иш ҳаққи эвазига чекланмаган вақт давомида ишлар эди.
Европаликлар ер майдонларини кенгайтириш учун ҳиндуларни 
бу ерлардан ҳайдаб юборишарди, улар ернинг янги хўжайинларига 
мардикор, батрак бўлиб ёлланишга мажбур эдилар. Баъзан ҳиндулар 
ўзларининг ерларини янги хўжайиндан ижарага олар ва бунинг учун 
ҳосилнинг маълум бир қисмини унга берар эди. Уларнинг кўпчилиги 
www.ziyouz.com kutubxonasi


330
вақти билан ерга бириктирилган наслий қулларга айланарди. Креди-
тордан олган қарзлар эвазига юз берадиган бундай қарамлик авлод-
ларга ҳам ўтадиган қулликнинг янги шакли эди. Бундай шакл кон 
ва мануфактураларда ҳам кенг қўлланилди. Ҳиндуларни фақатгина 
латифундистлар ва қирол ҳокимияти эмас, католик черкови ҳам қул 
қилиб олган эди.
Шундай қилиб, XVIII аср охирига келиб ҳиндуларнинг акса-
рият қисми феодал қарамликда эди. Уларнинг асосий қисми ни 
қул қилинган деҳқонлар, шунингдек, кон, мануфактура, ҳунар-
мандчилик устахоналарининг ишчилари, юк ортувчилар, уй хиз-
маткорлари ташкил қиларди. Шу билан бир қаторда бориш қийин 
бўлган жойларда босқинчилар ҳокимиятини тан олмаган ва уларга 
қаттиқ қаршилик кўрсатаётган қабилалар ҳам бор эди. Баъзи бир 
вилоятларда эркин деҳқон жамоалари ҳам сақланиб қолган эди.
XVII–XVIII асрларда маҳаллий аҳолининг камайиб кетганлиги, 
ишчи кучига талабнинг ортиб бораётганлиги сабабли Африкадан 
негр-қулларни олиб келиш бошланди. Бу даврда Лотин Америка-
сига миллионлаб африкалик қуллар тўхтовсиз олиб келинган бўлса 
ҳам, оғир меҳнат, бегона иқлим ва касалликлар сабабли улар ораси-
да ўлим юқори даражада бўлиб, африкаликлар сони кўпчилик му-
стамлакаларда амалда кўпаймади.
Негр-қулларнинг меҳнати биринчи навбатда шакарқамиш ва 
пахта плантацияларида қўлланилар эди. Кубада шакар қамишни 
йиғиб олиш мавсумида қуллар суткасига 18 –20 соатлаб ишлар ва 
фақат икки мартагина овқатланар эди. Плантацияларнинг эгалари 
ва назоратчилар қулларни жазолашнинг шафқатсиз усулларини 
қўллашарди. Кўплаб қуллар калтаклаш оқибатида ҳалок бўларди.
Табиийки, бундай оғир шароитда қулларнинг қочиб кетиш 
ҳоллари тез-тез учраб турарди. XVI аср биринчи ярмидаёқ испан
мустамлакаларида қочоқ қулларни топиш, ушлаш билан шуғул-
ланувчи фондлар ташкил қилинган эди. Ҳатто янги касб – қочоқ 
қулларнинг «овчиси» ҳам пайдо бўлди. Қўлга тушган қулларни уч 
кун ичида эгасига қайтаришар, алоҳида айбдорларини эса қамоққа 
ташларди.
Дастлаб мустамлакаларга кучли эркакларни олиб келишган 
бўлса, XVIII асрдан бошлаб аёлларни ҳам олиб кела бошлашди.
Мустамлака жамиятининг юқори қатламини метрополиянинг 
имтиёзли оқ танли вакиллари: наслий зодагонлар ва бой савдогар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


331
лар ташкил қиларди. Улар қарийб барча маъмурий, ҳарбий ва чер-
ков мансабларини эгаллаб олгандилар. Йирик ерлар ва конларнинг 
эгалари ҳам улар эди.
Бир поғона пастда креоллар – европаликларнинг мустамлакалар-
да туғилган «тоза қонли» авлодлари туришарди. Катта ер эгалари-
нинг асосий қисми улар орасидан чиққан, улар зиёлилар ва пастки 
лавозимлар сафини тўлдиришар, маъмуриятда ва армияда иккинчи 
даражали мансабларни эгаллашар, савдо билан шуғулланишар, кон 
ва мануфактураларга эгалик қилишарди. Улар орасида кичик ер эга-
лари ва ҳунармандлар ҳам бор эди. Расман креоллар метрополияда 
туғилганлар билан бир хил ҳуқуққа эга эдилар, аммо бошқарув ти-
зимидаги олий лавозимларни уларга беришмас эди.
Мустамлакаларда аралаш никоҳ натижасида пайдо бўлган 
аҳолининг кўплаб гуруҳлари мавжуд эди. Улар асосан метислар, му-
латлар ва самболар бўлиб, фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум, офи-
цер ва амалдор лавозимларини эгаллай олмас, маҳаллий ҳокимият 
органларига сайловларда иштирок этмасди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish