Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII–XVIII асрларда Хитой
XVII аср 1-ярмида Маньчжурия. XVI аср бошларида ҳозирги 
Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудида XII аср бошларидаёқ Цзин 
Империяси кўринишидаги ўз давлатларини қурган, чжурчжэн-
лар авлоди ҳисобланувчи маньчжур қабилалари яшардилар. Бу 
ҳудуднинг юз йилга яқин Хитой цивилизацияси доирасига кирган-
лиги маньчжурларга хитой маданиятини қисман ўзлаштириш имко-
нини берди.
XVI аср охирида Амурдан жанубда, Уссуриядан ғарброқда та-
лантли ҳарбий бошлиқ ва сиёсий арбоб Айсиньгиоро Нурхаци 
(1559 –1626) раҳбарлигида қабилалар иттифоқи пайдо бўлди.
1609 йилдан бошлаб маньчжурлар Минлар императорига ўлпон 
тўламай қўйди. Бу жараёнларнинг натижаси ўлароқ 1616 йили 16 та 
маньчжур қабилаларининг кенгашида Хоу-Цзинь (кейинроқ Цзинь 
империяси) давлати дунёга келди. Бу билан аввалги Цзинь давла-
тига дахлдорлиги таъкидланганди. Янги давлатнинг фуқароларини 
маньчжурлар деб атай бошладилар.
Нурхаци тез орада Минлар сулоласига қарши қуролли кураш 
бошлади, улардан 1618 йили Ляодун ярим оролини ва унга ёндош 
ҳудудларни тортиб олди. Шундан кейин маньчжурлар тарафига хи-
той ва мўғул қўшинларининг бир қисми ўтдилар.
Айнан ўша пайтлари орқа томонни мустаҳкамлашга уринган 
Нурхаци Жанубий Мўғулистонга қарши юриш бошлади. Биринчи 
йирик тўқнашув 1619 йили рўй берди ва мўғулларнинг мағлубияти 
билан тугади. Лекин бутун Мўғулистонни бирданига эгаллай ол-
маслигини тушуниб етган маньчжур хоқони уни парчалаб юбо-
ришга ва қисмларга бўлиб, аста-секин эгаллашга қарор қилди. 
1626 йили Нурхаци вафот этди. Унинг ўрнига тахтга келган ўғли 
Абахай (1592 –1643) отасининг ишини давом эттирди. Аввалига 
Харчин (Цицилар) хоқонлиги бўйсундирилди, кейин, 1635 йили, 
умуммўғул хони Лигденхон бошчилигидаги Чахор хонлиги ҳам 
www.ziyouz.com kutubxonasi


357
эгалланди. Маньчжурлар эгалланган ҳудудлардаги ишга яроқли 
аҳолини мажбур олиб кетдилар ва уларни ўзларининг саккиз 
байроқли қўшинларига қўшиб олдилар. Лигденхоннинг мағлубияти 
1636 йили Абахайга ўзини умуммўғул хони деб эълон қилиш им-
конини берди. Ўша йилнинг ўзида у ўз давлатининг номини Цин 
(яъни «соф, тоза») деб ўзгартирди.
Жанубий Мўғулистон Абахай хоннинг «ташқи» вассали 
бўлди. Бу ҳудудда аҳолининг эркин ҳаракатланиши, Хитой билан 
мустақиллигини сақлаб қолган бошқа мўғул ерлари билан савдо 
қилиши, қурол сотиб олиши, жанубий мўғуллар, халхасслар ва ой-
ратлар билан турмуш қуриши тақиқланди, лам руҳонийлари усти-
дан назорат ўрнатилди.
1618 йилдан бошлаб маньчжурлар бир неча марта Корея 
ҳудудига бостириб киришди. 1636 йилнинг охирларида уларнинг 
140 минг кишилик қўшини Сеулни эгаллади, талади ва тез ора-
да Корея ҳукмдори ўзини уларнинг вассали деб тан олди, тахт 
меросхўрларини маньчжурларга гаров тариқасида юборди. Аммо 
улар корейс қўшинларининг Хитойга қарши урушда қатнашишига 
эриша олмадилар. Катта тўлов олиш билан чекланишга тўғри
келди.
1643 йили Абахай вафот этди ва унинг кичик ёшдаги ўғли Шунь-
чжи богдихон бўлди. Бу воқеа Маньчжурия тарихида янги даврни – 
ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан унча катта бўлмаган давлатнинг
Хитой империясидаги энг имтиёзли қисмга айланиши, унинг 
ҳукмдори эса – Хитой тахтидаги биринчи маньчжур-император 
бўлиши даврини бошлаб берди. Бу 1644 йили У Саньгуй қўшинлари 
Ли Цзичэн тарафдорларини таъқиб қилишда давом этганлигидан, 
маньчжурлар эса Пекинда қолганларидан кейин юз берди. Мань-
чжур зодагонларидан энг қудратлиси Дурган (Доргон, Жуйван) 
Шуньчжини Хитой императори деб эълон қилишнинг ташаббуско-
ри бўлди, ўзи эса уга регент бўлиб олди. Ана шу пайтдан то 1911 
йилгача Хитойда чет эллик маньчжурларнинг Цинлар сулоласи 
ҳукмронлик қилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish