Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVII асрда Хитойдаги давлат тузуми ва иқтисодий аҳволи



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII асрда Хитойдаги давлат тузуми ва иқтисодий аҳволи. 
Ҳокимият тепасига келган Маньчжурлар Хитой давлат тузуми-
нинг аввалги тамойилларини умумий тарзда сақлаб қолдилар. 
Ўзгаришлар асосан ижтимоий тизимга тааллуқли бўлди. Энди то-
ифалар тизими бешта асосий – учта ҳукмрон ва иккита эзилган, 
бўйсинувчи гуруҳлардан иборат эди.
Расман чекланмаган ваколатларга эга бўлган император бевоси-
та ўзи мамлакатни бошқармас эди. Энг муҳим ишларни ҳал қилувчи 
www.ziyouz.com kutubxonasi


360
орган Олий императорлик кенгаши бўлиб, унга императорнинг 
қариндошлари ва олиймақом аёнлар кирарди. Ундан кейин ижро-
чи тизимлар – Император котибияти, чет эл, солиқлар, маросимлар, 
ҳарбий ишлар, жиноий, жамоатчилик ишлари, цензорлик ва шу каби 
маҳкамалар турарди. Аввалги сулола даврида улкан ҳокимиятга эга 
бўлган ҳарам оғаларининг таъсири то XIX аср охирларига қадар 
сусайди. Энди улар давлат қарорларини қабул қилиш жарёнларига 
таъсир кўрсата олмасди.
Маньчжурлар Хитой ҳудудида ҳукмрон элатга айланди, энди 
маъмурий ва ҳарбий амалдорлар улар орасидан тайинланарди. 
Маньчжурлар меҳнат қилиш ва савдо билан шуғулланишни ўзлари 
учун таҳқирли деб ҳисоблардилар. Шунинг учун улар фаолияти-
нинг асосий жабҳалари маъмурий ва ҳарбий хизмат бўлди. Ҳарбий 
хизматдаги маньчжурларнинг ўғиллари вояга етганларига қадар 
давлат маошини олардилар. Бир хилдаги жиноят учун маньчжурлар 
ва хитойларга турли хил жазо бериларди. 1644 йилдан маньчжурлар 
ва хитойликларга аралаш турмуш қуриш тақиқланганди.
Хитой ноибликларга ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида ўз 
молия тизими ва қуролли қўшинлари мавжуд эди.
Конфуцийликка риоя қилувчи хитойликлар назарида ўз 
ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун илгари шаманизмга сиғинувчи 
маньчжурлар, расмий давлат дини сифатида конфуцийликни сақлаб 
қолдилар. Маньчжур богдихани эса хитойлик издошлари бажарган 
ўша одатий маросимларни ижро этадиган бўлди. Бу йўналишдаги 
дастлабки қадамлардан бири Конфуцийга «Кун Цзи» – «Қадимий 
Ўқитувчи», «Буюк ва Шуҳратли», «Энг Етук Донишманд» унвон-
ларнинг берилиши бўлди. Янги император тахтга кўтарилаётганида 
ўз фуқароларига Конфуцийнинг оилавий мақбарасида ва қабрида 
қурбонликлар қилишни буюрарди, ўз ўтмишдошини ҳурмат қилиш 
ва унинг руҳига таъзим бажо келтириш мажбуриятларини юкларди.
Бундан ташқари, монархлик ҳокимиятининг меросий эканлиги-
ни кўрсатишга уринган маньчжурлар сулоласи Минларнинг охир-
ги императори Чун Чжэннинг руҳига таъзим бажо қилди. Ҳатто у 
ўзини осган дарахт ҳам муқаддас ёдгорлик сифатида асраларди.
Маньчжурлар ҳукмронлик қилган даврда уларнинг тили импе-
раторлар тили бўлиб қолган бўлса ҳам, маньчжурлар хитой тилини 
қабул қилдилар. Ҳар бир императорнинг бошқарув шиори махсус 
иероглифлар билан белгиланади. У ёки бу Хитой императори та-
www.ziyouz.com kutubxonasi


361
рихга кўпинча ўз номи билан эмас, айнан бошқарув шиори билан 
кирарди.
Цинлар даврида қуйидаги императорлар ҳукмронлик қилган: 
Шуньчжи (Омадли бошқарув), ўз номи Фу-Минь; Канси (Гуллаб-
яшновчи ва Нур таратувчи), ўз номи Снань-е; Юнчжэ (Мукаммал ва 
Адолатли), ўз исми Юаньчжэн; Цяньлун (Букилмас ва Шуҳратли), 
ўз исми Хун-ли; Цзяцин (Ажойиб ва Қувончли), ўз номи Юн-ян; 
Даогуан (Мақсадга интилувчи ва Порлоқ), ўз исми Мянь-нин; Сянь-
фэн (Умумий тўкинчилик), ўз номи У Чжу; Тунчжи (Биргаликда 
бошқарув) ўз номи Изай Чунь; Гуансюй (Ажойиб мерос) ўз исми 
Цзай Тянь ва Сюаньтун (Умумий бирлик), ўз номи Пу И.
Хитой йилномасида йил ҳисоби навбатдаги императорнинг тахт-
га чиқишидан бошланиб, унинг ҳукмронлиги тугагунга қадар давом 
этарди. Тахт меросхўрлигини фақат эркаклар давом эттирарди, тах-
тнинг вориси олдиндан эълон қилинмасди ва императорнинг катта 
ўғли бўлиши шарт эмасди. Аёллар фақат вояга етмаган император-
нинг регенти бўлиш ҳуқуқига эга эдилар.
Императорнинг бош (катта) хотинидан ташқари иккита кичик 
(иккинчи даражали) хотинлари шунингдек, кўп сонли жазманла-
ри (айрим йиллари уларнинг сони икки юз саксонтагача етарди) 
бўларди. Улар император ҳарамини ташкил этар, уни Минлар дав-
рида бўлгани каби ҳарам оғалари бошқарарди. Маньчжурлар дав-
рида, то XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар, ҳарам оғаларининг са-
ройдаги таъсири анча камайган ва асосий ишлари ҳарамни кузатиш 
бўлиб қолганди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish