Суворов Александр Васильевич (1730 –1800) – рус саркардаси ва миллий қаҳрамони,
генерал-фельдмаршал, рус ҳарбий санъати асосчиларидан бири.
www.ziyouz.com kutubxonasi
257
Айни пайтда Польшанинг кучайиши Пруссия, Австрия ва Россия
манфаатларига мос келмасди. Речь Посполитанинг ички ишларига
аралашиш учун уларда баҳона ҳам бор эди. Гап шундаки, аввалги
шартномаларга биноан Польшага конституциясини ўзгартириш
ҳуқуқи берилмаган эди. Шунга қарамасдан у 1791 йил 3 май куни
янги конституция қабул қилади. Бу Речь Посполитага рус ва прусс
қўшинлари киритилиши учун, кейинчалик эса уни иккинчи бор
бўлиш учун баҳона бўлиб хизмат қилди.
1793 йил январда имзоланган рус-прусс шартномасига биноан
поляк ерлари – Гданьск, Торунь, Познань Пруссияга, Ўнг
қирғоқ
Украина билан Белоруссиянинг марказий қисми Россияга ўтди.
Речь Посполитанинг кейинги тақсимланиши у ерда миллий-
озодлик ҳаракатининг авж олишига сабаб бўлди. Генерал Тадеуш
Костюшко
1
бошчилигидаги бу ҳаракат 1794 йил кузида А.В. Суво-
ров бошчилигидаги рус қўшинлари томонидан шафқатсизларча бо-
стирилди.
Шундан сўнг, 1795 йили Речь Посполита учинчи бор бўлинди.
Сандомир, Люблин ва Хелмин ерлари Австрияга, Краков Пруссияга
ўтди. Белоруссиянинг ғарбий қисми, Ғарбий Волинь ерлари, Литва
ва Курляндия герцоглиги Россияга қўшиб берилди. Речь Посполи-
танинг охирги қироли тахтдан воз кечиб, 1798 йил вафотигача Рос-
сияда яшади.
Речь Посполитадаги миллий-озодлик ҳаракати бостирилгандан
кейин, 1795 йил охирида Россия, Англия ва Австрия ўртасида уч
томонлама иттифоқ тузилди.
XVIII аср охирида Россия Европадаги урушларда фаол ишти-
рок этди. 1797 йил Шимолий Италиядаги ҳарбий ҳаракатларда
А.В. Суворов бошчилигидаги армия муваффақиятли қатнашди.
Шу йили у армияси билан Сен-Готард довони орқали Альп тоғидан
ошиб ўтиб, катта ҳарбий маҳорат намойиш қилди. Аммо Европада
рус қўшинларига иттифоқчилар ёрдам кўрсатмаганлиги туфайли
1800 йили Павел I қўшинларни Россияга чақириб олди. Шу йили
юқоридаги сабабга кўра Англия билан ҳам дипломатик муносабат-
лар узилди.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, XVIII
аср охирида, Павел I императорлик қилган йиллари Россия ташқи
1
Костюшко, Анжей Тадеуш Бонавентура (1746 –1817) – Речь Посполита ва АҚШнинг
давлат ва ҳарбий арбоби, АҚШ мустақиллиги учун уруш қатнашчиси.
17– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
258
сиёсатида кескин бурилиш юз берди: у Франция билан сулҳ тузиб,
Англия ва Австрияга қарши иттифоққа бирлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |