Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Халқ ҳаракатлари ва империянинг парчаланиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Халқ ҳаракатлари ва империянинг парчаланиши. Бобурий-
лар даврида Ҳиндистонда бетакрор ва ҳашаматли бинолар қурилди, 
улар ҳинд ва мусулмон меъморчилигининг уйғунлигини ўзида му-
жассамлаштирди.
Бироқ аҳолининг катта қисми аввалгидек қашшоқликда кун 
кўрарди. Акбарнинг солиқ ислоҳотлари умуман тараққийпарвар 
аҳамиятига қарамасдан, деҳқонларнинг аҳволини янада оғирлаш-
тирди, судхўрликка кенг йўл очди. Қарздор бўлиб қолган деҳқонлар 
ерларини ташлаб қочиб кета бошладилар. Унумдор ерлар чангал-
зорларга айланди. Йўлларда қароқчилар кўпайиб, савдо тушкун-
ликка учрай бошлади. Давлат хазинасига ҳам тушумлар камайиб 
кетди. Бундай ҳолатда империядан ажралиб чиқиш, айирмачилик 
кайфияти кучайди. Натижада бобурийлар империяси инқирозга 
юз тута бошлади. Бу ҳолат айниқса Шоҳ Жаҳоннинг ўғли Авранг-
www.ziyouz.com kutubxonasi


371
зеб ҳукмронлиги йилларида (1658 –1707) авжига чиқди. Авранг-
зеб сарой фитнаси натижасида отасини тахтдан ағдариб ва қонли 
жангда учта ака–укаларини енгиб тахтга келган эди. У тажрибали 
қўмондон ва сиёсий найрангларнинг устаси бўлган. У Декан во-
дийсига бир неча юришлар уюштириб, энг чекка жанубдан ташқари 
бутун Ҳиндистон ҳудудини бирлаштиришга эришди. Мутаассиб 
диндор бўлганлиги сабабли парчаланаётган империяни сақлашнинг 
йўли сифатида ислом қоидаларини қатъи жорий қилишга киришди. 
Мусулмон бўлмаганлардан олинадиган солиқ – жузьяни қайтадан 
тиклади, ҳиндлар учун қолган барча солиқларни икки ҳиссага 
оширди, уларга ўз байрамларини нишонлашни тақиқлади, ҳинд 
ибодатхоналарини бузиб ташлашни буюрди. Натижада империя-
нинг турли чеккаларида бобурийларга қарши ҳаракатлар бошланиб 
кетди. Бу ҳаракатлар феодал давлатларда доимий бўлиб турадиган 
одатдаги қўзғолонлардан оммавийлиги билан ажралиб турарди. Бо-
бурийларга қарши ҳаракатларнинг ғоявий асосида этник ва диний 
факторлар алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Йирик қўзғолонлардан бири Махараштра минтақасида бўлиб, 
унга Шиваджи (1630 –1680) исмли киши бошчилик қилган. Қўзғолон 
1646 йили бошланиб тезда мустақил давлатнинг ташкил топишига 
олиб келди. 1674 йили Шиваджи тантанали равишда тахтга ўтирди. 
Бироқ Шиваджининг ўлимидан сўнг бир неча йил ичида Аврангзеб 
бу давлатни босиб олди. Тахтга келган Шиваджининг ўғли Самб-
хаджи 1689 йили қатл қилинди. Лекин Махараштрани қайтадан 
тўлиқ бўйсундиришнинг иложи бўлмади. XVIII аср бошига келиб 
маратхларнинг мустақил давлати энди бобурийларнинг пойтахти 
Деҳлига хавф солиб турарди.
XVII аср бошларида юз берган йирик қўзғолонлардан яна бири 
сикхларнинг мустақиллик учун кураши эди. Ўз вақтида Акбар 
шоҳнинг ҳомийлигидан фойдаланган сикхлар кейинчалик ярим 
мустақил давлатга айланган эди. 1675 йили Аврангзеб сикхларнинг 
йўлбошчиси гуру Тег Бахадурни Деҳлида қатл қилдирди. Шундан 
сўнг сикхлар ҳаракатига гурунинг ўғли, қобилиятли сиёсатчи, сар-
карда ва шоир, кенг билимли ва жасур шахс гуру Гобинд Сингх 
(1666 –1708) раҳбарлик қилади. XVII аср ҳинд маданиятининг ёрқин 
намояндаларидан бири Гобинд 1708 йили ёлланма қотил томонидан 
ўлдирилди. Гобинднинг ўлимидан сўнг ҳаракатга Банда Бахадур 
www.ziyouz.com kutubxonasi


372
исмли шахс раҳбарлик қилди ва 1715 йили у ўлдирилгандан сўнг 
ҳам ҳаракат давом этди.
XVII–XVIII асрларда яна бир қанча қўзғолонлар бўлиб, улар-
да сварадж – «ўзимизнинг ҳокимият» сўзи пайдо бўлди ва бу сўз
XIX–XX асрлардаги миллий-озодлик ҳаракатининг ҳам шиорига 
айланди.
XVIII аср бошларига келиб империянинг реал инқирози бошлан-
ди. Армия аввалги қудратини йўқотди, маҳаллий ҳукмдорларнинг 
эса мустақиллиги ошди. Император энди на маъмурий, на ҳарбий 
ҳуқуққа эга бўлмаган, ўзига хос давлатлар уюшмасининг рамзий 
ҳукмдорига айланиб қолди. Энди унинг ҳаракатлари фақат са-
ройдаги қарама-қарши гуруҳлар ўртасида мувозанат ўрнатишга 
қаратилган эди, холос.
Шундай бир ҳолатда, 1739 йили Эрон шоҳи Нодиршоҳ қўшинлари 
Ҳиндистонга бостириб кириб, Деҳлини талади, пойтахт аҳолисининг 
кўпчилигини қирғин қилди. Ундан кейин Шимолий Ҳиндистонни 
афғонлар босди. Деҳли императорларининг ҳокимияти тобора заиф-
лашиб борарди. Мамлакат амалда унга кўз олайтираётган европали-
клар учун қулай бўлган феодал тарқоқликка қайтди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish