Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Александер Гамилтон (1755 –1804) – АҚШ мустақиллиги учун курашчи, давлат ва 
сиёсат арбоби, АҚШ нинг жадал савдо-саноат ривожланиш дастури муаллифи, биринчи 
молия вазири.
2
Жон Уилсон (1741–1798) – шотландиялик юрист, АҚШ нинг давлат арбоби, Мус-
тақиллик декларациясига имзо чеккан, АҚШ конституциясини ишлаб чиқишда қатнашган, 
Олий суднинг биринчи судьяларидан бири.
3
Жеймс Мэдисон (1751–1836) – АҚШ нинг 4-президенти, давлат ва сиёсат арбоби.
www.ziyouz.com kutubxonasi


324
Конвент фақат Конфедерация моддаларига қўшимчалар ки-
ритиш ваколатини олган эди, бироқ муҳокама давомида давлат ва 
ҳукуматнинг тамомила янгича шаклини барпо этишга киришилди. 
Фикр-мулоҳаза ва тортишувлар 16 ҳафта давом этди. Баҳслар асо-
сан қонун чиқарувчи орган-Конгресснинг, федерал ҳукуматнинг, 
суднинг мақоми ва штатлар билан марказий ҳокимият ўртасидаги 
муносабатлар хусусида борди. Натижада, 1787 йил 17 сентябрда шу 
баҳс ва тортишувлар маҳсули – Конституция қабул қилинди. Кон-
ституцияни мажлисда қатнашаётган 42 вакилнинг 39 таси имзола-
ди. Бироқ бу ҳужжат кучга кириши учун ҳали халқ томонидан ош-
кора сайланган штатлар конвентларининг розилиги зарур эди.
Конвент қарорига биноан 13 штатдан тўққизтасининг конвент-
лари тасдиқлагач, Конституция кучга кириши керак эди. 1788 йили 
июнда талаб этилган тўққизта штат Конституцияни тасдиқлади, 
бироқ йирик штатлардан Виржиния ва Нью-Йорк ўз тасдиғини
бермади.
Кучли марказий ҳокимиятга қарши қарашлар Конституцияга 
қарши чиққанларнинг асосий сабаби эди. Шахс ҳуқуқлари ва эр-
кинликларининг камситилишидан чўчиш эса барчани бир хилда 
ташвишга солар эди. Конституция шахс ҳуқуқларини қайд этма-
ганлиги сабабли Виржиния вакили Патрик Хенри (1736 –1799) уни 
имзоламаган эди. Конституцияга қўшимча «Ҳуқуқлар тўғрисида 
билль» таклиф этилганлиги туфайли 25 июнь куни Виржиния кон-
венти, Александер Гамилтон, Жон Жэй ва Жеймс Мэдисонларнинг 
саъй-ҳаракатлари билан 26 июль куни Нью-Йорк конвенти Консти-
туцияни тасдиқлади.
1789 йил сентябрда Нью-Йоркда тўпланган Биринчи Конгресс 
конституцияга қўшимчаларни қабул қилди. 1791 йил декабрида 10 
та қўшимчани Конституциянинг таркибий қисмига айлантириш 
учун зарур даражадаги штатлар розилиги олинди. Бу қўшимчалар 
«Ҳуқуқлар тўғрисидаги билль» сифатида тарихга кирди. Ҳуқуқлар 
тўғрисидаги билль қабул қилинган даврдан бери Конституция-
га яна 16 та қўшимча киритилди. Уларнинг аксарияти Ҳуқуқлар 
тўғрисидаги билль ўрнатган шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини 
кенгайтирган.
Конституция АҚШда республика тузумини ўрнатди. Ижро 
ҳокимияти бошида 4 йил муддатга сайланадиган ва кенг ваколат-
ларга эга бўлган президент лавозими жорий қилинди. Президент 
www.ziyouz.com kutubxonasi


325
армия ва флотга қўмондонлик қилар, халқаро шартномалар тузар, 
олий мансабдорларни тайинлар эди. Биринчи Президент этиб, 1789 
йил 30 апрель куни бўлиб ўтган сайловларда Жорж Вашингтон сай-
ланди. Олий қонун чиқарувчи орган АҚШ Конгресси бўлиб қолди. 
У икки палатадан иборат эди – юқори (сенат) ва қуйи (вакиллар 
палатаси). Сенатга ҳар бир штатдан 2 киши сайланарди, вакиллар 
палатасига эса депутатлар штат аҳолисининг сонига мос равишда 
сайланадиган бўлди. Конгресс тез суръатлар билан департамент-
лар (вазирликлар)ни барпо қилди ва барча департаментларнинг 
раҳбарларидан таркиб топган АҚШ Президентининг Кабинети ву-
жудга келди.
Бош судья ва бешта ёрдамчи судьялардан таркиб топган Олий 
Суд ҳамда учта округ судлари ва 13 та ҳудудий судларни таъсис этиш 
орқали Конгресс федерал суд тармоғини ҳам таъсис этди. Олий Суд 
катта ваколатларга эга бўлди, унинг аъзолари президент томонидан 
бир умрга тайинланар эди. Олий Суднинг вазифаси қонунларнинг 
Конституцияга мос келишини кузатишдан иборат қилиб белгилан-
ди. Штатларда қонунчилик кенгашлари сақланиб қолинди, улар 
маҳаллий ишларни бошқариш ҳуқуқига эга эдилар.
Айни пайтда, мамлакат собит равишда ўсиб, Европадан келувчи 
муҳожирлар сони ҳам ортиб борди. Америкаликлар ғарб томон сил-
жишди: Янги англияликлар ва пенсильванияликлар Оҳайо томон; 
виржинияликлар ва каролиналиклар Кентукки ва Теннесси томон. 
Нью-Йорк, Пенсильвания ва Виржиниядан юқоридаги бой водий 
ерлари тез фурсатда буғдой етиштирувчи улкан далаларга айланди.
Кўп анжомлар ҳамон уйда ишлаб чиқарилишига қарамай, са-
ноатлаштириш тез ривожланиб борди. Массачусетс ва Род-Айленд 
тўқимачилик саноатининг пойдеворини яратди; Коннектикут ту-
нукадан ясалган анжомлар ва соатлар чиқара бошлади; Нью-Йорк, 
Нью-Жерси ва Пенсильвания қоғоз, шиша ва темир ишлаб чиқарди. 
Кемасозлик шу қадар ривожландики, денгизда Қўшма Штатлар 
Британиядан сўнг иккинчи ўринга кўтарилди.
Янги ерлар ўзлаштирилиб, учта штат – 1791 йили Вермонт, 1792 
йили Кентукки ва 1796 йили Теннесси ташкил топди.
Ташқи сиёсатда оқилона иш тутилди. Француз инқилоби ва 
унинг оқибатлари туфайли Европада бошланиб кетган урушда 
қатнашмаслик учун АҚШ 1778 йили Франция билан имзоланган 
ўзаро Битм шартларини бекор қилди. Ж. Вашингтон АҚШ уруш 
www.ziyouz.com kutubxonasi


326
ҳолатидаги давлатларга нисбатан дўстона ва бетараф бўлишини эъ-
лон қилди.
1797 йили Ж. Вашингтон президентликка қайта сайланиш 
таклифини қатъиян рад этиб истеъфога чиқди. Жон Адамс пре-
зидент этиб сайланди. Буюк Британия ва Франция билан муно-
сабатлар янада чигаллашиб, 1799 йили Франция билан қатор ден-
гиз тўқнашувларидан сўнг уруш муқаррар бўлиб кўринди. Шунга 
қарамасдан мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва сиёсий салоҳияти 
ортиб борди.
* * *
Хуллас, мустақиллик ва инқилоб саноат ва савдони ривожлан-
тиришдаги барча тўсиқларни олиб ташлади, мамлакат ичкарисида 
эркин рақобатга, иқтисодий ҳаётда ташаббусга, фаолликка, ишби-
лармонликка кенг йўл очилди. Замондошларнинг таъкидлашлари-
ча, инсон бахтининг асоси ўз мулкидан эркин фойдаланиш бўлиб 
қолди. Бироқ жанубий штатларда плантацион қуллик ҳали сақланиб 
қолаётган эди.
Мустақиллик Декларацияси ва АҚШ Конституцияси Европа-
нинг илғор тафаккурига катта таъсир кўрсатди, уларда илгари су-
рилган ғоялар умуминсоний характерга эга бўлиб, кўплаб халқлар 
курашининг мазмунига айланиб қолди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish