Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Шарқ ва Ғарб мамлакатларида аҳоли сонининг ўсиши (млн киши)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Шарқ ва Ғарб мамлакатларида аҳоли сонининг ўсиши (млн киши)
1
Мамлакат, минтақа
1000 йил
1800 йил
Хитой
60–70
320–330
Ҳиндистон
55–75
180–200
Яқин Шарқ
28–32
28–34
Ғарбий Европа
28–30
114–118
Шарқнинг иккита йирик мамлакатлари – Хитой ва Ҳиндистонда 
аҳоли сонининг кескин ўсиши (Хитойда 5 марта, Ҳиндистонда 3 
марта) истеъмол бозори ва ишлаб чиқарувчи кучлар имкониятла-
рининг ҳам мос равишда ўсганлигидан далолат беради. Умуман 
иккинчи минг йиллик бошларида Шарқ мамлакатларида ривожла-
ниш даражаси Ғарбий Европага нисбатан икки марта юқори эди. 
Бироқ Янги давр бошларига келиб Шарқ мамлакатлари Европага 
нисбатан сезиларли орқада қола бошлади. Бунинг асосий сабаблари 
қуйидагилардан иборат эди:
– Шарқнинг деспотик давлатларида ҳарбий харажатларнинг, де-
мак ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларнинг умумий 
миқдори Ғарб давлатлариникидан анча юқори бўлган;
– XVI–XVII асрлардан бошлаб Шарқ мамлакатларида транспорт 
воситалари (кемалар, портлар, йўллар, каналлар қурилиши) ва ком-
муникация тизимининг (китоб чоп қилиш, саводхонлик даражаси) 
ривожланиш суратлари Ғарб мамлакатларига нисбатан пасайди;
– Ўрта асрларнинг охирларидан бошлаб Шарқ мамлакатлари як-
каланиш ёки «ёпиқ эшиклар» принципига асосоланиб, фаол ташқи 
сиёсат юритмади;
1
Новая история стран Азии и Африки: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред. 
А.М. Родригеса: В 3 ч. – М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004. – Ч. 1. С. 8.
www.ziyouz.com kutubxonasi


337
– европалик мустамлакачилар кириб келиши арафасида Шарқ-
нинг кўплаб мамлакатларида тарихан яратилган моддий, ижтимоий 
ва маънавий бойликларни ривожлантириш ўрнига табиий ресурс-
лардан узоқ вақт экстенсив фойдаланиш натижасида келиб чиққан 
ижтимоий-иқтисодий инқироз кузатилаётган эди.
XVIII асрга келиб, масалан, саводлилик даражаси Хитойда 
20 –30 % дан 15 –20% га , Ҳиндистонда – 10 –15% дан 4 – 6% га, Яқин 
Шарқда 8 –12% дан 4 –5% га тушиб кетди. Миллий маҳсулотнинг 
аҳоли жон бошига улуши Хитой ва Ҳиндистонда 1/4, Яқин 
Шарқда эса 1/3 га қисқарди
1
. Бу кўрсатгичлар Шарқнинг учта катта 
минтақасида ишлаб чиқарувчи кучлар деволюциясини
2
яққол акс 
эттириб турибди. Яна бир муҳим хулоса шундан иборатки, ҳозирги 
иқтисодий ўсишнинг бошланғич (одатда индустриал) босқичига хос 
бўлган экстенсив-интенсив турдаги кенгайтирилган қайта ишлаб 
чиқаришнинг баъзи муҳим аломатлари саноат инқилоби даврида-
ги Ғарб мамлакатларида эмас, дастлаб Шарқда, Хитойда Ғарбдаги
«саноат тўнтариши»дан юз йиллар олдин пайдо бўлган эди.
Европа экспансияси ва мустамлакачилик Осиё мамлакатлари-
нинг ижтимоий-иқтисодий тузилишига анчагина зиддиятли таъсир 
кўрсатди. Цивилизациялар ўртасидаги «мулоқот» одамлар ора-
сидаги жуда катта йўқотишларга олиб келди. Кўпчилик ҳолларда 
мустамлакачилик кенг миқёсдаги талончиликдан иборат бўлиб 
қолди. Мавжуд маълумотларга қараганда XVIII аср иккинчи ярмида 
мустамлакалардан Европага ташиб кетилган соф бойликлар (кон-
трабанда йўли билан олиб чиқиб кетилганларидан ташқари) Лотин 
Америкаси мамлакатлари ялпи миллий маҳсулотининг (ЯММ) 3% 
ни, Ҳиндистон ва Индонезия каби аҳолиси кўп мамлакатлар ЯММи-
нинг 1,2 % гачасини ташкил қилган. Метрополиялардан арзон фа-
брика товарларининг оқиб келиши маҳаллий ишлаб чиқаришнинг, 
биринчи ўринда шаҳарлардаги ҳунармандчиликнинг инқирозига 
олиб келди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish