Ташқи сиёсат
XVI асрдан бошлаб Россия ташқи сиёсатининг асосини унга
туташ бўлган ерлар ҳисобига мамлакатни кенгайтириш учун кураш
ташкил қилади. Ғарбда Болтиқ денгизидан, шарқда Тинч океанига-
ча бўлган жуда катта ҳудудни бўйсундириш, кучли давлатни барпо
қилиш учун Россия икки ярим асрдан кўпроқ тўхтовсиз урушлар
олиб борди.
Ҳали XVI аср ўрталаридаёқ шу ташқи сиёсат изчил амалга оши-
рила бошланди. Бу даврда асосий диққат Шарққа қаратилди. Бу-
нинг учун қулай шароит вужудга келган эди. Бир пайтлар Олтин
Ўрда таркибига кирган, энди мустақил хонликлар якка-якка ҳолда
рус қўшинлари ҳужумига бардош беролмасди. Дастлаб Қозон хон-
лигини бўйсундиришга ҳаракат қилинди. Қозонга қилинган бирин-
чи юришлар (1547–1548 ва 1549 –1550) муваффақиятсиз якунланди.
1552 йилги учинчи юришда Қозон олинди. Охирги Қозон хони Ёди-
гар Магамел асир тушди ва тез орада христианликни қабул қилиб
Россиянинг ғарбдаги урушларида фаол иштирок этди.
1556 йили Астрахан хонлиги босиб олинди. Ўз даврида Олтин
Ўрдадан ажралиб чиққан яна бир хонлик – Нўғай хонлиги Россияга
вассалликни тан олди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
251
1557 йили Бошқирдистонни Россия таркибига бирлаштириш
якунланди. Бошқирдларнинг фақат Сибирь хонлиги таркибидаги
қисми Россиядан ташқарида қолди. Волга бўйининг бирлаштирили-
ши ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги ва савдонинг ривожланиши
учун яхши имконият яратди. Бундан ташқари Россиянинг сиёсий
мавқеи мустаҳкамланиб, салоҳияти ортди. 50-йиллари черкеслар,
кабардинлар ва доғистонлик князлардан баъзилари ҳам Россия тар-
кибига кирди.
50-йилларнинг 2-ярмидан бошлаб Россия ташқи сиёсатининг
асосий йўналиши Болтиқ денгизига чиқиш бўлди. Бусиз Ғарбий
Европа билан савдо муносабатларини кенгайтиришнинг иложи йўқ
эди.
1558 –1560 йиллари шу мақсадда Ливон орденига қарши олиб
борилган урушнинг асосий натижаси шу бўлдики, Ливон ордени
йўқ қилинди. Аммо шимолий Эстонияни шведлар, Эзель оролини
данияликлар эгаллаб олди. Энди Литва, Польша, Швеция ва Дания
биргаликда Ливониянинг Россия ҳукмронлиги остига тушмаслиги
учун ҳаракат қилишди. Бу ҳаракат Ливония ерлари учун олиб бо-
рилган урушнинг кейинги тақдирини белгилади.
1582 йили Речь Посполита билан (1569 йилги Литва князлиги
билан Польша қироллиги бирлашиб, Речь Посполита деб атала бош-
ланди), 1583 йили эса Швеция билан сулҳ имзоланиб, бу сулҳлар
шартига биноан Россия уруш давомида эгаллаган барча ерларидан
маҳрум бўлди.
1590–1593 йиллари Швеция билан бўлган уруш 1595 йили тинч-
лик сулҳи билан якунланди ва унга биноан Россия Иван-город, Ям,
Опорье ва Карелни қайтариб олди.
Бутун XVII аср давомидаги фаол ташқи сиёсат учта мақсадга
қаратилган эди: украин ва белорус халқлари билан бирлашиш;
Болтиқ денгизи ва Қора денгизга чиқиш ва Россиянинг жанубий
чегараларини Усмонийлар империясининг вассали – Қрим хони
босқинларидан муҳофаза қилиш. Аммо бу муаммоларни бирданига
ҳал этиш учун Россиянинг XVII асрда имконияти етарли эмасди.
1654 йили Украина ва Шарқий Белоруссия Россияга қўшиб
олинди. Аммо Украина ва Белоруссия ерлари учун уруш бутун XVII
асрда давом этди.
XVI асрдаёқ бошланган Сибирни ўзлаштириш сиёсати XVII аср-
да давом эттирилди. XVI асрнинг 80 – 90-йилларида Ғарбий Сибирь
www.ziyouz.com kutubxonasi
252
Россия таркибига кирган эди. XVII аср давомида руслар Ғарбий Си-
бирдан Тинч океани қирғоқларига, Камчатка ва Курил оролларига
қараб силжишни давом эттирди. Шарққа қараб юриш янги ерлар
очиш ва олтин ҳамда кумуш қидириш билан кишиларни ўзига жалб
қилади.
1648 йили Семен Дежнёв (тах.1605 –1673) Осиё билан Шимолий
Американи ажратиб турувчи бўғозни очди. Шарққа қараб қилин-
ган бошқа йўналишда Василий Поярков (тах.1610 –1667) раҳ-
барлигидаги экспедиция Сибирнинг жанубий чегараси бўйлаб Амур
дарёси орқали 1645 йили Охота денгизига чиқди, унинг қирғоқлари
бўйлаб сузиб, кейинги йили Якутскга қайтиб келди. XVII аср
ўрталарида Ерофей Хабаров (тах. 1603 –1671) Амур бўйлаб Дау-
рияга чиқди. Бу пайтда Сибирнинг маҳаллий аҳолиси уруғчилик ту-
зумининг турли босқичларида эди. Этник гуруҳлар ичида энг катта-
лари ёқутлар ва бурятлар бўлиб, уларда феодал тартиблар шакллана
бошлаган эди. Амур ҳавзасининг ўтроқ аҳолиси даурлар, дюгерлар
ва бошқалар ҳам деҳқончилик маданиятидан хабардор эдилар.
Шарққа қараб ҳаракат қилиш чоғида руслар қалъалар, таянч
нуқталарни барпо қилдилар. 1619 йили Енисейск, 1628 йили Крас-
ноярск ва бошқа Сибирь шаҳарларига шундай асос солинди.
Маҳаллий аҳолидан олинадиган солиқ (ясоқ) натура шаклида
бўлиб, айниқса мўйна яхши баҳоланарди.
XVII аср охирига келиб Сибирнинг рус аҳолиси 150 минг ки-
шига етади. Уларнинг кўпчилигини ҳукумат томонидан мажбурий
кўчирилган деҳқонлар ташкил қилади. Улар аср охирида аҳолининг
дон маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондирадиган ҳосил
етиштира бошладилар. Айнан шу йиллари Сибирни жадал
ўзлаштириш бошланди ва бу ҳудуд келажакда Россиянинг ғалла
етиштирувчи ўлкаларидан бирига айланиши учун асос яратилди.
XVII аср охири – XVIII аср бошлари Россия тарихида, хусусан
ташқи сиёсатда муҳим давр ҳисобланади. Мамлакатнинг халқаро
обрўсини мустаҳкамлаш мақсадида XVII аср охиридан Россияни
кучли денгиз давлатига айлантириш учун ҳаракат бошланди. Бу
мақсадни амалга ошириш борасидаги дастлабки ҳаракат Пётр I
бошчилигидаги Азов юришлари бўлди. 1695 йил ёзида бошланган
бу ҳаракат 1696 йил 18 июль куни Азов қалъасининг рус қўшинлари
томонидан эгалланиши билан якунланди. Аммо бу муваффақият
Россияга денгизга чиқиш имконини бермади. Қора денгиз турклар
www.ziyouz.com kutubxonasi
253
қўлида қолаверди. Азов юришларидан Россия олган фойда шу
бўлдики, уруш тажрибаларидан келиб чиқиб, у йирик денгиз фло-
тини қуришга киришди.
1697 йили Россия, Австрия ва Венеция ўртасида Туркияга қарши
иттифоқ тузилади. Аммо бу иттифоққа Голландия ва Англиянинг
қўшилмаганлиги туфайли Австрия билан Венеция ҳам турклар би-
лан сепарат сулҳ тузишга интилди. Натижада Россия Польша ва
Саксония билан Швецияга қарши иттифоққа бирлашди. Бу кели-
шувга кейинчалик Дания ҳам қўшилиб, Шимолий иттифоқ вужудга
келди. Шимолий иттифоқнинг тузилиши Россия ташқи сиёсатида
туб бурилиш бўлди – жанубдан денгизга йўл очиш режаси Болтиқ
денгизига чиқиш режаси билан алмаштирилди. Европада кучлар
нисбати ҳам бунга қулай шароит яратди. Испан тахти муаммоси би-
лан банд бўлган кучли давлатлар Швецияга ёрдам кўрсатиш имко-
ниятига эга эмасдилар.
1700 йил августида Россия жанубий чегараларини хавфсизлан-
тириш мақсадида Туркия билан 30 йиллик яраш сулҳини имзолади.
Бу сулҳ шимолда фаол уруш ҳаракатлари олиб бориш имкониятини
туғдирди ва Пётр I Швецияга қарши «Шимолий уруш» деб ном ол-
ган урушни бошлади. Уруш 21 йил давом этиб, 1721 йил май ойида
Ништадт сулҳини имзолаш билан якунланади. Сулҳга кўра Лифлан-
дия, Эстландия, Нидруж ҳамда Эдель ва Даго ороллари Россияга
ўтди. Швецияга Финляндия қайтарилди ва эгалланган ерлар учун
Россия ҳақ тўлаш мажбуриятини олди. Бундан ташқари, уруш даво-
мида рус армиясининг тажрибаси ортди, 1703 йил май ойида Нева
дарёси қирғоғида янги пойтахт – Санкт-Петербургга асос солинди,
1709 йил Полтава ёнида шведлар устидан қозонилган ғалабадан
сўнг Россиянинг халқаро обрўси ортди. Энг асосийси – Россия
Болтиқ денгизига чиқди ва унда мустаҳкам ўрнашиб олди. Энди у
катта халқаро майдонга чиқиб, йирик Европа давлатига айланди.
Шимолий уруш якунлангандан сўнг Россия Кавказ ортидаги
сиёсатини фаоллаштира бошлайди. Пётр I нинг Каспий юриш-
лари деб ном олган Кавказ ва Эронга юришлар 1722 йил бошла-
ниб, 1723 йил Санкт-Петербургда имзоланган шартнома билан
якунланади. Унга кўра Эроннинг Каспий бўйидаги ерлари бир не-
чта шаҳарлари билан, шу жумладан Дербент Россияга ўтди. 1724
йили Туркия билан Константинополь шартномаси имзоланиб, унга
кўра турк султони Россиянинг Каспий бўйида эгаллаган ерларини,
www.ziyouz.com kutubxonasi
254
Россия эса султоннинг ғарбий Кавказ орти ерларига ҳуқуқини тан
олди. Умуман юриш Россиянинг шу региондаги сиёсий мавқеини
мустаҳкамлади.
XVIII аср 2-чорагида Россия ташқи сиёсатида Пётр I анъана-
ларини давом эттирди. Усмонийлар империяси билан Қора денгиз
учун кураш олиб борилди, украин ва белорус муаммоларини ўз
фойдасига ҳал қилиш учун ва Шимолий уруш натижасида Болтиқ
бўйида эришилган муваффақиятларни давом эттириш учун ҳаракат
қилинди. Айтиш лозимки, Россиянинг иқтисодий ва маданий
қолоқлиги туфайли бу даврда янада фаолроқ ташқи сиёсат юритиш
имконияти бўлмади. Бундан ташқари Пётрдан кейинги даврда дав-
лат аппаратида, энг аввало армияда чет элликларнинг, асосан не-
мисларнинг таъсири кучайиб кетди.
1735 –1739 йиллардаги Россия-Туркия уруши натижасида Азов
қўрғони, Ўнг қирғоқ Украинадаги кичик ҳудуд, Шимолий Кавказда-
ги Кабардин ерлари Россияга ўтди, 1711 йилги Прут сулҳи қисман
бекор қилинди. Аммо Россия аввалгидай Азов ва Қора денгизларда
флот сақлаш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.
Шу даврдаги яна бир можаро – 1741–1743 йилардаги рус-швед
уруши эди. Уруш Або тинчлик сулҳи билан якунланиб, Финлян-
диянинг кичик бир қисми Россия ихтиёрига ўтди. Асосийси эса
Швеция Россиянинг Болтиқ бўйида эгаллаган ерларини яна бир
марта тан олди.
XVIII аср иккинчи чорагидан Россиянинг Қозоғистонга таъ-
сири кучаяди. Бунда Россия Туркистон хонликлари ва Ҳиндистон
ерларидан ўтган савдо йўлларини эгаллашни мақсад қилиб қўйган
эди. 1731 йили рус императори Анна Иоанновна Қозоғистоннинг
бир қисмини Россияга қабул қилиш ҳақида фармонни имзолайди.
1740 –1743 йиллари Қозоғистоннинг марказий қисми ҳам Россия
ихтиёрига ўтади.
XVIII аср 2-ярмида Россиянинг фаол ташқи сиёсати унинг
1756 –1763 йиллардаги Етти йиллик урушда қатнашиши билан
боғлиқ. Урушга Россия 1757 йили қўшилди ва шу йили 19 август
куни Гросс-Егерсдорф қишлоғи яқинида прусс қўшинларига катта
талофат етказди.
1758 йилнинг бошларида рус қўшинлари Шарқий Пруссия-
нинг маркази Кёнигсберг (ҳозирги Калининград) шаҳрини ишғол
қилишди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
255
1760 йилги ҳарбий кампаниянинг энг катта муваффақияти 27
сентябрь куни рус қўшинлари томонидан Берлиннинг олиниши
бўлди. Фридрих II ҳалокат ёқасида турганди. Уни фақат Россия тах-
тига келган Пётр III нинг ҳаракатлари – Австрия билан иттифоқнинг
бузилиши, Пруссияда ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши сақлаб
қолди.
Етти йиллик урушда қатнашиш Россияга ҳудудий фойда келтир-
маган бўлсада, Европада энг кучли ҳисобланган Пруссия армиясини
мағлуб қилганлиги унинг сиёсий обрўсини, армиянинг эса ҳарбий
маҳоратини оширди.
Етти йиллик урушдан кейин Россиянинг Европадаги асосий
рақиби Франция бўлиб қолди. У Швеция, Речь Посполита ва Туркия
иштирокида Россияга қарши «Шарқий тўсиқ» ташкил қилади. Асо-
сий муаммо Речь Посполита ерлари бўлиб, бу давлатларнинг ҳар
бири унда ўз манфаатини кўзлаб иш тутади.
Шундай мураккаб шароитда Россия Пруссия билан иттифоқ ту-
зишга муваффақ бўлди. Екатерина II Речь Посполитанинг яхлитли-
гидан, Фридрих II эса уни бўлиб олишдан манфаатдор эканлиги бу
иттифоқнинг тузилишига монелик қилмайди.
1764 йили Россия ва Пруссия томонидан қўллаб-қувватланган
С. Понятовский Польша қироли қилиб сайланди. Католик бўлма-
ганларнинг ҳуқуқи масаласи ҳам иттифоқчилар фойдасига ҳал
қилинди: энди католик бўлмаганлар ҳам Польшада давлат лавозим-
ларини эгаллаш ҳуқуқига эга бўлди.
Речь Посполитадаги воқеаларни диққат билан кузатаётган Ус-
монийлар империяси у ердан Россия қўшинларининг олиб чиқиб
кетилишини талаб қилди ва 1768 йили Россияга уруш эълон қилди.
Урушнинг дастлабки йили турк қўшинлари Хотий, Ясси, Бухарест,
Измаил ва Дунайдаги бошқа бир қанча қўрғонларни ташлаб ке-
тишга мажбур бўлди. Денгизда талантли саркарда П.А. Румянцев
(1725 –1796) қўмондонлигидаги рус қўшинлари туркларга катта та-
лофат етказди. Аммо Франция ва Австрия томонидан Туркиянинг
қўлланиши Россияни музокара бошлашга ва Речь Посполитанинг
бўлинишига розилик беришга мажбур қилди.
1772 йилги Конвенция Речь Посполитанинг биринчи бўлини-
шини расмийлаштирди. Унга биноан Галиция Австрияга, Поморье
ва Буюк Польшанинг бир қисми Пруссияга, Шарқий Белоруссия
Россияга ўтди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
256
Шу йили Туркия билан ҳам тинчлик музокаралари бошланди.
Келишмовчиликларнинг асосий сабаби Қрим муаммоси эди. Россия
Қримга мустақиллик берилишини талаб қилар, Туркия эса буни рад
этарди.
Шундай ҳолатда иккала мамлакат ўртасида уруш ҳаракатлари
бошланди. 1774 йил июнида А. Суворов
1
қўмондонлигидаги рус
қўшинлари Козлуж яқинида турк қўшинларини мағлубиятга учрат-
гандан сўнг музокаралар қайта бошланди. 1774 йил 10 июль куни
Болгариянинг Кучукқайнаржи қишлоғида тинчлик шартномаси
имзоланиб, унга биноан Керчь, Ёнқалъа ва Кабарда Россияга ўтди.
Айни пайтда Россия Қора денгизда ҳарбий флот қуриш ҳуқуқини
олди. Энди Россиянинг савдо кемалари бўғозлардан қаршиликсиз
ўтадиган бўлди.
Бироқ 1775 йилиёқ икки давлат ўртасида Қрим хони масаласи-
да яна келишмовчилик вужудга келади. Туркия Давлат-Гирейни,
Россия эса Шагин-Гирейнинг номзодини қўллайди. Икки давлат
ўртасидаги Қрим учун олиб борилган рақобат 1783 йил 8 апрель
куни император Екатерина II нинг Қримни Россия таркибига қўшиб
олиш тўғрисидаги фармони эълон қилиниши билан якунланди.
Туркия Қримнинг Россияга қўшилганлигини тан олса-да, уруш-
га жиддий тайёргарлик кўра бошлади. Англия, Франция ва Пруссия
унинг бу ҳаракатини қувватлади.
1787 йил июлда Туркия султони дипломатик йўл орқали ўзининг
Грузия ва Қримга ҳуқуқини Россиядан талаб қилади. Талабга жавоб
олинмагач, ҳаракатлар бошлайди. Аммо бирон бир муваффақиятга
эриша олмайди.
Рус қўшинлари қуруқликда А.В. Суворов, денгизда Ф. Ушаков
(1745 –1817) қўмондонлигида бир қатор ғалабаларни қўлга кири-
тади. 1790 йил 2 декабрь куни рус қўшинлари мустаҳкам қалъа –
Измаил қалъасини эгаллашади. 1792 йил январда (эски ҳисоб би-
лан 1791 йил декабрда) имзоланган Ясси сулҳига биноан Қримнинг
Россия таркибига кирганлиги, Грузия устидан эса Россия протек-
торати ўрнатилганлиги расмийлаштирилди.
Бу давр Россия ташқи сиёсатида Польша катта ўрин эгаллайди.
Айтиб ўтганимиздек, Речь Посполитанинг кучсизлиги уни биринчи
марта бўлиб олиш имконини яратган эди.
1
Do'stlaringiz bilan baham: |