Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XIX боб бўйича саволлар
1. Шарқ цивилизациясининг белгилари ва шарқона тараққиётнинг асо-
сий йўналишлари нималардан иборат?
2. Конфуцийлик таълимотининг асосини қандай ғоя ташкил қилади?
3. Ҳиндуизмда ҳаётнинг мақсади нимадан иборат деб қаралади?
4. Шарқда ҳаётнинг давлат томонидан тартибга солиниши нима билан
изоҳланади?
5. Шарқ динлари инсон камолотининг қандай йўлларини тарғиб қила-
ди?
6. Ҳиндистон ва Хитойдаги шаҳарлар ривожланишида қандай ўхшаш-
ликлар ва фарқлар мавжуд?
XX Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ХИТОЙ
ХИТОЙ МИНЛАР СУЛОЛАСИ ҲУКМРОНЛИГИ ОСТИДА
XVI аср бошларига келиб Хитой монархия бошқарув тизими-
га, иқтисодда капитализмгача бўлган муносабатлар устуворлик 
қиладиган, умумий белгилари ҳали Қадим даврларда ва Илк ўрта 
асрлардаёқ шаклланган сертармоқ ижтимоий тизимга эга бўлган, 
марказлашган давлат эди.
Ташқи сиёсий жабҳада Хитой қўшни давлатларнинг, энг авва-
ло Марказий Осиё давлатларининг ерларини босиб олишга ҳаракат 
қиларди. Европа давлатлари ва Россия билан бирон бир доимий 
алоқалар ҳали ўрнатилмаганди.
Минлар империясининг давлат тузилиши (Минлар сулоласи XIV 
аср иккинчи ярмида мўғулларнинг Юань сулоласи ағдарилганидан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


348
сўнг ҳокимиятни эгаллаган) шарқона мустабид тузум эди. Мамла-
катда ҳеч қанақа табақавий-вакиллик институтлари мавжуд эмас, 
шунинг учун ҳам император саройида, энг аввало, қарорлар қабул 
қилинишида ҳал қилувчи овозга эга бўлган ҳукмдорга таъсир 
ўтказиш учун турли гуруҳларнинг доимий кураши борарди. Лекин 
ҳукмдорнинг ўзи бевосита давлат ишларига аралашмасди, ўз амал-
дорларининг омилкорликларига ишонарди.
Бу даврда Хитойда ҳарам оғалиги
1
кенг тарқалган бўлиб, унга 
фақат этник хитойларгина олинар эди. Улар камбағалларнинг бо-
лаларидан император саройига сотиб олинарди. Ҳарам оғалари 
хизматидан фақат император оиласи аъзолари фойдаланишлари 
мумкин эди. Императорнинг ўзида баъзи йиллари уч мингтагача 
ҳарам ходими бўларди, князларда – ўттизгача, императорнинг бола-
ларида – йигирматагача ҳарам ходими бўлиши мумкин эди. Минлар 
ҳукмронлиги даврида саройда ўн мингтадан кам бўлмаган ҳарам 
ходимлари яшаган (уларнинг умумий сони, баъзи маълумотларга 
кўра 100 мингтага етган), улардан бири эса, охирги Мин императо-
ри даврида, унинг номидан амалда давлатни бошқарган. Баъзи бир 
ҳарам ходимлари вилоятларда катта лавозимларни эгаллаган, у ер-
ларда ҳоким, ҳарбий бошлиқ, шаҳар маъмуриятининг бошлиқлари 
ва шу кабилар бўлган. Императорга таъсир ўтказишда ҳарам ходим-
ларининг асосий рақиблари Сарой котибияти аъзолари бўлиб, улар 
Хоньминь ташкилотига (Фанлар академиясига ўхшаш ташкилот) 
бирлашган йирик хитой олимларининг қўллаб-қувватлашларидан 
фойдаланардилар. Улар ўзларининг императорга ёзган номалари-
да кўпинча пойтахтда ва ҳудудларда ҳукм сураётган амалдорлар 
зулмини фош этишарди, иқтисодиётни қайта қуришни, ҳарбий 
ислоҳот ўтказишни ва шу кабиларни ёқлаб чиқардилар. Кўпинча 
бундай фикрлар учун улар таъқиб қилинар, шундай бўлсада, шаҳар 
аҳолисининг бир қисми уларни қўллаб-қувватлар эди.
Хитой иқтисодида XVI аср бошларига келиб ривожланишнинг 
анча юқори даражасига эришган аграр соҳа муҳим ўрин эгаллайди. 
Иш қуроллари анча жўн бўлишига қарамасдан, деҳқонлар хитой-
ликларнинг асосий озиқлари бўлган шолидан юқори ҳосил олар-
дилар. Баъзи деҳқонлар сувни юқорига кўтариб берувчи махсус 
машиналар ясашни ўргангандилар, ҳосилдорликни ошириш учун 
ўғитлардан фойдаланардилар, шоли етиштиришнинг янги техно-
1
Ҳарам оғаси, ҳарам ходими (евнух) – бичилган қул.
www.ziyouz.com kutubxonasi


349
логияларини, масалан, уялаб экиш усулини, сифатли уруғ тайёр-
лашни ва шу кабиларни қўллардилар. Хитой деҳқонлари шолидан 
ташқари аҳолининг турли хил газламаларга бўлган эҳтиёжларини 
қондириш имконини берадиган пахта етиштириш соҳасида ҳам кат-
та ютуқларни қўлга киритдилар. Хитойда ерга эгалик қилишнинг 
иккита асосий тури – давлат ва хусусий ер эгалиги мавжуд эди
(хусусий ер эгалигини шартли-хусусий деб атаса ҳам бўларди, чун-
ки расман бу ерлар ҳам императорнинг мулки ҳисобланарди). Хусу-
сий ерлар бутун XVI аср давомида камайиб борди: деҳқонларнинг 
ерлари аста-секин катта ер эгаларининг, судхўрларнинг, шунингдек, 
амалдорларнинг қўлларига ўтди. Ерларнинг анча қисми бевосита 
император саройининг мулкига айланди.
Минлар Хитойида натурал тўловлар ва пул йиғимларига ҳам 
асосланган ўзига хос солиқ ва мажбуриятлар тизими юзага келган 
эди. Давлат ерларида солиқлар шартли-хусусий ерларнинг солиғига 
нисбатан юқори бўлар эди. Давлатнинг солиқларни оширишга ури-
нишлари кўпинча солиқ тўловчилар ва уларни йиғувчи амалдор-
лар ўртасида кескин қарама-қаршиликларни келтириб чиқарарди. 
Солиқлар асосан шоли билан ҳисобланарди, солиқни кумуш билан 
олиш эса фақат XVI аср охирларидагина ўрнатилди. Лянлар билан 
ўлчанадиган кумуш қуймалари билан бир қаторда XVI аср бошла-
ридан турли қийматдаги мис тангалар ҳам муомалага киритилган.
Шаҳарларга келганда, улардаги аҳоли сони қишлоқлардагидан 
анча кам эди. Шаҳарликларнинг асосий машғулотлари ҳунар-
мандчилик ва савдо бўлган. Газламалар ишлаб чиқаришда ўша 
вақт учун анча мукаммал бўлган дастгоҳлар, шу жумладан, сув
ёрдамида айлантирилувчи қурилмалар ҳам қўлланиларди. Бинолар 
қурилишида кўтариш кранларига ўхшаш қурилмалардан фойдала-
ниларди. Ўша пайтлардан сақланиб қолган бинолар бугунги кунда 
ҳам ўзининг мукаммаллиги ва гўзаллиги билан кишини ҳайратга 
солади. Йирик ва мустаҳкам кемалар қура оладиган хитойлик кема-
созлар ҳам техник муваффақиятларга эришган эдилар. Буюк геогра-
фик кашфиётлар даврида Хитой Европа мамлакатлари мустамлака-
чилик интилишларининг нишонига айланди. Ҳали 1516 йилдаёқ бу 
ерга ўз кемаларини юборган португаллар «кашфиётчи» бўлдилар. 
Португалия қиролининг вакили ҳатто Хитойнинг ички ҳудудларига 
ҳам кириб борди, лекин португал ва хитой кемаларининг бир қатор 
тўқнашувларидан кейин у мамлакатдан чиқариб юборилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


350
1531 йили Хитой ва Португалия кемалари ўртасида денгиз
жанги бўлиб ўтди ва унда португалияликлар мағлубиятга учради. 
Шундан кейин Хитой ўз портларини чет эл кемалари учун ёпиб 
қўйди. Шунга қарамасдан, Португалия Хитой ҳудудида ўз мустам-
лакаси Макао (Аоминь)га асос солишга эришди, католик руҳоний-
иезуитларига эса Хитойда тарғибот билан шуғулланиш учун имко-
ният берилди.
XVI аср ўрталарида Хитойга Япония қўшинлари бостириб кир-
ди. Узоқ давом этган қонли жанглардан сўнг, 1597 йили японлар 
мамлакатдан қувиб чиқарилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish