Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Хитой XVII аср биринчи ярмида. XVI аср охири – XVII аср 
бошларида жанубий Хитойнинг муҳим савдо ва маданий марказла-
ридан бири бўлган Уси шаҳрида, Дунлинь академияси базасида янги 
бир ташкилот пайдо бўлди. Унинг аъзолари ижтимоий ҳаётнинг 
барча соҳаларида ислоҳотларни талаб қилиб чиқдилар. Уларнинг 
дастурлари кўп жиҳатдан XVI асрдаги ислоҳот тарафдорларининг 
талабларини эслатарди, зеро ташкилот ҳукуматга қарши қарашлари 
учун бу ерга Пекиндан қувиб юборилган амалдорлар томонидан ту-
зилганди. Уси бойларининг ва баъзи бир шэньшиларнинг кўмагига 
суянган Гу Сянчэн тўра ташкилотга бошчилик қилди. Уларнинг 
талаблари орасида давлат аппаратини ислоҳ қилиш, мамлакатни 
бошқаришда бевосита императорнинг ролини ошириш, шунингдек, 
иқтисодий ўзгаришлар самарадорлигини ва ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларнинг сифатини ошириш учун давлат мануфактуралари 
ва устахоналарини хусусийлаштириш, йирик мулкдорлар томони-
дан деҳқонлар ерларининг эгаллаб олинишини тўхтатиш, солиққа 
тортиш тизимини тартибга солиш ва шу кабилар муҳим ўрин ту-
тарди.
1620 –1624 йиллари ислоҳотчилар Пекинда ҳокимиятга келиш-
га эришдилар ва ўз дастурлари талабларини амалда ҳаётга татбиқ 
этишга уриндилар. Аммо сарой аслзодаларининг қаршилиги туфай-
ли ислоҳотчилар
ҳокимиятдан четлаштирилиб, кўпчилиги қатағон 
қилинди. Давлат хазинасидан маблағ ўмариш, деҳқонлар ерларини 
тортиб олиш, солиқлар ва шахсий мажбуриятларнинг оширилиши 
яна давом эттирилди. Хитойнинг халқаро аҳволи ҳам тобора ёмон-
лашиб бораётган эди. Бироқ Минлар ҳокимияти учун, ҳукмрон ту-
зумга қарши тобора йирик миқёсдаги урушга айланиб бораётган, 
деҳқонлар қўзғолонлари айниқса хавфли эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


351
XVII аср биринчи ярмида европаликларнинг Хитойга кириб
келиши давом этди. Испания Филиппинни эгаллаб олганидан сўнг, 
Лусон оролида савдо билан шуғулланувчи 20 мингдан ортиқ Хи-
той фуқароларини йўқ қилиб юборди. Худди шундай ёвузлик 1639 
йилда яна бир марта такрорланди. XVII аср йигирманчи йилларида
Хитой қирғоқларида голланд кемалари пайдо бўлди. Улар Пэн-
хуледао оролига ҳужум қилди ва Тайвань (Формоза) оролининг 
бир қисмини эгаллаб олди. Бироқ
Хитойнинг қитъадаги қисмида 
ўрнашиб олиш уларга насиб қилмади. Голландлар билан бир қаторда 
Англия ҳам бу ҳудудларга ўз тажовузкорлик қизиқишларини бил-
дирди. Инглизлар Гуанчжоу ҳудудига кириб, Хитой ҳукуматидан 
бу ерда савдо қилиш ҳуқуқини олдилар. Европаликлар Хитойдан 
биринчи навбатда ипак ва чинни олиб кетишар, тамаки ва ўточар 
қуролларни эса олиб кирардилар.
Хитой ҳукумати аввалгидек, чет элликларнинг мамлакатга ки-
ришларини тақиқлаганди. Фақат католик руҳонийлари бундан му-
стасно эди. Уларнинг Хитойдаги фаолиятига баҳо бериш анча му-
раккаб, бир томондан, улар Хитойни мустамлакага айлантириш 
учун ғоявий замин тайёрлардилар, кўпминг йиллик маданият ва 
анъаналарнинг бузилишига олиб келдилар, бошқа томондан эса, 
аҳолини Ғарб цивилизациясининг ютуқлари билан таништирди, 
уларни кундалик турмушда қўллашга ёрдамлашди.
XVII аср бошларида Хитой ва Россиянинг биринчи давлатлара-
ро расмий муносабатлари кузатилади. Бироқ то Хитой маньчжур-
лар томонидан эгаллаб олинганига қадар бу давлатлар ўртасида 
тўлақонли алоқалар ўрнатилган эмас.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish