Америкадаги янги ирқий гуруҳлар
Европалик
+
Ҳинду
=
Метис
Европалик
+
Негр
=
Мулат
Ҳинду
+
Негр
=
Самбо
Бу тоифанинг вакиллари ҳунармандчилик, майда савдогарлик
ва бошқа эркин касблар билан шуғулланишар, бой латифундист-
лар қўлида бошқарувчи, хизматкорлар бошлиғи ва назоратчи бўлиб
ишлашарди, кичик ер эгаларининг кўпчилигини ташкил қиларди.
Мустамлака даврининг охирига келиб улар пастки диний лавозим-
дагилар сафини тўлдирдилар, пеонларга
1
, мануфактура ишчиларига
ва аскарларга айландилар.
Католик черкови ҳиндулар ва негрлар ўртасида христианлик
динини жорий қила бошлади. Бу ердаги христиан руҳонийларнинг
баъзилари катта ер эгалари ҳам эди. Лекин аксарият христиан
ташвиқотчилари маҳаллий аҳолига сидқидилдан ёрдам берарди –
савод ўргатишар, даволаш билан шуғулланишарди.
1
Пеон (испанча – қарздор) – Лотин Америкаси мамлакатларида ер эгаларидан қарздор
бўлиб қолиш эвазига қулга айлантирилган деҳқон шундай аталган. Қарздорлик ва ишлаб
бериш мажбурияти авлоддан авлодга ўтган ва бутун оилага тегишли бўлган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
332
XVIII асрга келиб бутун Лотин Америкаси Испания, Португалия,
Голландия, Англия ва Франциянинг мустамлакаларига айлантирил-
ди. Бунга қарама-қарши Лотин Америкасининг аҳолиси орасида
озод бўлиш, мустақил давлат тузишга интилиш кучайиб бораётган
эди.
Озодлик ҳаракатлари. Мустамлакачиларга қарши қўзғолонлар
XVI асрдаёқ бошланган эди. Биринчилардан бўлиб курашга Куба
ҳиндулари бош кўтардилар (1511–1512). Уларга Атуэй исмли шахс
бошчилик қилди. Бу дастлабки қўзғолон нисбатан узоқ давом эт-
ган бўлсада, оқибатда тор-мор қилинди. Атуэйни испанлар тутиб
олишиб гулханда ёқдилар. Кейинчалик ҳам бундай қўзғолонлар до-
имий равишда бўлиб турди.
Худди шу тарзда XVI асрда негр-қуллар исёни бошланди. Бу
курашнинг энг ёрқин тимсоли «Палмарес» (Палма Республикаси)
бўлди. Қўзғолончилар Бразилияда маълум ҳудудни эгаллаб, уни Ре-
спублика деб эълон қилдилар. Республика 1630 йилдан 1697 йилга-
ча мавжуд бўлди, курашди. Бу «озод давлат»нинг 20 минг аҳолиси
бор эди. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан
шуғулланишарди, улар ҳатто металлга қайта ишлов беришни ҳам
ўзлаштириб олишган эди. «Палма Республикаси»ни Оқсоқоллар
Кенгаши бошқарарди.
Негрларнинг озод давлатини йўқотишга қаратилган муваффа-
қиятсиз уринишлардан сўнг XVII аср 80-йилларида унга қарши
республикани қуршаб турган бутун португал армияси ташланди.
Республиканинг сўнгги жангчилари баланд қирдан ўзларини жар-
ликка ташлаб озод ҳолда ҳалок бўлдилар.
Бутун XVII–XVIII асрлар – ҳиндулар ва негрларнинг мустамла-
качиларга қарши озодлик учун кураш даври бўлди.
Шимолий Америкадаги инглиз мустамлакаларининг мустақил-
лик учун курашдаги муваффақиятлари ва Буюк Француз инқилоби
Лотин Америкаси халқларига ҳам катта таъсир кўрсатди. Фран-
циядаги инқилоб садоси Гаити оролидаги француз мустамлакасида
(унинг французча номи – Сан-Доминго) қудратли акс-садо бўлиб
жаранглади. Бу ерда 4 –5 минг плантаторга 500 минг қул ишларди.
Франциянинг Таъсис мажлиси оқ танли бўлмаган барча эркин ки-
шиларнинг европаликлар билан тенг ҳуқуқлилигини эълон қилди,
бироқ қулларнинг аҳволи ўзгартирилмади. Фақат бунга қарши
www.ziyouz.com kutubxonasi
333
қўзғолон кўтарилгандан кейин, 1791 йилги декрет билан Франция-
нинг ўз ҳудудига қадам қўйган қулларга озодлик берилди.
1791 йил 22 август куни Гаитида бошланган қуллар қўзғолонига
Туссен Лювертюр (1743–1803) бошчилик қилди. Болалигида бир
руҳоний Туссенга ҳисоблаш, ўқиш ва ёзишни ўргатган эди. Планта-
циядаги иш бошқарувчи эса унга ўз кутубхонасидан фойдаланишга
рухсат берганди.
Туссен «Озодлик ҳамма учун» шиори остида жанг қилувчи
ажойиб армия тузди. Қўзғолончилар француз мустамлакачи
қўшинларини тор-мор қила олдилар. Қуллар бу муваффақиятлар
натижасида озодликка ва плантаторларнинг ерларига эга бўлдилар.
1801 йили Гаити оролида қулликнинг бекор қилинганлигини
ва мустамлаканинг барча аҳолиси қонун олдида тенглигини
тасдиқловчи конституция қабул қилинди. Конституция хусу-
сий мулкнинг дахлсизлигини таъкидлади, 1-моддасида эса Сан-
Доминго Франция империяси таркибидаги мустамлака эканлиги
тан олинди. Туссен Лювертюр Сан-Домингонинг умрбод ҳукмдори
деб эълон қилинди. Бироқ Директория даврида Франция ҳукумати
Сан-Домингодаги аввалги тартибларни тиклашга уринди ва шу
мақсадда оролга 10 минг кишилик жазо қўшинини жўнатди. Қўшин
озодликдан руҳланган қўзғолончиларни енга олмади. Шунда фран-
цуз қўмондонлиги Туссенни музокарага таклиф қилди ва музокара
пайтида уни тутиб олиб Францияга жўнатди. У қамоқда 1803 йили
вафот этди. Унинг сафдошлари Гаити мустақиллиги учун курашни
давом эттирдилар.
* * *
Европалик босқинчилар ўрнатган тартиб Америка мустамла-
каларининг ривожини тўхтатиб турди, ҳинду ва негрларнинг ин-
соний қадр-қимматини хўрлади. Шимолий Америкадаги инглиз
мустамлакаларининг мустақиллик учун кураши ва Буюк Француз
инқилобининг таъсири остида Лотин Америкасидаги мустамлака-
ларда мустақилликка интилиш кучайди. Сан-Домингодаги негр-
қулларнинг инқилоби ва Лотин Америкасидаги биринчи мустақил
давлат Гаитининг тузилиши мустамлакачилик режимига қарши
улуғ кураш бошланаётганлигидан нишона эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
334
Do'stlaringiz bilan baham: |