Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Шаҳарлар. Шарқ ва Европа шаҳарларининг ҳолатида ҳам фарқ 
мавжуд эди. Агар Европа мамлакатларида шаҳарларнинг ўсиши ва 
мустаҳкамланиши шаҳар аҳолисининг феодал қарамликка қарши 
кураши билан бирга олиб борилган бўлса, Шарқда аҳвол бутунлай 
бошқача, яъни янги даврда ҳам феодалнинг шаҳар устидан назорати 
сақланиб қолаётган эди.
Маълумки, ҳинд шаҳарларининг кўпчилиги рожаларнинг 
қароргоҳи сифатида пайдо бўлган. Рожа қасри ёнида ўн минглаб 
нонхўрлар, хизматкорлар, қуллар овқатланишарди. Йирик феодал-
ларнинг шаҳардаги қароргоҳлари рожа қасрининг кичрайтирил-
ган нусхаси эди. Шаҳарда жойлашган ёлланма қўшинга жуда кўп 
хизматкорлар, аравакашлар хизмат қилишарди. Бундай шаҳар фео-
дал ва унинг армияси билан яқин боғланган бўлади. Агар фео-
далнинг қароргоҳи кўчирилса шаҳар бўшаб қолади. Масалан, шу 
тарзда бобурийзода Акбаршоҳнинг пойтахти бўлган энг бой шаҳар 
ҳисобланмиш Фатхпур-Сикри пойтахт Аграга кўчирилгач, бир неча 
йил ичида тўлиқ инқирозга юз тутади.
XVII аср бошларида Фатхпур-Сикрига келган бир инглиз сайёҳи 
«Шаҳар маркази вайроналардан иборат. Бинолар бўм-бўш, аҳоли 
йўқ. Ернинг каттагина қисми томорқаларга бўлиб берилган», – деб 
ёзган.
Феодалларнинг қароргоҳи сифатида пайдо бўлган шаҳарлардан 
ташқари ички савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлиб хизмат 
қиладиган шаҳарлар ҳам мавжуд эди.
Хитой шаҳарлари янги даврда ҳам аввалгидек ўрта аср қиёфасини 
сақлаб қолган эди. Одатда иккита кенг кўча бир-бирини шимолдан 
жанубга ва шарқдан ғарбга қараб шаҳарни кесиб ўтади. Бу кўчалар 
шунчалик тўғрики, улар кесишган чорраҳадан шаҳарнинг тўртта 
дарвозаси ҳам бемалол кўриниб туради. Уйлар, ҳатто бойларники 
ҳам пастгина қилиб қурилган. Биноларнинг асосий қисми ёғочдан 
ишланган, ташқи тарафидан лок билан бўялган ва расм солинган 
бўлади. Деразаларга қоғоз, ойна, чиройли панжаралар ўрнатилган. 
Уйдаги хоналар (улар одатда беш ёки олтита) биридан иккинчисига 
ўтиладиган қилиб қурилган ва катта ҳовли билан ажратилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


342
Хусусий саройларнинг фақат дарвозасигина кўчага қаратиб 
қурилган. Дарвоза чеккаларида иккита пастқамгина бино бўлиб, 
уларда хизматкорлар, дўкончилар ва ишчилар яшаган. Кўчаларнинг 
икки чети устунларига шиорлар ёзилган, мато байроқчалар билан 
безатилган дўконларга тўлиқ бўлган. Улар шунчалик кўпки, кунда-
лик эҳтиёж молларининг ҳаммасини дарвоза олдидан сотиб олиш 
мумкин бўлган. Сотувчилар эса ўз молларини мақтаб тинимсиз 
қичқиришган.
Йўловчиларнинг ҳордиқ чиқариши учун ҳар қадамда дам 
олиш жойлари: меҳмонхона ва ошхоналар, мева, чой, муз солин-
ган сув сотадиган чодирлар бўлган. Кўчаларни сайёр савдогар-
лар, ҳунармандлар ва сартарошлар, хат ёзувчи ҳаттотлар, фолбин-
лар ва гадолар тўлдириб юришган. Хитойда бўлган испан сайёҳи 
кўчаларда одамларнинг кўплигидан ҳайратланиб, «Агар буғдой
донини отиб юборишса, у ерга тушмаган бўларди», – деб ёзган
эди.
Сарой амалдорлари ва император хонадонининг шаҳзодалари 
кўчаларда отлиқ қўриқчилари билан юришган. Оддий халқ яшайди-
ган маҳаллалар қаровсиз ва ифлосроқ бўлган. Ҳунармандлар, шаҳар 
қашшоқлари ғариб кулбаларда яшашган, жанубий шаҳарларда эса 
усти айвонли қайиқларда кун кечиришган.
Деҳқончилик хўжалик ҳаётининг асосини ташкил қилган. Баъзи 
бир ҳудудларда аҳолининг мутлақ кўпчилиги фақат зироатчиликдан 
кун кўришган.
Хитой деҳқони ўта меҳнатсевар ҳисобланади. Бу ерда меҳнатга 
заҳмат, гуноҳлар учун берилган жазо деб эмас, инсонга юкланган 
шарафли ва муқаддас бурч деб қаралади. Деҳқоннинг қанчалар фа-
ровон яшаши ана шу меҳнатга бўлган муносабатига боғлиқ эканли-
гини улар яхши тушунишарди. XVIII аср охирида Хитойга саёҳат 
қилган лорд Маккартни тоғ чўққисидан бошқа бирор қарич ҳам 
ишлов берилмаган ер йўқлигини ҳайрат билан ёзади. Хуллас, тик 
тоғ ён бағрларидан тортиб то сувли ботқоқларгача экин экишга мос-
лаштирилган. Ботқоқларда тупроқ тўлдирилган қайиқлардан сузиб 
юрувчи томорқалар ҳосил қилинган.
Хитойдаги мавжуд табақа тизими ҳам ўзига хос кўринишга 
эга бўлган. Имтиёзлари наслдан-наслга ўтувчи олий табақага 
императорнинг қариндошлари ва уларнинг авлодлари – «сариқ 
белбоғлилар», яъни император каби сариқ белбоғ тақиб юриш 
www.ziyouz.com kutubxonasi


343
ҳуқуқига эга бўлганлар, «қизил белбоғлилар» ва дастлабки импе-
раторларнинг яқин авлодлари бўлган «темир қалпоқлилар» ки-
рарди.
Кишининг мансублиги мерос тариқасида авлоддан авлодга 
ўтмайдиган имтиёзли табақа «шэнши» – олимлар эди. Фақат «шэн-
ши» бўлиш учун имтиҳон топшириш ва илмий унвон олиш зарур 
эди. Бундай унвон унинг соҳибига давлат хизматига кириш имкони-
ятини берарди. Фақат зодагонларгина эмас, деҳқон ва ҳунармандлар 
ҳам бундай имтиҳон топшириш ва унвон олиш ҳуқуқига эга эдилар.
Бироқ диний китоблар матнини ёд олиш кераклиги, имтиҳонда 
бериладиган иншо мавзуларининг мажозий характерга эга эканли-
ги сабабли талабгорларнинг кўпчилиги имтиҳондан ўта олмасди. 
Шэншилар орасидан шаҳар ҳокимлари, судьялар ва бошқа юқори 
амалдорлар чиқарди. Европаликлар уларни «мандаринлар» деб ата-
шарди (португалча «мандар» –бошқармоқ сўзидан олинган).
«Мандаринлар»нинг ташқи кўринишидаги фарқи бош кийимига 
тақиладиган кичкина шарчаларда бўлиб, улар мавқеига қараб мар-
варид ва бошқа қимматбаҳо тошлардан ясаларди.
Олий табақа вакилларига қилган гуноҳлари учун шармандали
жазолар қўлланилмасди, хусусан уларни бамбук таёғи билан сава-
лаш мумкин эмасди. Уларга савдогарлик, олиб-сотарлик, ҳунар-
мандлик билан шуғулланиш ҳам тақиқланган эди.
Табақа пиллапоясининг пастки қисмини деҳқонлар, савдогарлар 
ва ҳунармандлар эгаллаганди. Деҳқонлар табақасига помешчиклар 
ҳам, ҳунармандлар табақасига эса йирик устахона ва мануфактура 
эгалари ҳам кирарди.
Актёрлар, фаррошлар, давлат идораларининг қоровуллари, до-
имий қайиқда яшовчилар ва қуллар энг пастки табақа вакиллари 
ҳисобланарди.
Ҳиндистонда эса барча аҳоли касталарга бўлинарди. Инсоннинг 
жамиятдаги ўрни, касби, унинг кастаси, ота-онасининг машғулоти 
билан қатъи белгиланарди. Деҳқоннинг ўғли деҳқон, савдогарнинг 
ўғли савдогар бўлиши керак эди. Кастадан қувилиш инсонни уму-
ман жамиятдан ташқарида қилиб қўярди.
Япон жамиятининг бутун ҳаёти тақиқлар ва йўриқномалар би-
лан ўраб ташланган эди. Бундай тартибга олишдан асосий мақсад 
жамиятдаги мавжуд анъанавий турмуш тарзини сақлаб қолишга 
қаратилган. Фармонлар ва қоидалар барча табақа вакиллари 
www.ziyouz.com kutubxonasi


344
ҳаётини, фаолият турини, хулқ-атвор нормасини, кийиниш тартиби 
ва ташқи кўринишини, ҳатто овқатини ҳамда шу каби майда икир-
чикирларгача белгилаб берарди.
Махсус қонунлар билан деҳқонларга тонг отиши билан туриш, 
ароқ ва чой ичмаслик, тамаки чекмаслик, овқатга фақат оддий дон-
ни ишлатиш, пахтадан тўқилган матодан кийим кийиб юриш, паст 
ва кичкина уй қуриш, эгарга гилам солмаслик белгилаб қўйилган 
эди. Шундай қонунлар орқали шаҳарликлар ҳаёти ҳам тартибга 
солинарди. Уларга шоҳи кийимлар кийиб юриш, уйда локланган 
идишларга эга бўлиш, олтин ва кумуш тақинчоқлар тақиб юриш, уч 
қаватли уй қуриш кабилар тақиқланган эди.
Янги даврга келиб одамларнинг табақавий мансублиги улар-
нинг мулкий ҳолатига, демак жамиятдаги амалий ўрнига мос кел-
май қолди. Бироқ Шарқ жамиятининг анъанавий тараққиёт шакли 
табақа тизимининг сақланиб туриши учун шароит яратарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish