Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Польша давлатининг тугатилиши. Поляк халқининг турли 
қатламлари орасида Россия сиёсатига қарши норозилик кучайди. 
1768 йили католик руҳонийлар ташаббуси билан норози қатламлар 
ва ватанпарвар шляхта вакиллари Бар шаҳрига ўзларининг съез-
дига тўпланишди. Улар Бар конференцияси деб аталувчи мухоли-
фатни туздилар. Мухолифатчилар миллатнинг топталган ғурури, 
давлатнинг суверенитетини тиклашга аҳд қилдилар. Бунда улар 
Франция ва Туркиянинг мададига таянаётган эди. Оқибатда қирол 
Станислав Понятовский ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


282
Россия қўшинлари Польшага кириб, конференциячиларни тор-мор
қилди.
Россиянинг Польша устидан якка ҳукмронлигидан хавотирлан-
ган Пруссия уни бўлиш режасини таклиф қила бошлади. Дастлаб, 
Россия ўз таъсири остида Польшанинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб 
қолиш ва бу ерда мустаҳкамроқ ўрнашиш мақсадида Пруссиянинг 
Польшани бўлиб олиш ҳақидаги таклифни рад этди. Аммо Россия-
Туркия урушининг (1768 –1774) чўзилиб кетиши ва Пруссиянинг 
Австрия билан яқинлашуви Екатерина II ни улар билан муроса 
қилишга мажбур қилди.
1772 йили 25 июль куни Петербургда Россия, Пруссия ва Австрия 
ўртасида конвенция имзоланиб, Польшани биринчи тақсимлаш 
амалга оширилди. Конвенцияга биноан Шарқий Белоруссия, По-
лоцк ва Ливониянинг Польшага қарашли қисми Россияга, Галиция-
нинг бир қисми Австрияга, Поморьенинг ва Буюк Польшанинг бир 
қисми Пруссияга ўтди. Ушбу давлатларнинг қаттиқ тазйиқи ости-
да сейм ва кейин қирол мазкур шартномани ратификация қилишга 
мажбур бўлишди.
1772 йили Польшанинг тақсимланиши унинг миллий муста-
қиллигига катта путур етказди. Шу билан бирга поляк халқининг 
илғор вакилларини ғазабга келтирди. Улар Польшани мустаҳкамлаш 
ва ҳалокатдан сақлаб қолиш йўлларини ахтара бошладилар. Шун-
дай ҳолатда, 1778 йили тарихда тўрт йиллик деб ном олган сейм 
йиғилди. Сейм қироллик шаҳарлари аҳолисининг ҳуқуқларини
кенгайтириш тўғрисида қонун қабул қилди. Илгари фақат шлях-
та эга бўлган ҳуқуқлар: ерга эгалик қилиш ҳуқуқи, давлат лаво-
зимларини эгаллаш, унвонлар олиш, шахс дахлсизлигидан фой-
даланиш кабилар энди шаҳар аҳолисига ҳам берилди. Сейм қабул 
қилган энг муҳим ҳужжат 1791 йил 3 майдаги Конституция бўлди. 
Унда қатор илғор ғоялар илгари сурилди. Қиролнинг сайланиши 
ва «liberum veto» – сеймда қарор қабул қилинмаслиги учун битта 
қарши овознинг етарли бўлиш қоидаси бекор қилинди. Бу мам-
лакатда бошбошдоқлик ҳолатини сақлаб туриш учун магнатларга 
кенг имкониятлар яратди. Қироллик шаҳарлари сеймда вакиллик ва 
маслаҳат овозига эга бўлдилар.
Француз инқилобининг таъсири остида Польша ватанпарварла-
рининг фаолияти кучайди. Бундай ҳолатдан ва 1791 йил 3 майдаги 
конституциядан норози бўлган поляк магнатлари 1792 йили Тарго-
www.ziyouz.com kutubxonasi


283
во конференциясини туздилар. Конференциянинг мурожаатига жа-
вобан Екатерина II рус қўшинларини Польшага киритди ва поляк 
армиясининг қаршилигини енгиб, ватанпарвар ҳукуматни ағдариб 
ташлади.
Фридрих Вильгельм II 1790 йили Польша билан иттифоқ тўғ-
рисидаги шартномадан воз кечди. Пруссия шартномани 3 май 
конституциясидан кейин вужудга келган ҳокимият билан эмас, 
аввалгиси билан тузганлигини баҳона қилиб кўрсатди. 3 май кон-
ституциясининг кафолати бўлган Австрия ҳам ўз кафолатидан воз 
кечди. Бунинг устига Фридрих Вильгельм II Францияга қарши 
уруш харажатлари Польша ҳисобидан қопланмаса, бундай урушда 
қатнашмаслигини эълон қилди. Бу ҳол Польшанинг иккинчи марта 
тақсимланишини тезлаштирди.
1793 йил 12 январь куни Россия билан Пруссия ўртасида Поль-
шани иккинчи бор тақсимлаш тўғрисида шартнома имзоланди. 
Пруссия қўшинлари ҳам Польшага киритилди. Шартномага бино-
ан белорус ва украин ерларининг катта қисми Россияга ўтди. Прус-
сия Гданьск, Торунь ва Буюк Польшанинг қолган қисмини Познань 
шаҳри билан қўшиб эгаллаб олди. Австрия Польшанинг иккинчи 
тақсимланишида қатнашмади. У инқилобий Франция билан урушда 
банд эди. Бундан ташқари Россия ва Пруссия Австриянинг Бель-
гияни Баварияга алмаштириш режасини қувватлашларини ваъда 
қилдилар.
Бундай зўравонлик актига қарши поляк халқи миллий-озодлик 
ҳаракатини бошлаб юборди. Қўзғолонга талантли поляк сиёсатчиси, 
Америка мустақиллиги учун уруш қатнашчиси, инқилобий Фран-
циянинг фахрий фуқароси, махсус ҳарбий маълумот олган офицер 
Тадеуш Костюшко (1746 –1817) бошчилик қилди. Қўзғолон 1794 
йил март ойида бошланиб, унда шаҳарликлар, шляхта ва қисман 
деҳқонлар иштирок этдилар. Шу йили «Поменецк универсали» 
деб аталувчи ҳужжат қабул қилиниб, унда деҳқонларнинг шахсий 
озодлиги, бир жойдан иккинчи жойга тўсиқсиз ўтиш ҳуқуқи эъ-
лон қилинди. Универсал феодал-крепостной тартибларнинг асоси 
бўлган шляхтанинг ерга эгалик ҳуқуқининг дахлсизлигини ҳимоя 
қилган бўлсада, шляхта ундан норозилигини билдирди. Бундан но-
рози бўлган деҳқонлар эса қўзғолонда иштирок этмай қўйдилар. 
Натижада қўзғолоннинг тақдири ҳал бўлди. Польшага киритилган 
рус ва прусс қўшинлари қўзғолонни бостиришди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


284
1795 йил 3 январда Петербургда Россия билан Австрия ўртасида 
Польшани учинчи бор ва батамом тақсимлаш тўғрисида декларация 
имзоланди. Кейинчалик бу декларацияга Пруссия ҳам қўшилди.
Ғарбий Белоруссия, Волинь ерлари ва Литва – Россияга, Мар-
казий Польша Варшава шаҳри билан – Пруссияга ва Кичик Поль-
ша – Австрияга ўтди.
1797 йил Россия, Пруссия ва Австрия ўртасида имзоланган Пе-
тербург конвенцияси Речь Посполитанинг давлат сифатида барҳам 
топишига олиб келди. Польша фуқаролиги ва Польша давлати би-
лан боғлиқ барча юридик тушунчалар бекор қилинди. 1797 йилги 
Петербург конвенциясига Польша қироли Станислав-Августнинг 
тахтдан воз кечганлиги тўғрисидаги 1795 йилги акт илова қилинди.
Шундай қилиб, учта кучли давлатлар ўртасида тақсимланиш 
оқибатида поляк халқи қаттиқ сиёсий ва миллий зулм остида қолди. 
Бу Польшанинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишига узоқ 
йиллар салбий таъсир кўрсатди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish