Уруш ҳаракатларининг бориши. Ҳарбий ҳаракатлар асосан
мамлакат шимолида бўлди. Инқилоб даврида мустамлакачилар ар-
мияси катта қийинчиликларни бошидан кечирди. Аскарлар ҳарбий
ишга деярли ўргатилмаган, қурол-аслаҳа, ўқ-дори, озиқ-овқат етиш-
мас эди.
1776 йилнинг августида Нью-Йоркнинг Лонг-Айленд жангида
Вашингтон армияси оғир аҳволда қолди ва Бруклиндан Манхеттен
қирғоғига чекинди. Британия генерали Уильям Хоув журъатсизлик
қилиб, америкаликларнинг чекинишига йўл қўйди, бироқ ноябрда
Манхеттен оролидаги портни ишғол қилди. Нью-Йорк шаҳри уруш
тугагунга қадар инглизлар назорати остида қолиб кетди.
1
Лоялист – ўзини мавжуд қонун доирасида тутувчилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
320
1776 йил 26 декабрь куни Вашингтон армияси Трентон ҳарбий
гарнизонига ҳужум қилиб, 900 дан ортиқ британияликни асир
олди. 1777 йил 13 январда Вашингтон британияликларга Пристон-
да ҳужум қилди ва расман Британия томонидан ишғол қилинган
ҳудуднинг аксарият қисмини қайтариб олди. Трентон ва Пристон-
даги ғалабалар америкаликларнинг сўниб бораётган руҳини жон-
лантирди.
1777 йили генерал Хоув Америка армиясини Пенсильваниянинг
Брандивайн деган жойида мағлубиятга учратди ва Филадельфияни
ишғол этиб, Континентал Конгресс аъзоларини қочишга мажбур
қилди. Вашингтон армияси эса 1777–1778 йилларининг қиш ой-
ларини озиқ-овқат, кийим-кечак ва таъминотдан қийналган ҳолда,
Пенсильваниянинг Форг водийсида ўтказишга мажбур бўлди. Ар-
миядаги қийинчиликка қарамасдан, 1777 йил урушда бурилиш
ясалди. Канададан Нью-Йорк яқинидаги инглиз қўшинлари билан
бирлашиш учун йўл олган генерал Бергойн бошчилигидаги Бри-
тания армияси Саратога (Нью-Йорк яқини) остонасида генерал
Хорацио Гейтс қўмондонлигидаги Америка қўшини томонидан
қуршовга олинади. 1777 йил 17 октябрда Бергойн бутун армияси
билан таслим бўлади. Оқибатда, Британия қўшинларининг олтита
генерали, 300 та бошқа офицерлари ва 5500 та кичик офицерлари
ва аскарлари қурбон бўлган эди. Бу орада қулай сиёсий имконият
пайдо бўлганлигидан фойдаланиб 1776 йили Парижга юборилган
Бенжамин Франклин Франция мададига эришади.
1776 йилнинг май ойидан Франция Америкага ёрдам бера бош-
лади ва Америкага уруш анжомлари ортилган 14 та кема юборил-
ди. Британия кучлари Саратогада мағлубиятга учрагач, Франция
ўзининг азалий душманини жиддий равишда заифлаштиришга ва
Етти йиллик уруш (Франция ва ҳиндулар уруши) оқибатида йўққа
чиқарилган қудрат мувозанатини қайта тиклашга қулай имкони-
ят борлигини англади. 1778 йил 6 февралда Америка ва Франция
«Дўстлик ва Тижорат Битими»ни имзолади: унга кўра Франция
Америка Қўшма Штатларини тан олди ва савдо-сотиқ шартнома-
ларини таклиф этди. Шунингдек, улар Иттифоқ Битимини имзо-
лашди, унга биноан, агарда Франция урушга қўшилса, Америка ўз
мустақиллигини қўлга киритмагунга қадар, у ўз қуролли кучларини
олиб чиқиши ёки иттифоқдошининг розилигисиз Британия билан
тинчлик сулҳи тузиши мумкин эмасди ва ҳар бир томон Америка-
www.ziyouz.com kutubxonasi
321
даги ҳудудларнинг дахлсизлигини кафолатлаган эди. Бу битим Аме-
рика Қўшма Штатлари 1949 йилга қадар имзолаган ягона иккита-
рафлама мудофаа шартномаси бўлиб қолди.
Франция-Америка иттифоқи оқибатида тўқнашув қамрови кен-
гайди. 1778 йилнинг июнида Британия кемалари Франция кемала-
рига қарши ўт очди. 1779 йили Етти йиллик уруш мобайнида Брита-
нияга ўтиб кетган ҳудудларни қайтариш умидида Испания бу уруш-
да Франция тарафини олди. 1780 йили Британия америкаликлар
билан савдо муносабатларини тўхтатмаганлиги учун Голландияга
уруш эълон қилди. Англиянинг заифлашувидан манфаатдор Россия
ва Испания ҳам АҚШга нисбатан дўстона позицияни эгалладилар.
Франция бошчилигидаги Европа давлатларининг мазкур иттифоқи
Британия учун Америка мустамлакаларига нисбатан хавфли эди.
Бу орада, Жанубий Каролинада жанг ҳаракатларини олиб бораёт-
ган Британия генерали Корнуоллис бошчилигидаги қўшинлар 1781
йили Коупенси деган жойда қаттиқ мағлубиятга учради. Шундан
сўнг ҳам уруш ҳаракатлари яна икки йилга яқин давом этди. 1782
йили инглиз қўшинларининг асосий кучлари америкаликлар ва
французларга Йорктаун яқинида таслим бўлгандан сўнг Британи-
янинг янги ҳукумати Парижда тинчлик музокаралари ўтказишга
қарор қилди. Музокараларда Америка томонидан Б.Франклин,
Ж.Адамс
1
, Ж.Жей
2
қатнашдилар. 1783 йил 15 апрелда томонлар
маъқуллаган Париж сулҳи Британия ва унинг собиқ мустамлакала-
ри томонидан 3 сентябрь куни имзоланди. Битимга мувофиқ Буюк
Британия Америка Қўшма Штатларининг тузилганлигини, унинг
мустақиллиги, озодлиги ва суверенитетини тан олди ҳамда АҚШ
ерлари ғарбда Миссисипи дарёсигача, шимолда Канадагача ва жа-
нубда Испанияга қайтарилган Флоридагача кенгайди.
Уруш тугади. Олдинда эса давлатни жипслаштириш, унинг
иқтисодий аҳволини яхшилаш вазифаси турарди. Урушдан кей-
инги йилларнинг барча иқтисодий оғирлиги халқ зиммасига туш-
ди. Мамлакатда уруш туфайли хонавайрон бўлган фермерлар ва
ишчиларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди. Мустақиллик учун уруш
ветерани, фермер Даниэль Шейс бошчилигида 1786 –1787 йилла-
1
Жон Адамс (1735 –1826) – АҚШ мустақиллиги учун курашчи, машҳур давлат арбоби,
биринчи вице-президент, АҚШ нинг иккинчи президенти.
2
Жон Жей (1745 –1829) – АҚШ конституциясининг муаллифларидан бири, давлат ар-
боби, АҚШ Олий судининг биринчи раиси.
21– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
322
ри кўтарилган қўзғолон энг катталаридан бири эди. Олдингилари
каби бу қўзғолон ҳам бостирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |