Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

1787 йилги конституция. Инқилоб муваффақиятлари амери-
каликларга Мустақиллик Декларациясида ифодаланган орзу-умид-
лари ва ғояларига қонуний шакл бериш ва ўз норозиликларини 
штат конституциялари воситасида қондириш имкониятини берди. 
Мустақиллик Декларацияси қабул қилингандан сўнг бир йил ўтгач, 
учта штатдан бошқа барчаси ўз конституцияларини қабул қилдилар.
Янги конституциялар демократик ғоялар таъсирини акс эттир-
ган ва инглиз таомилининг бой пойдеворига таянган бўлиб, улар-
ни ўтмиш билан боғловчи ришталар кескин қирқилмади, аммо ҳар 
бири республикачилик руҳи билан суғорилган эди.
Англия билан уруш бошланишидан олдин маҳаллий ассамблея-
лар Иттифоқ тузишнинг Олбани режасини 1754 йили рад этишган 
эди. Бироқ инқилоб пайтидаги ўзаро ёрдам бундай иттифоқнинг са-
марадорлигини исботлади. 1776 йили Жон Дикинсон «Конфедера-
ция ва Абадий Иттифоқ Моддалари»ни ишлаб чиқди. Континентал 
конгресс бу моддаларни 1777 йили қабул қилди ва улар 1781 йили 
кучга кирди. Бироқ мазкур моддалар томонидан жорий этилган 
ҳукумат шакли қатор камчиликларга эга эди. Маҳаллий ҳукуматнинг 
тарифлар ўрнатиш, тижоратни тартибга солиш ва солиқлар йиғиш 
борасидаги ваколати заиф эди. Халқаро алоқалар соҳасида ҳам назо-
рат мустақиллиги етишмаслигидан қатор штатлар хорижий давлат-
лар билан ўзлари музокаралар бошлаб юбордилар. Тўққизта штат 
ўз армияларини шакллантирди ва қатор штатлар ўз ҳарбий-денгиз 
қуролли кучларига эга бўлди. Аралаш-қуралаш танга пуллар муам-
моси ва штат ҳамда давлат миқёсидаги қоғоз пулларнинг чалкаш 
хилма-хиллиги мавжуд бўлиб, барчаси тез қадрсизланиб борарди.
Урушдан сўнг юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ўзга-
ришлар киритишни тақозо этди. Чунки Жорж Вашингтон ёзгани-
дек, штатлар фақат «қумдан тўқилган арқон» ёрдамида бирлашти-
рилган эди.
Урушдан олдин ҳал этилмай қолган муаммолардан бири – штат-
ларнинг ерларини кенгайтириш ва Аллеген тоғларидан ғарбда 
жойлашган ерларни бошқариш муаммоси бўлиб, бу 1787 йили 
эълон қилинган Шимоли-Ғарбий Ордонанс
(декрет) деб аталувчи 
ҳужжатда ўз ечимини топди. Ордонанс орқали ўрнатилган ўз-ўзини 
бошқаришнинг чекланган тизимига биноан бу ерлар яхлит ҳудуд 
www.ziyouz.com kutubxonasi


323
бўлиб, Конгресс томонидан тайинланувчи губернатор ва судьялар 
томонидан бошқариладиган бўлди. Штатлар (Нью-Йорк, Виржи-
ния) бу ерларга ўз даъволаридан уларни Қўшма Штатларга ўтказиш 
орқали воз кечди. Ҳудуд аҳолиси сайлов ёшидаги 5000 озод эрка-
кларга етгач, икки палатали қонун чиқарувчи тармоққа айланиши 
ва қуйи палатани ўзи сайлаши лозим эди.
Бу ҳудудларда бештадан ортиқ бўлмаган ва учтадан кам бўлмаган 
штатлар шаклланиши керак эди ва улардан бирининг аҳолиси 
60 000 озод кишига етса, у «асл штатлар билан барча жиҳатдан тенг 
мақомда» Иттифоққа қўшилиши лозим эди. Ордонанс фуқаролик 
ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлади.
Янги сиёсат Америка мустамлакалари метрополия манфаатла-
ри учун мавжудлиги ва сиёсий жиҳатдан тобе, ижтимоий жиҳатдан 
эса паст эканлиги ҳақидаги асрий тушунчани рад этди. Бу назария 
давлатнинг кенгайишини билдириб, тенглик манфаатлари билан 
имтиёз сифатида эмас, балки ҳуқуқ тарзида тақдимлаш тамойилига 
алмаштирилди. Шимоли-Ғарбий Ордонанс Америка халқ сиёсати-
нинг асослари шаклланишига таъсир қилди.
Бироқ Ордонанс штатлар ўртасида пайдо бўлаётган бошқа 
кўплаб муаммоларни ҳал қилмади. 1786 йили Мэриленд ва Вир-
жиния штатлари орасида Потомак дарёсидаги кема қатнови бўйича 
муаммони ҳал этиш учун йиғилган беш штат вакиллари, Алексан-
дер Гамилтон
1
таклифига кўра бу муаммони ваколатли йиғинда ҳал 
этишга келишди.
1787 йили майда Филадельфияда бошланган Федерал Конвент 
йиғинига штатлардан сайланган вакиллар сифатида кўзга кўринган 
арбоблар тўпланди. Улар орасида Жорж Вашингтон, Жэймс Уил-
сон
2
, Бенжамин Франклин, Жеймс Мэдисон
3
, Александер Гамилтон 
каби машҳур кишилар бор эди. Франция ва Буюк Британияга элчи 
қилиб юборилган Томас Жефферсон ва Жон Адамслар Конвент 
ишида қатнаша олмадилар. Умуман, 55 та вакил сайланган бўлиб, 
улар орасида ёшлар анчагина эди (вакилларнинг ўртача ёши 42).
1

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish