Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ҳиндистонда Бобурийлар империяси
1526 йили Бобурнинг жангларда тобланган 20 минг қўшини 
Афғонистоннинг тоғли йўллари орқали Ҳиндистонга ишғол қилди. 
Ҳинд рожалари бирлаша олмадилар ва Бобур қўшинига қаршилик 
қилишга ожизлик қилдилар. Унинг қўшини артиллерияда катта 
устунликка эга эди. Шу устунлик, ажойиб саркардалик маҳорати 
ва жангдаги уддабуронлик туфайли Бобур қисқа вақт ичида Шимо-
лий Ҳиндистоннинг катта қисмини ўзига бўйсундирди. 1526 йил 21 
апрелда Панипат ёнидаги жангда султон Иброҳим қўшинларини тор-
мор қилди ва Деҳлини эгаллади. Бобурни тахтга таклиф қилган са-
рой аёнлари ундан фақат султон Иброҳимга қарши фойдаланмоқчи 
эдилар, холос. Бобур Деҳли тахтида узоқ ўтирмайди, олган ўлжалари 
кўрсатган ёрдами учун етарли, тахтни ўзларига қолдириб, қайтиб 
кетади, деб ҳисоблашганди. Аммо Бобурнинг Деҳли тахтида узоқ 
қолишини тушунган ҳинд зодагонлари унга қарши бирлашдилар. 
1527 йил 13 мартда бўлган жангда Бобур улар устидан ҳам ғалаба 
қозонди.
Бобур яна бир қатор ҳинд ерларини босиб олди ва ўзини бу ер-
ларнинг ҳукмдори деб эълон қилди. У асос солган давлатни ғарб 
тарихчилари Буюк Мўғуллар империяси
1
деб аташади. У Ғарбда 
Кобулдан Шарқда Бенгалия чегараларигача бўлган ҳудудни қамраб 
олди.
1
Янги сулоланинг асосчиси бўлган Бобурнинг келиб чиқишини Чингизхонга боғлаб, 
сулолани мўғуллар ёки форсча «могол»дан Европада Буюк моголлар империяси деб аташ-
ган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


367
Бобур қобилиятли ва узоқни кўрувчи сиёсатчи, лашкарбоши ва 
давлат арбоби, шоир ва тарихчи олим эди. У ҳаммадан кўпроқ ҳинд 
халқи зарар кўраётган феодал урушларни тугатди, савдо-сотиқ, 
қурилиш, фан ва адабиётга ҳомийлик қилди. Бу буюк ватандошимиз 
Туркистон, Ҳиндистон ва Афғонистон халқлари тарихига, уларнинг 
санъати, урф-одатларига ва динига катта қизиқиш ва ҳурматини 
намоён қилди. Шу хислатлар туфайли у ўзи забт этган ҳудудда 
қудратли давлат барпо этди ва маданият тараққиётига катта ҳисса 
қўшди.
Бобур 1530 йили вафот этди. У ер мулкларини фарзандларига 
бўлиб, Деҳли тахтида севимли фарзанди Ҳумоюнни қолдирди ва 
қолган фарзандларига унга буйсинишни васият қилди. Бироқ ака-
укалар Бенгалия ва Бихар феодаллари билан бирга Ҳумоюнга қарши 
бирлашдилар. Бир неча жангларда мағлуб бўлган қобилиятсиз 
Ҳумоюн Синд орқали Эронга қочиб кетди. Натижада ҳокимият 15 
йилга (1540 –1555) Сур уруғидан бўлган афғон феодаллари қўлида 
қолди. Ҳумоюн Деҳли тахтига қайтишга муваффақ бўлди, аммо тез 
орада, 1556 йили вафот этди. Тахтга Ҳумоюннинг 13 ёшли ўғли Ак-
бар (1542 –1605) келди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish