Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Хитойнинг маньчжурлар томонидан эгалланиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Хитойнинг маньчжурлар томонидан эгалланиши. 1644 йил-
нинг 6 июнида Пекинни эгаллаганидан ва уни Мукденнинг ўрнига 
Цин давлатининг пойтахти деб эълон қилганидан сўнг Дурган ўз 
қўшинларининг бир қисмини У Саньгуйга ёрдамга, бошқа бир 
қисмини Шандунь вилоятини эгаллаб олишга жўнатди. 30 октябр-
www.ziyouz.com kutubxonasi


358
да Шуньчжи яна бир бор Цин давлатининг императори деб эълон 
қилинди.
Сиан ва Тунгуан туманларида деҳқонларнинг гуруҳлари мань-
чжурларга бир йилга яқин қаршилик кўрсатдилар, лекин оқибатда 
Янцзи дарёсидан ўтиб, жанубга кетишга мажбур бўлдилар. Хубэй 
вилоятида Ли Цзичэн ва унинг кўпгина сафдошлари ўлдирилди. 
Деҳқонлар уруши қўзғолончиларнинг мағлубияти билан якунланди.
Пекин эгалланиши пайтида Мин императорлик оиласининг 
омон қолган аъзоларидан баъзилари маньчжурларни олқишлади, 
бошқалари эса, йўқотилган эътиборларини тиклашга умид боғлаб, 
Янцзи водийсига жўнадилар. У ерда, қадимий пойтахт Нанкин-
да, маҳаллий ҳукмдорларнинг кўмагида, Минларнинг вакили Фу 
Ван (Чжу Юсун) Хитойнинг янги императори деб эълон қилинди. 
Шундай қилиб, Минларнинг бу қисми янги император атрофида 
ватанпарвар кучларни йиғиб, маньчжурларга қаршилик кўрсатишга 
уриндилар. Бироқ бу қадам Минлар сулоласининг Нанкинда ҳозир 
бўлган баъзи вакиллари томонидан маъқулланмади ва улар импера-
торлик тахтига бошқа номзодни кўрсатдилар. Натижада маньчжур-
ларга қарши кучлар ўзаро жанжалларга ботиб қолди ва чет элли-
кларга қарши ягона фронт тузишга эриша олмадилар.
Маньчжурлар аввалига Янчжуони эгалладилар, унга ҳужум пай-
тида 800 минг кишини ўлдирганларидан сўнг, Нанкинга қараб юр-
дилар. У ерда император деб эълон қилинган Фу Ван ўз аъёнлари 
билан бирга қочиб қолди (кейинроқ у асир олиниб, Пекинда қатл 
қилинди), маҳаллий аёнларнинг бир қисми эса Цинларга хизмат 
қилишни маъқул кўрдилар.
1648 –1652 йилларда маньчжурлар бўйсундириб олган ерларда 
бир неча қўзғолонлар аланга олди, улардан энг йириклари Наньчан-
да, Чжэцянда, Фуцзянда, Хунанда, Сичуанда ва бир қатор бошқа 
жойларда бўлиб ўтди. Шимолий Хитойда қўзғолонлар Ганьсу, 
Шэньси ва Шаньси вилоятларини қамраб олди ва баъзи бир мўғул 
хонлари томонидан қўллаб-қувватланди.
Баъзида қўзғолончилар маньчжурлардан анча йирик шаҳарларни 
ҳам тортиб олишга муяссар бўларди. Шу тариқа улар Янцзидан 
жануброқда жойлашган Цзянлин шаҳрини эгалладилар. Унинг сак-
сон кунлик мудофаасида маньчжурлар 75 мингга яқин кишини йўқ 
қилди, 100 минг киши эса, таслим бўлишни истамади ва ўша ерда 
ўзини ўзи ўлдирди. Ганьчжоу шаҳри ёқиб юборилди ва у ерда ҳам 
www.ziyouz.com kutubxonasi


359
юз минг киши қурбон бўлди. 1646 йили Сичуан аҳолиси жон-жаҳди 
билан қаршилик кўрсатди ва фақат 1647 йилнинг бошларидагина 
маньчжурлар уларни тинчитишга муваффақ бўлдилар. Хитойлик 
зодагонларнинг ёрдамисиз вазиятни назорат остида ушлаб туриш-
нинг иложи йўқлигини тушунган маньчжурлар уларга бир қадар ён 
бердилар, мўғул отлиқ отрядларини ўз томонларига жалб қилдилар, 
европаликлар ёрдамида ўз қўшинларини қайта қуроллантирдилар 
ва Хитойни забт этишни давом эттирдилар. Янцзи водийсини эгал-
лаган маньчжурлар Жанубий Хитойни босиб олиш учун йўлга туш-
дилар.
1673 йилнинг охирида Цинлар даврида князь бўлган, ҳозир 
эса улардан норози У Саньгуй Пекиндаги марказий ҳукуматга 
бўйсунишдан бош тортди ва ўз назорати остидаги ерларда Мин-
ларнинг анъаналари тикланганлигини эълон қилиб, қўзғолон 
кўтарди. У хитойликларни маньчжурлар билан курашга чақирди. 
Бироқ одамлар онгида унинг сотқинлиги ҳақидаги фикр мустаҳкам 
ўрнашиб қолганлиги туфайли, У Саньгуй маньчжурларга қарши 
озодлик ҳаракатининг етакчиси бўла олмади. Шунда у Жануби-
Ғарбий Хитойда ўз давлатини яратишга қарор қилди. Бу ишда уни 
яна иккита князлик қўллаб-қувватлади, шунинг сабабли бу уруш та-
рихда «Хирож тўловчи уч князь уруши» деб ҳам аталади. Дастлабки 
даврда улар муваффақият қозона бошладилар ва Хитойнинг 15 та 
вилоятидан 6 таси улар назорати остига ўтди. 1678 йили У Саньгуй 
Чжоу Ди номи остида император деб эълон қилинди, аммо тез орада 
вафот этди. Унинг тахтга чиққан невараси У Шифань маньчжурлар-
га қарши курашда бобосига нисбатан анча омадсизроқ чиқди. Цин-
лар Чжоу империясини йўқ қилишга эришдилар. Шундай қилиб, 
Хитойнинг Цинлар назоратига ўтмаган ягона ҳудуди Чжэнларнинг 
Тайвандаги давлати бўлиб қолди. У 1683 йили Цинлар томонидан 
эгаллаб олинди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish