Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Халқ қўзғолонлари. Ўз аҳволларининг чидаб бўлмас даражада 
оғирлашганидан норози бўлган халқ босқинчиларга қарши бир неча 
марта қўзғолон кўтарди. Шундай қўзғолонлардан бири 1746 йили, 
Австрия тахти учун уруш йилларида бўлиб ўтди. Ўшанда Австрия 
қўшинлари Генуя остонасида турарди. Маҳаллий патрицийлар ва 
ҳукмдорлар душманга шаҳар дарвозаларини очиб беради. Риво-
ят қилишларича 12 ёшли бола – Балиланинг австриялик офицерга 
қарата отган тоши қўзғолонга чақириқ бўлади. Порт ҳаммоллари, 
этикдўзлар, савдогарлар, устахона шогирдлари болта ва бошқа 
анжомлар билан қуролланиб олади. Шаҳар баррикадаларга тўлиб 
кетади. Қўзғолончилар қурол-аслаҳа омборини эгаллаб, жангга 
киришадилар. Олти кун давом этган шиддатли жанглар оқибатида 
австрияликлар шаҳардан қувиб чиқарилади ва Генуя республикаси 
қутқариб қолинади. Бу қўзғолон австриялик офицерга тош отган 
афсонавий бола шарафига «Балила қўзғолони» номи билан тарихда 
қолган.
XVIII аср иккинчи ярмида иқтисод ва маданиятнинг юксали-
ши. XVIII аср биринчи ярмида Франция билан курашда мағлубиятга 
учраган испан бурбонлари ўзларининг Италиядаги ерларидан 
маҳрум бўлишди. Аммо бурбонларнинг мағлубиятидан фойдаланиб 
ўз мустақиллигини қўлга киритиш учун Италия жуда ҳам кучсиз 
эди. Тўғри, жанубда ғолиблар мустақил Неаполитан давлатини таш-
кил қилдилар, аммо шимолдаги энг бой ва иқтисодий ривожланган 
вилоят – Ломбардия 1748 йилги Аахен тинчлик сулҳига биноан Ав-
стрия таркибига қўшиб олинди. Марказий Италияда эса австриялик 
габсбурглар хонадони вакили Тоскананинг буюк герцоги бўлди. Бир 
чет эл зулми бошқаси билан алмашди, мамлакат босқинлар ва сарой 
найранглари олдида ҳимоясизлигича қолаверди.
XVIII аср иккинчи ярмида Италия бир неча ўн йил тинч 
тараққиёт даврини бошидан кечирди ва кўп йиллик вайронгарчи-
www.ziyouz.com kutubxonasi


271
ликдан аста-секин ўзини ўнглай бошлади, иқтисод ва маданиятнинг 
тикланиши юз берди. Аҳоли сонининг ўсиши ва қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши натижасида ҳайдаладиган 
ер майдонлари кўпайиб, аграр маданият ривожланди, серҳосил
По водийсида мамлакатда биринчи капиталистик типдаги хўжалик 
пайдо бўлди. Зодагонларнинг буржуалашув жараёни бошланди. 
Шаҳарларда, айниқса Шимолий Италияда, марказлашган ману-
фактуралар сони ортиб борди. Қолган ҳудудларда эса тарқоқ ма-
нуфактура саноат ишлаб чиқаришининг асосий шаклига айланиб 
қолди.
Мамлакат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар маданий ҳаётда ҳам 
ўз аксини топди. Шаклланаётган буржуача ҳаёт тарзининг кўплаб 
жиҳатлари Паринининг шеърларида, Гольдонининг пьесаларида 
кулги остига олинди. Мусиқада классик опералар ўрнига шўх ва 
кулгили, қаҳрамонлари оддий халқ ичидан чиққан оперетталар кел-
ди.
* * *
Шу давр Италия маърифатпарварлари ҳам мамлакатнинг иқти-
содий қолоқлиги ва сиёсий кучсизлиги сабабларини аниқлашга, 
уларни бартараф этишга ҳаракат қилдилар. Италия давлатларининг 
бошлиқларини сиёсий бирлашишга чақириб, Неаполитан универ-
ситети профессори, таниқли маърифатпарвар А. Женавезе: «Бугун 
тарқоқ ва шу сабабли жуда кучсиз Италия бирлашганда, ривожлан-
ган ва қудратли давлатга айланар эди», – деб ёзган эди. 70 – 80-йил-
ларда маърифатпарварларнинг орзулари ушаладигандай туюлади. 
Баъзи Итальян давлатлари уларнинг маслаҳатлари туфайли бир 
қатор буржуа ислоҳотларини амалга оширди. Аммо улар жуда че-
кланган бўлиб, оқибат натижада мамлакатнинг аҳволига айтарли 
таъсир кўрсатмади.
Шундай бўлсада, Италиянинг сиёсий ва иқтисодий қолоқлиги 
унинг ҳукмдорларини ҳам мамлакатни бирлаштиришга ундаётган 
эди. XVIII аср 90-йилларидан Италияни чет эл босқинчиларидан 
озод қилиш ва мамлакатни бирлаштириш учун ҳаракат бошланиб, 
бу ҳаракат Рисоржименто (италянча Уйғониш)
номини олган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


272

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish