Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Иқтисодий аҳвол. Сиёсий тарқоқлик ва қарамлик натижаси-
да мамлакатнинг иқтисодий инқирози ҳам кучайиб борди. Кўплаб 
йиғимлар, четга товар чиқаришга қўйилган чеклашлар саноат ва 
савдонинг ривожланишига йўл қўймади. Флоренция матолари ва 
Милан қуролларини ишлаб чиқариш деярли тўхтади.
XVI–XVII аср биринчи ярмида Италия иқтисодида ички 
алоқаларнинг кенгайиш жараёни юз берди. Аммо ягона бозорнинг 
шаклланишига фақат мамлакатнинг сиёсий тарқоқлиги эмас, савдо 
ва саноатнинг кўпроқ ташқи бозорга йўналтирилганлиги, у ерда йи-
рик давлатлар билан рақобат ҳам тўсиқ бўлаётган эди.
Европани Осиё, Африка ва Америка билан боғлайдиган янги сав-
до йўлларининг очилиши Ўрта Ер
денгизи савдосининг аҳамиятини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


266
пасайтирган бўлсада, Италия ҳамон савдода муҳим ўрин эгаллаб 
турган эди. Бундан ташқари, Италия урушлари (1494 –1559) туфайли 
Испания ва Португалия билан муносабатларнинг мустаҳкамланиши 
ҳам Италия учун янги жаҳон савдо бозорларига йўл очди.
Италия иқтисодининг муҳим тармоғи бўлган тўқимачилик фран-
цуз, немис ва инглиз тўқимачиларининг рақобати туфайли маълум 
инқирозни бошдан кечираётган эди. Италия саноатининг ривожла-
нишига Италия урушлари даврида кўплаб маблағларнинг ер сотиб 
олишга ва кредит операцияларига йўналтирилганлиги ҳам салбий 
таъсир кўрсатди. Тўғри, маблағлар савдо соҳасидан бутунлай олиб 
қўйилмади, фақат йирик савдо-банк компанияларининг фаолияти 
XVI асрдан бошлаб Италиядан ташқарида авж олди.
Итальян урушлари даврида мамлакат иқтисоди янги шаро-
итга мослашишга мажбур бўлди: вайронагарчилик, анъанавий 
алоқаларнинг узилишига қарамасдан иқтисодий ривожланиш имко-
ниятлари барҳам топмади ва XVI асрдан бошлаб баъзи соҳаларда 
ўсиш кузатилди. Бунга 1559 йилги шартномадан кейин (1559 йилги 
Като-Камбрезия сулҳи Апеннин ярим оролининг катта қисмида Ис-
паниянинг ҳукмронлигини ўрнатди) мамлакатда ўрнатилган тин-
члик билан бирга рақобатчи мамлакатлар аҳволининг ўзгариши ҳам 
сабаб бўлди: Францияда фуқаролар уруши бошланди, Нидерланди-
яда – инқилоб ва Испания зулмидан озод бўлиш учун кураш бошлан-
ди. XVI аср иккинчи ярмидан бошлаб Пьемонт, Бергамо, Венеция 
каби шаҳарларда тўқимачиликнинг ҳажми кенгаяди. Айниқса Вене-
цияда ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши кузатилади: 1521 йили бу 
ерда 3500 той мато тўқилган бўлса, 1569 йили – 26 500, 1602 йили 
эса – 29 000 той ишлаб чиқарилади. Мато ишлаб чиқариш унинг 
анъанавий маркази бўлган Флоренцияда ҳам кенгайди. Йигирма 
йил ичида (1553 –1572) маҳаллий компаниялар томонидан мато иш-
лаб чиқариш икки баробарга ошди. Аммо ингичка толали қиммат 
жуннинг ўрнига, арзон қўпол жундан матолар тўқиш кўпайди.
Генуя, Венеция, Милан, Павия, Комо, Мантуя, Болонья, Фло-
ренция шаҳарларида ипак газламалар тўқиш янада жадал суръат-
лар билан ўсди. Европада урф бўлган харидоргир газламалар Анг-
лия, Франция, Германия, Польша ва Венгрия каби мамлакатларга 
чиқариларди. Тўқувчиларнинг маҳаллий ипак хомашёси билан иш-
лаши бу соҳанинг ривожланишида бош сабаб бўлди. Асосий ипак 
етиштирувчи ўлка Неаполитан қироллиги эди. Ипакчилик саноати-
www.ziyouz.com kutubxonasi


267
нинг ривожланишига бозордаги талаб билан бирга (энди қиммат-
баҳо газламалар ташқи бозорда катта талабга эга эди) соҳадаги тех-
ник янгиликлар ва кашфиётлар ҳам асосий сабаб бўлди.
Бироқ тўқимачиликдаги муваффақиятлар Италия иқтисодининг 
асосий тармоғи бўлган бу соҳада туб ўзгаришларга олиб келма-
ди. Шакллана бошлаган капиталистик муносабатлар ривож топ-
мади. Савдо капиталига қарам бўлган тарқоқ мануфактура ишлаб 
чиқаришнинг асосий шакли бўлиб қолаверди. Ишлаб чиқаришнинг 
ташаббускори илгаригидек цехлар доирасида фаолият кўрсатувчи 
компаниялар эди. Улар қаттиқ регламентация тизимини сақлаб 
қолишга, анъанавий технологиялардан фойдаланишга тиришарди, 
эркин тадбиркорликка йўл қўйишни хоҳлашмас эди. Олдинги дав-
рлардаги сингари бевосита ишлаб чиқарувчилар цех ва компания-
ларга қарам бўлган уста ҳунармандлар ва ёлланма ишчилар эди.
Юқоридаги сабаблар туфайли Италиядаги иқтисодий ўсиш 
вақтинчалик характерга эга бўлди. XVII аср биринчи чорагидаги 
иқтисодий турғунлик аср ўрталарига келиб инқирозга айланди.
XVII асрга келиб чуқур иқтисодий инқироз бошланди. Маса-
лан, Миланда тўқимачилик корхоналарининг сони беш марта, мато 
тўқийдиган устахоналарнинг сони 70 тадан 15 тага камайди. 1682 
йили улар сони 5 та эди, холос. Фақат Тоскания герцоглигида саноат 
ва савдо маълум даражада ривожланди, Венеция ва Ливорно нисба-
тан кенг кўламда савдо билан шуғулланди.
Аммо саноатдаги инқироз Италиядаги савдо ва банк ишларига 
ҳам таъсир этмасдан қолмади. XVI аср бошларида ҳали Венеция, 
Генуя, Флоренция халқаро савдо ва молия ишларининг йирик мар-
казлари ҳисобланарди. Йирик Итальян давлатлари Испания, Англия 
ва Франция билан савдо балансида активларга эга эдилар. Тур-
кия томонидан ўрнатилган тўсиқларга қарамасдан Венеция Ўрта 
Ер денгизи савдосида ўз мавқеини сақлаб қолишга эришди. Яқин 
Шарқ мамлакатларидан Европага келтириладиган ширинликларга 
бўлган Венеция монополиясини Португалия рақобати йўқ қила ол-
мади. Агар Венеция Шарқ билан савдодаги анъанавий алоқаларини 
сақлашга кўп куч сарфласа, Генуя ўз эътиборини Ғарбга қаратди, 
Испания ва Португалия билан савдога фаол киришди. XVI аср 
ўрталарига келиб Генуя импортининг ярми Испания орқали ўтарди. 
Генуянинг Англия, Голландия ва Германия билан савдо алоқалари 
ҳам кенгайди. Ғарб мамлакатлари билан Генуя банклари катта пул 
www.ziyouz.com kutubxonasi


268
операциялари орқали ҳам бирлашган эди: улар Сан Жоржонинг 
қудратли банкига бирлашиб халқаро молия ярмаркаларида етакчи 
ўринни эгаллаб турарди. Генуяликларнинг таъсири фақат Европада 
эмас Левант, Африка ва Америка мамлакатларида ҳам кучли эди. 
Флоренция ҳам Ғарб билан, ҳам Шарқ билан савдо алоқаларини ри-
вожлантиради: унинг савдогарлари Жанубий Америка қирғоқларига 
етиб борган, Данцигдан (Гданьск) ва Москвадан
ғалла олиб келарди. 
Уларга қарашли Ливорно порти XVI аср охирларида йирик халқаро 
портга айланди.
Аммо XVII аср биринчи ярмида Италия савдосининг ҳолати 
ўзгаради: энди тайёр маҳсулот эмас, хомашё, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини четга олиб чиқиш ривожланди. Денгиз савдо 
йўлларидан генуялик ва венециялик савдогарлар энди Англия ва 
Голландия савдогарлари томонидан сиқиб чиқарилади.
XVII аср ўрталарида Италия иқтисодида юз берган инқирознинг 
бир қатор ички ва ташқи сабаблари бор эди. Бу, биринчи навбатда, 
саноатнинг бозор муносабатларига асосланган юқорироқ шаклига 
кўтарила олмаганлиги, тадбиркорликнинг ривож топмаганлигида 
эди. Иккинчидан, цехлар тизимининг сақланиб қолганлиги, нисба-
тан арзон ишчи кучига эга бўлган қишлоққа капиталнинг секин ки-
риб борганлиги, сиёсий тарқоқлик, ўта кучсиз маҳаллий протекцио-
низм сиёсати ва ниҳоят, капиталнинг ер эгалигига ҳамда кредит ти-
зимига кўплаб чиқиб кетишида эди. Италия саноати ва банк ишлари 
учун Испаниядаги молиявий инқироз ва Испаниядан Италияга олиб 
келинадиган жуннинг камайиши катта салбий таъсир кўрсатди. Бу-
нинг устига, протекционизм сиёсати юргизилаётган Англия, Гол-
ландия, Франция каби мамлакатлар саноати билан рақобат қилиш 
ҳам борган сари қийинлашди.
Италиядаги иқтисодий тушкунликнинг асосий сабабларидан 
бири қишлоқ хўжалигини ташкил қилишдаги эски, феодал усуллар-
нинг тўлиқ сақланиб қолаётганлигида эди.
Урушлар ва сиёсий тарқоқлик эски тартибларнинг консервация-
лашувига олиб келди ва янги, капиталистик муносабатларнинг 
ҳамда саноат тараққиётининг ривожланишига тўсқинлик қилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish