Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Урушнинг бошланиши. 1774 йил 5 сентябрь куни Филадель-
фияда Биринчи Континентал Конгресс йиғилди. Унда Жоржиядан 
ташқари барча мустамлакалардан 55 нафар вакил қатнашди. Кон-
гресс Буюк Британиядан ажралиш муаммосини кўтаришга журъ-
ат қила олмади, лекин унинг сиёсатини қоралади. Эҳтиёткорона 
оҳангдаги асосий маъруза ниҳоясидаги «қарор қилинди» қисмида 
қонунларга итоат этиш мажбурий эмаслиги айтилиб, қатор қарорлар 
қабул қилинди: шулар жумласидан, мустамлакачиларнинг «ҳаёт, 
озодлик ва мулк» ҳуқуқлари ва провинциялардаги қонун чиқариш 
тармоқларининг «солиқ солиш ва ички сиёсат борасидаги барча ма-
салаларни» ҳал этиш ҳуқуқи ҳам қайд этилди.
Конгресс томонидан жорий этилган энг муҳим иш «Континен-
тал Уюшма»нинг ташкил этилиши бўлиб, у савдо-сотиқ бойкотини 
қайта тиклаш, божхона декларациясини назорат этувчи комитетлар 
тизими яратиш, шартномаларни бузган брокерларнинг номларини 
нашр этиш, уларнинг импорт молларини мусодара этиш, тежамкор-
лик, иқтисод ва саноатни рағбатлантириш саъй-ҳаракатларини таъ-
минлади.
Уюшма мустамлакаларда етакчи мавқени эгаллаб, қирол ҳукм-
ронлиги қолдиқларини бартараф этишга қаратилган янги маҳаллий 
www.ziyouz.com kutubxonasi


316
ташкилотлар барпо эта бошлади. Мустақиллик тарафдорлари томо-
нидан бошқарилган ушбу ташкилотлар ўз ҳаракатлари билан жамо-
атчилик фикрида инқилобий шижоатни авж олдириб юборди. Шун-
га қарамай, Британиянинг Америка ҳуқуқларини чеклашига қарши 
турган кўплаб америкаликлар масаланинг мақбул ечими сифатида 
музокаралар ва келишувлар йўлига хайрихоҳлик билдиришди.
Британия қироли мазкур кўпсонли, баъзан эса келишувга мой-
ил гуруҳлар билан самарали иттифоқ тузиши ва шу орқали улар-
нинг мавқеини шу қадар кучайтириши мумкин эдики, инқилобий 
кураш амри-маҳол бўлиб қоларди. Бироқ қирол Георг III келишув-
га мойиллик билдирмади. 1774 йилнинг сентябрида Филадельфия 
квакерларининг номасини назар-писанд қилмай, у шундай деб жа-
воб берди: «Энди тақдир ўйинидан кўринг: мустамлакалар ё тас-
лим бўлиши, ё ғолиб чиқиши лозим». Қуролли кураш 1775 йил 19 
апрелда бошланди. Бостон гарнизонига қўмондонлик қилаётган ге-
нерал Томас Тейг Конкорд шаҳридаги яширин қурол аслаҳа омбори-
ни йўқ қилиш ва «исёнкорлар»нинг раҳбарларини қўлга олиш учун 
у ерга 700 кишидан иборат Британия отрядини юборди. Исёнчи-
ларни бу топшириқ ҳақида огоҳлантиришди ва инглиз отряди Лек-
сингтон қишлоғига кириб келганида рўпарасидаги майдонда тур-
ган маҳаллий бирдақиқачилар (жангга бир дақиқа ичида тайёр бўла 
олишларини рўкач қилгани туфайли шундай деб аталган) отрядини 
кўрди. Бу кишилар ҳаммаси бўлиб 70 киши эди. Улар фақат сукунат 
норозилигини билдиришга тўпланган эдилар. Британия аскарлари-
нинг раҳбари майор Жон Питкерн «Тарқалинг, лаънати исёнкорлар! 
Эй, итлар, қочинг!», деб ҳайқиради. Бирдақиқачиларнинг раҳбари 
капитан Жон Паркер ўз аскарларига биринчи бўлиб ўқ узмасликни 
тайинлади. Америкаликлар тарқала бошлаганида кимдир ўқ узиб, 
британиялик бир аскарни ярадор қилди. Инглизлар муншийлардан 
ўқ узишди, натижа шу бўлдики, мустамлакачилардан 10 киши яра-
дор бўлди ва 8 нафар киши вафот этди.
Инглиз солдатлари Конкордга киришди ва қуроллар омборини 
эгаллаб олишди. «Исёнкорларнинг» раҳбарларини эса ушлаб олол-
мадилар ва ортга қайтдилар. Бу орада Лексингтондаги воқеалар бу-
тун округга тарқалди ва қирол отрядига ҳужум уюштирилди. Қизил 
кийимдаги британия аскарлари яхши нишон эди. Бу жангда мустам-
лакалар биринчи бор «тарқалган қатор» тактикасини қўлладилар. 
Улар уйлар, тўсинлар, шох-шаббалар орқасига беркинар эдилар. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


317
Қирол отряди 223 кишини йўқотиб, орқага қайтишга мажбур бўлди. 
Америкаликлар эса 93 кишидан айрилди.
Америка мустақиллиги учун кураш ана шундай бошланди. 1775 
йил 10 май куни Пенсильваниянинг Филадельфия шаҳрида Иккин-
чи Континентал Конгресс йиғилди. 15 майда Конгресс уруш бош-
лашга овоз бериб, мустамлака халқ лашкарини расман континен-
тал хизматга ўтказди ва виржиниялик полковник Жорж Вашинг-
тонни (1732 –1799) Америка қуролли кучларининг Бош қўмондони 
этиб тайинлади. Нима учун айнан уни? Биринчидан, у ҳиндулар ва 
французларга қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашган, қобилиятли 
ҳарбий бошлиқ сифатида ном чиқарган эди. Иккинчидан, у бой эди, 
ишда омади чопарди, қарор қабул қилишда мустақил эди. Бунинг 
учун уни ҳурмат қилишарди, пуританларда шахснинг бундай хис-
латлари юқори баҳоланарди.
Республикачилик кайфияти аҳолининг турли қатламларини 
қамраб олди. Метрополиядан ажралишга чақирувчи адабиётлар 
пайдо бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish