Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Ҳаётнинг давлат томонидан тартибга солиниши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ҳаётнинг давлат томонидан тартибга солиниши. Шарқ 
цивилизацияси шароитида кишилар ҳаётининг давлат ва дин то-
монидан тартибга солиниши оммавий кўринишга эга эди. Давлат 
солиқлар, тўловлар, анъанавий йиғимлар орқали етиштирилган 
маҳсулотнинг асосий қисмини олиб қўярди.
Японияда, масалан, солиқ йиғувчилар ўша даврларда мавжуд 
бўлган бир мақолга амал қиларди, яъни: «Деҳқон ҳўл сочиққа 
www.ziyouz.com kutubxonasi


339
ўхшайди, қанча кучли сиқсанг шунча кўп сув чиқади». Қишлоқ ва 
шаҳар аҳолиси давлат фойдасига турли тўловлар тўларди, савдогар 
ва ҳунармандлардан эса солиқ олинарди. Бундай улкан даромаднинг 
ҳаммасини тақсимлаш ҳарбийлар, хизматчилар ва баъзи бошқа то-
ифадаги шахсларга турли манбалардан (масалан, маълум ҳудуддан) 
тушадиган даромаддан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ва даромад 
манбаини турли давлат ташкилотларига бириктириб қўйиш йўли 
билан амалга ошириларди.
Барча ҳарбийлар ва давлат хизматчилари амалдаги тартибларга 
сўзсиз итоат этишлари шарт, акс ҳолда ўлим жазосига ҳукм қилинар 
эди. Бўйсунмаганлар ва гуноҳкорларни қатл этиш ҳар куни юз бера-
диган одатий ҳол бўлиб қолганди. «Агар бир оила айб қилиб қўйса, 
бошқа тўққиз оила ҳамкорлик учун жазоланади», – XVIII асрда
Хитойдаги Сичжоу шаҳрининг деворларидан бирида ана шундай 
ёзув ўйиб ёзилган. Ҳар бир шаҳарлик махсус дафтарга киритилиб, 
ўз маҳалла ва кўчасига ёзиб қўйиларди, у ҳар ойда икки марта мах-
сус текширувдан ўтиш учун бошқармага боришга мажбур эди. Бар-
ча шаҳарга келганлар ёки кетаётганлар ҳисобдан ўтишарди. Монах-
ларнинг мажбуриятига ҳунармандлар ҳақида ахборотлар йиғиш ва 
чақимчилик ҳам кирарди.
Ислом дини ҳукмрон бўлган мамлакатларда, айниқса кўплаб 
халқлар ва турли динларга эътиқод қилувчиларни бир давлатга 
бирлаштирган Усмонийлар империясида, ислом динига эътиқод 
қилмайдиганлар учун барча бошқа чеклашлардан ташқари ди-
ний чеклашлар ҳам мавжуд эди. Улар алоҳида солиқ – жузъя ҳам 
тўлашлари шарт эди.
Бундай шароитда товар-пул муносабатлари фақат ўрнашиб 
қолган анъаналар, диний ғоялар ва давлат бошқарув тизими билан 
курашдагина туғилиши мумкин эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish