262
П.И. Аргунов, Г.Е. Дикушин, А.Ф. Миронов (Останкинодаги
Шереметьевлар саройини қуришган) сингари рус архитекторлари
билан бир қаторда XVIII асрда чет эллик архитекторлар – фран-
цуз Э.М.
Фальконе, шотланд Ч. Камерон, итальянлар Д. Кварени
ва В.В. Растрелли (Қишки сарой ва Петергоф ансамблини яратган)
ҳам ижод қилишиб, рус меъморчилиги
тарихида арзигулик ном
қолдиришди.
XVIII асрда рассомлик санъати ҳам яхши ривожланди. Портрет
жанрида ижод қилган И.П. Аргунов, Ф.С. Рокотов, Д.Г. Левицкий,
В.А. Боровиковский ижоди ҳам шу даврга тўғри келади.
1757 йили Москва университети ташаббуси билан унинг бадиий
синфи базасида Бадиий академия ташкил қилинди. Биринчи акаде-
мик А.П. Лосенко бўлиб, унинг «Владимир ва Рожеда» картинаси
ҳамда Г.И. Угрюмовнинг «Александр Невскийнинг Псковга кириб
келиши» картинаси рус рассомчилигида
тарихий жанрни бошлаб
бердилар. Ҳайкалтарошлардан М.И. Козловский, Ф.Ф. Шчедрин,
Ф.И. Шубин ижодида ҳам классицизм бош йўналиш ҳисобланади.
Петербург ва Москвадаги биноларни
безаш учун улар томонидан
яратилган ҳайкалтарошлик санъати намуналари, А.В. Суворов,
М.В. Ломоносов каби машҳур тарихий шахсларнинг ҳайкал ва
бюстлари хайкалтарошлик санъатининг гўзал намуналари сифатида
ҳамон кишиларга завқ бағишлайди.
XVIII асрда мусиқа санъати ҳам катта муваффақиятларга
эришди. Е.И. Фомин 30 дан зиёд мусиқа асарлари яратган бўлса,
И.Е. Хандошкин эса ажойиб ижрочи ва камер мусиқасининг муал-
лифи ҳисобланади.
Шу даврда рус миллий театри ҳам шаклланди.
Унинг асосчи-
си савдогар Ф.Г. Волков эди. 1750 йили Ярославлда унинг ташаб-
буси билан биринчи спектакль – Ж. Расиннинг «Эсфирь» драмаси
қўйилади. Кейинчалик махсус қурилган ва «Большой театр» номини
олган бинода рус драматурги А.П. Сумароковнинг «Хорев» пьесаси
намойиш қилинди. Ф.Г. Волков асос солган театр биринчи рус мил-
лий театри эди. Рус актёрларининг бутун бир авлодини тарбиялаш-
да ҳам Ф.Г. Волковнинг хизматлари катта. Унинг шогирдларидан
машҳур И.А. Дмитриевский ҳатто Россия Фанлар академиясининг
аъзолигига ҳам сайланган.
Ф.Г. Волков таъсири остида рус мусиқашуноси Г.С.
Лебедев
Ҳиндистонда биринчи Европа типидаги театрга асос солади. 1801
www.ziyouz.com kutubxonasi
263
йили Ҳиндистондан қайтгандан кейин эса ҳозирги замон ҳинд тил-
ларининг грамматикасини яратади.
XVIII аср охирида Россияда 10 дан зиёд театрлар фаолият
кўрсатарди. Уларнинг артистлари орасида ўз даврининг йирик опе-
ра қўшиқчиси П.И. Жемчугова-Ковалева ва саҳнада реализмнинг
асосчиси, машҳур актёр И.С. Шчепкинлар бор эди.
Do'stlaringiz bilan baham: