Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Испаниянинг XVIII асрдаги ички ва ташқи сиёсати



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Испаниянинг XVIII асрдаги ички ва ташқи сиёсати. Урушдан 
сўнг Филипп V саройида французлар эмас, италияликларнинг роли 
кучаяди. Қиролнинг ишончини қозонган руҳоний Жулио Алберони 
Испания сиёсатини белгилашда катта ўрин эгаллайди. Қироличанинг 
вафотидан сўнг Ж. Алберони қистови билан қирол Филипп V Парма 
герцогининг қизи Изабеллага уйланади. Ҳаракатчан ва қатъиятли 
янги қиролича саройдан французларни сиқиб чиқарди. Алберони 
кардиналлик унвонини олиб, Испаниянинг биринчи вазири бўлди. 
Янги қиролича ва Алберони Испаниянинг Италиядаги ерларини 
қайтариш учун фаол ҳаракатлар олиб борди. Бир қатор урушлар-
дан сўнг Изабелла ўз режасини амалга оширишга муваффақ бўлди: 
унинг катта ўғли Карл Неаполитан қироли бўлди, кичик ўғли эса 
Парма ва Пьяченца тахтини эгаллади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


277
Филипп V ҳукмронлигининг охирги йилларида министрлик ла-
возимлари испанларга берилди, улар мамлакатдаги тушкунликни 
тўхтатишга уриндилар. Молия вазири Хосе Патиньо ва унинг ўрнига 
келган Маркиз де Энсенада Испания иқтисодини кўтаришга ва мудо-
фаа қудратини оширишга ҳаракат қилдилар, тўқимачилик товарла-
рини мамлакатга олиб кириш учун бож тўловларининг оширилиши 
миллий тўқимачилик саноатининг жонланишига олиб келди, дав-
лат ва хусусий мануфактуралар ташкил қилиш рағбатлантирилди, 
ҳунармандлар фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлдилар, солиқлар 
йиғиш давлат амалдорларига берилиб, бу ишдаги воситачилар 
ҳуқуқларидан маҳрум этилди. Деҳқончиликни кўтариш мақсадида 
«поситос» деб аталувчи, деҳқонларни уруғлик билан таъминловчи 
қарз бериш кассалари ташкил қилинди.
Ҳукумат ташлаб қўйилган қалъаларни тиклашга киришди, 
ҳарбий флот учун янги базалар ташкил қилинди, ҳарбий билим 
юртлари очилди, янги верфь ва арсеналлар қурилди. Испан йигит-
ларини ҳарбий флот ишларига ўқиш учун Англияга жўнатишди, 
Астурияда дастлабки ҳарбий заводларга асос солинди.
Миллий маданият ҳам рағбатлантирилди ва ривожланди: Ма-
дридда Миллий кутубхона ва тарих, тил, тиббиёт соҳаларида қирол 
академиялари очилди. Карл III ҳукмронлиги даврида (1759 –1788) 
«маърифатли абсолютизм»нинг характерига мос ислоҳотлар 
ўтказилди.
1766 йили ҳукумат бошлиғи бўлган Педро Абарца де Болла – 
граф Аранда француз маърифатпарварларининг ғоялари тарафдори, 
Испаниянинг энг маърифатли кишиларидан саналар эди. Аранда 
олиб борган ислоҳотлар сиёсати зодагонларнинг асосий имтиёзла-
рига таҳдид қилмасада, уларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 
Натижада у истеъфога чиқишга мажбур бўлди.
1777 йили Аранданинг ўрнига келган граф Флоридабланка ҳам 
ислоҳотлар йўлини давом эттирди: Америкадаги мустамлакалар 
билан эркин савдо ўрнатди, бу товар айирбошлашнинг сезиларли 
ўсишига олиб келди, чўл ерларни ўзлаштиришни бошлади, денгиз-
чиликни қўллаб-қувватлади.
Бошқа бир маърифатпарвар ва ислоҳотчи Кампоманес
1
1763 йил-
дан 1791 йилгача молия вазири бўлиб турди. Иқтисодий билимлар-
1
Кампоманес, Родригес Педро (1723 –1803) испан давлат арбоби, граф, иқтисодчи, та-
рихчи. Испанияда «маърифатли абсолютизм» сиёсатининг атоқли номояндаси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


278
нинг ёйилиши учун у кўп ишларни амалга оширди. Жумладан, шу 
мақсадда Мадрид, Барселона, Овьедо ва бошқа шаҳарларда саноат-
нинг ривожланишини қўлловчи қонунлар жорий қилинишига эриш-
ди. Кампоманеснинг ташаббуси билан саноат ва ҳунармандчилик 
ривожини молиялаш мақсадида махсус банк ташкил қилинди. 
Анг лиядан машиналар сотиб олинди, чет эллардан тажрибали 
усталар таклиф қилинди, дастлабки техника билим юртлари таш-
кил қилинди. Цехларнинг имтиёзлари бекор бўлди, саноатчиларга 
ишлаб чиқаришда ўсишга эришганлик учун мукофотлар тўланди. 
Тўқимачиликнинг ривожланиши учун испанларга чет эл матолари-
дан кийим кийиб юришни тақиқловчи декрет катта аҳамиятга эга 
бўлди.
Кампоманес мамлакатни тез-тез айланар, Испанияни, унинг 
иқтисодини ва халқнинг аҳволини яхши биларди. У янги йўллар, 
каналлар қурилишининг фаол ташаббускори, транспортни тартиб-
га солишнинг тарафдори, қишлоқ хўжалигига капитал сарфлашни 
амалга оширишнинг жонкуяри эди. Кампоманес бир қанча чер-
ковларнинг ёпилишига, мактабларда фақат дунёвий фанларнинг 
ўқитилишига эришди. Мамлакатдаги энг илғор ўқув юртларидан 
бири – Овьедодаги Астурия институтини ташкил қилиш ҳам Кам-
поманеснинг хизматидир. Унинг ўзи ҳам тарих, иқтисод ва филоло-
гияга оид бир қатор асарларини эълон қилди. Кампоманес ва Фло-
ридабланка томонидан инквизиция судларини бекор қилиш бора-
сидаги ҳаракатлар қирол томонидан маъқулланмади. Уларнинг ўзи 
ғайридинликда айбланди. Бироқ бу пайтга келиб уларни жазолаш 
учун инквизициянинг кучи энди етарли эмасди.
1788 йил тахтга Карл III нинг ўғли Карл IV келди. У иродаси 
бўш, қаъиятсиз киши бўлиб, хотини Мария Луизанинг тўлиқ таъси-
рига тушиб қолди. 1792 йили Флоридабланка ўрнига Мария Луиза-
нинг 25 ёшли жазмани Мануэль Годой (1767–1851) биринчи вазир 
этиб тайинланади. Қироличага жазманликдан бошқа ҳеч қандай си-
фат ёки хизматга эга бўлмаган Годойнинг гвардия оддий аскарлиги-
дан давлатнинг биринчи вазири лавозимига кўтарилиши Испания-
да абсолютизм инқирози бошланганлигидан далолат беради. Годой 
мамлакатни Францияга қарши урушга жалб қилди. Уруш икки йил 
(1793 –1795) давом этиб, Шимолий Испаниянинг французлар томо-
нидан босиб олинишидан сўнг испан ҳукумати сулҳ тузишга маж-
бур бўлди. Ажабланарлиси шундаки, Годой фақат қироличанинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


279
муҳаббатини сақлаб қолмасдан, қиролнинг ҳам ҳурматига сазовар 
бўлди ва унга «тинчлик князи» деган унвон инъом этилди.
Наполеон эса Годойни инглизларга қарши каолицияга жалб 
этди ва Англиянинг иттифоқчиси бўлган Португалияга қарши уруш 
бошлашга мажбур қилди (1801). Испанлар Португалияни босиб ол-
гандан сўнг Годой генералиссимус унвонини олди.
* * *
XVIII асрдаги ислоҳотлар натижасида иқтисодда буржуазиянинг 
роли ошди, аммо сиёсатда улар ҳамон ҳуқуқсизлигича қолаверди.
Карл III даврида абсолютизм ўзининг энг юқори чўққисига етди. 
1700 йилдан 1788 йилгача кортеслар (парламент) бор-йўғи беш мар-
та чақирилди, унда ҳам фақат байрам маросимлари учун, холос.
Иқтисодни кўтариш мақсадида 1783 йили ҳукумат зодагонларга 
меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи декрет эълон қилди. Декрет зода-
гонларни меҳнатга жалб қила олмаган бўлсада, меҳнат аҳлининг 
обрўсини озгина бўлса-да кўтарди. Аср охирига келиб ерни аренда-
га олиш шартлари бир оз юмшади, дон савдосига эркинлик берили-
ши миллий бозорнинг шаклланишида муҳим воқеа бўлди.
Каталония, Астурия ва Баскония иқтисодий жиҳатдан энг ривож-
ланган ўлкаларга айланди. Аҳоли сони ошиб борди. Масалан, 1759 
йилдан 1789 йилгача Барселона аҳолиси икки баробарга кўпайди. 
Шунга қарамасдан XVIII аср охирига келиб Испания экстенсив 
қишлоқ хўжалигига ва ўта кам тараққий этган саноатга эга қолоқ 
аграр мамлакат бўлиб қолаверди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish