Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Бенжамин Франклин – демократиянинг буюк устози



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Бенжамин Франклин – демократиянинг буюк устози. Бен-
жамин Франклин (1706 –1790) – «золимлардан скипетрни, Худо-
дан – чақмоқни
1
олиб қўйган одам», файласуф, сиёсатчи, олим ва 
иқтисодчи сифатида машҳур. 1682 йилга яқин унинг отаси, пури-
тан, диний эркинлик истаб оиласи билан Янги Дунёда ўрнашди. Ўн 
етти ёшидан бошлаб, Франклин «барча нарсалар учун ўзидан ўзи 
миннатдор бўлган», яъни мустақил ҳаёт бошлаган одам бўлди. У 
Нью-Йоркда, Филадельфияда бахтини синаб кўрди, муҳтожликни 
бошдан кечирди, омадсизлик, муваффақиятсизликлар бўлди. Кейин 
Франклин Англияга кетди, у ерда босмахонада ишлади. Америкага 
қайтиб келиб, Франклин Филадельфияда жойлашди, ишлаб топган 
пулларига китоб сотадиган дўконча очди. Кейин у биринчи омма-
вий кутубхона ташкил қилди, шахсий газетасини чиқарди, Пенсиль-
вания университетига асос бўлган академияни ташкил қилди ва 
ниҳоят 25 йил давомида бошқа тилларга ҳам таржима қилинадиган 
машҳур календарини чиқарди. Тахминан 1754 йилдан бошлаб, у 
сиёсат билан жиддий шуғуллана бошлайди. Америка мустамлака-
лари унинг фаол иштирокида Англиядан ажралиб чиққанидан сўнг, 
1
Б. Франклин чақмоқнинг электрик табиатини исбот қилди ва у лаборатория шароити-
да қандай пайдо қилиниши мумкинлигини кўрсатди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


313
у Францияга Қўшма Штатларнинг биринчи дипломатик вакили си-
фатида келди. Қулликнинг бекор қилиниши ҳақидаги петицияга қўл 
қўйиш унинг энг сўнгги сиёсий ҳаракати бўлди.
Франклин босмахона шогирдлигидан буюк давлат арбоби ва 
донишманд олимга айланди. У барчасига фақат ўз меҳнати би-
лан эришганлигидан фахрланарди ва ватандошларига ҳам шун-
дай қилишни маслаҳат берарди. Нашр қилган календари ҳақида 
эслар экан, у шундай деб ёзади: «Мен календардаги машҳур са-
налар оралиғини фаровонликка олиб келадиган йўл сифатида 
меҳнатсеварликка ва тежамкорликка чорловчи мақол ва маталлар, 
фикрлар билан тўлдирардим».
Франклиннинг ҳаёти – бу йўл ҳамма учун очиқ эканлиги-
ни кўрсатди. «Камбағаллик, хушомад шеърлар ёзиш ва унвон 
орқасидан қувиш одамни кулгили қилиб қўяди» – деб ёзганди у. 
Франклин буржуа ахлоқи нормаларини шундай баён қилган эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish